Электр токи билан куйдириб ўлдириш ҳақидаги саволга жавоб

541
0

images (16)

Ҳизб утТаҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Muneeb Shereнинг электр токи билан куйдириб ўлдириш ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Мен Покистондаги Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бириман. Мен араб тили ва усули фиқҳ каби ижтиҳод илмларидан бир оз илм олганман. Мен сизнинг китобингиздан усулни ўргандим. Бир куни биродарлардан бири ҳашоратларга қарши электр асбоб (раптер) ҳақида: ҳашоратларни куйдириб ўлдириш учун ундан фойдаланса бўладими? – деб сўради. Шундан кейин мушрифим ўзим ўрганган нарсаларни татбиқ этиш учун бу масала борасида изланишимни талаб қилди. Бу саволни ҳамда изланишим тафсилотларини ва мана шу мактубга илова қилинган ишдаги натижаларини Ҳизбга юбордим.

Бир оз вақтдан кейин Ҳизб жавоб берди. Жавоб менинг изланишим натижасига хилоф бўлди. Илтимос қиламан, менинг изланишимни кўриб чиқиб, менга у ҳақдаги ўз раъйингизни, усул бўйича истинбот қилишдаги хато ўринни ва бошқаларни билдирсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мен баҳс билан танишиб чиқдим. Менинг учта мулоҳазам бор:

1 –  Биринчиси шуки, сизда ҳукмларни истинбот қилишга қизиқиш ва аҳамият бериш бор. Баҳсингиз тариқати яхши, чунки сиз далилларни ўрганиб улардан ҳукмни бизнинг усулдаги тариқатимиз бўйича истинбот қиляпсиз… Бу эса яхшиликдан дарак берадиган ишдир. Мен дуо қилиб Аллоҳ Субҳанаҳудан сизга ёрдам ва тавфиқ беришини сўрайман.

2 –  Манотнинг куйдиришга нисбатан ҳақиқати тўлиқ, етарли аниқланмаган. Чунки сиз олов ёрдамида куйдириш билан электр токи ёрдамида куйдиришни бир-биридан фарқлагансиз. Ваҳоланки бу масала биттадир. Масалан ўтинни ёқиш муайян кайфиятда куйдиришга олиб келадиган ҳароратни пайдо қилса, электр токи ҳам муайян кайфиятдаги куйдиришга олиб келадиган ҳароратни пайдо қилади. Шунинг учун олов билан куйдиришга тўғри  келадиган нарса электр токи билан куйдиришга ҳам тўғри келади.

3 –  Сиз ҳашоратларни электр токи билан куйдириб ўлдиришни кўриб чиққан пайтингизда ҳашорат электр токи билан куйишдан олдин ўлади, деган хулосани қилгансиз. Чунки сиз бундай дегансиз: «Куйишнинг сабаби ҳашорат жисмида электр токининг юришидир, бу ҳароратни пайдо қилади… Ана шу ҳарорат ҳашорат жисмининг куйишига сабаб бўлади, демак ҳашорат куйишдан эмас, электр токи юришидан ўлади, чунки куйиш ҳашорат ўлганидан кейин юз беради». Яъни ҳашоратнинг куйиши у ўлик ҳолда бўлганида рўй беради. Буни – эй биродар – кўриб чиқиш зарур. Бу мутахассислар томонидан чуқур ўрганиб чиқилиши зарур. Чунки ҳашоратни электр токи уриб, куйдирган бўлади. Ҳашорат ўлик эмас, тирик бўлган. Электр токи ургандан кейин у ўлиб куйиб кетган бўлади. Шундай экан нега энди ҳашорат олдин электр токи уриши сабабли ўлган ва ана шундан кейин электр токи билан куйган деб айтиш керак? Зеро ҳашорат электр асбоб ёрдамида электр токи билан урилганидан кейин ўлик, куйган ҳолда топилган. Шунинг учун биз бунда мутахассис экспертлар раъйига муҳтожмиз. Чунки ҳашоратларнинг ўлимига электр асбоб сабаб бўлган: У электр токи билан куйдиришми? Агар шундай бўлса унга тирик жониворларни куйдириш ҳаромлиги ҳақида ворид бўлган нусуслар тўғри келади. Ёки куйиш ҳашорат ўлганидан кейин бўладими? Шунинг учун мана шу манот ҳақиқатини ўрганиб чиқиб, шундан кейин шаръий ҳукм бериш мумкин бўлади.

4 –  Куйдириб ўлдиришнинг ҳаромлиги ҳақидаги далилларга келсак улар бу тўғрида очиқ келган. Бу далиллардан баъзилари қуйидагилар:

Бухорий Абу Ҳурайра Gдан шундай деганини ривоят қилди: Росулуллоҳ A бизни бир ишга юбориб бундай дедилар:

«إِنْ وَجَدْتُمْ فُلاَنًا وَفُلاَنًا فَأَحْرِقُوهُمَا بِالنَّارِ»

«Агар фалончи ва фалончини топсангиз уларни оловда куйдиринглар». Биз чиқмоқчи бўлган пайтимизда Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«إِنِّي أَمَرْتُكُمْ أَنْ تُحْرِقُوا فُلاَنًا وَفُلاَنًا، وَإِنَّ النَّارَ لاَ يُعَذِّبُ بِهَا إِلاَّ اللَّهُ، فَإِنْ وَجَدْتُمُوهُمَا فَاقْتُلُوهُمَا»

«Мен сизларни фалончи ва фалончини куйдиришларингизни буюрган эдим. Олов билан фақат Аллоҳгина азоблайди, шунинг учун уларни топсангиз ўлдиринглар».

Аҳмад ўзининг Муснадида Абу Ҳурайрадан шундай деганини ривоят қилди: Росулуллоҳ A бизни бир ишга юбориб бундай дедилар:

«إِنْ وَجَدْتُمْ فُلَانًا وَفُلَانًا لِرَجُلَيْنِ مِنْ قُرَيْشٍ فَأَحْرِقُوهُمَا بِالنَّارِ»

«Агар Қурайшдан фалончи ва фалончини топсангиз уларни оловда куйдиринглар». Шундан кейин биз чиқмоқчи бўлган пайтимизда Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«إِنِّي كُنْتُ أَمَرْتُكُمْ أَنْ تُحْرِقُوا فُلَانًا وَفُلَانًا بِالنَّارِ، وَإِنَّ النَّارَ لَا يُعَذِّبُ بِهَا إِلاَّ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ، فَإِنْ وَجَدْتُمُوهُمَا فَاقْتُلُوهُمَا»

«Мен сизларни фалончи ва фалончини куйдиришларингизни буюрган эдим. Олов билан фақат Аллоҳ Азза ва Жаллагина азоблайди, шунинг учун уларни топсангиз ўлдиринглар».            

Шундай қилиб, демак тирик жониворларни олов билан куйдириш ҳаром. Бу ҳаромлик инсонгагина тегишли бўлмай омдир. Шунинг учун ҳаромлик ҳукми барча махлуқларга умумийдир. Демак шаръий ҳукм олов билан азоблаш ва олов билан куйдириш ҳаром деган ҳукм бўлади. Электр токи билан азоблаш ёки электр токи билан ўлдириш каби шу маънодаги барча нарса ҳаромдир.

5 –  Сиз зикр қилган ҳадисга келсак, сиз ундан олов билан куйдириш ва олов билан ўлдириш ҳаром эмас макруҳдир деб тушунгансиз, бунга:

«إِنِّي لَأَسْتَحْيِي مِنَ اللَّهِ»

«Албатта мен Аллоҳдан ҳаё қиламан» деган лафзни далил қилиб келтиргансиз. Бу истинбот маржуҳ (кучсиз)дир. Чунки Росул A шундан кейин:

«لاَ يَنْبَغِي لِأَحَدٍ أَنْ يُعَذِّبَ بِعَذَابِ اللَّهِ»

«Ҳеч кимнинг Аллоҳ азоби билан азоблашга ҳаққи йўқ» дедилар. Бу ҳадис матни қуйидагича:

Саид ибн Мансур ўзининг Сунанида Ибн Абу Нажиҳдан шундай деганини ривоят қилди: Росулуллоҳ A бир сарияни юбориб

«إِنْ وَجَدْتُمُوهُ فَاجْعَلُوهُ بَيْنَ حِزْمَتَيْ حَطَبٍ، ثُمَّ أَشْعِلُوا فِيهِ النَّارَ»

«Агар уни топсангиз уни ўтин боғламлари ўртасига қўйинглар, сўнг унга олов ёқиб юборинглар» дедилар. Кейин Пайғамбаримиз бундай дедилар:

«إِنِّي لَأَسْتَحْيِي مِنَ اللَّهِ لاَ يَنْبَغِي لِأَحَدٍ أَنْ يُعَذِّبَ بِعَذَابِ اللَّهِ…»

«Албатта мен Аллоҳдан ҳаё қиламан, ҳеч кимнинг Аллоҳ азоби билан азоблашга ҳаққи йўқ…». Кўриб турганингиздек Росулуллоҳ A:

«لَأَسْتَحْيِي مِنَ اللَّهِ»

«Албатта мен Аллоҳдан ҳаё қиламан» деганларидан кейин:

«لاَ يَنْبَغِي لِأَحَدٍ أَنْ يُعَذِّبَ بِعَذَابِ اللَّهِ»

«Ҳеч кимнинг Аллоҳ азоби билан азоблашга ҳаққи йўқ…», дедилар. Буни Бухорий ҳадиси билан жамланса олов билан азоблаш ва ўлдириш ҳаром эканлиги аён бўлади.

Хулоса: бундаги шаръий ҳукм ҳашоратларга қарши электр асбоб билан ўлдириш маноти ҳақиқатини ўрганиб чиқишга боғлиқдир. Ана шунда ҳашоратлар куйдириб ўлдирилдими ёки ҳашоратни электр токи уриб, унинг жасадида ток юриб ўлганидан кейин куйдирилдими, шуни билиб олинади. Бунинг учун эса мутахассислар томонидан қўшимча изланиш олиб бориш керак бўлади. Шунга биноан шаръий ҳукм истинбот қилинади.

Мен мактубимнинг бошида: «Сизда ҳукмларни истинбот қилишга қизиқиш ва аҳамият бериш бор. Баҳсингиз тариқати яхши, чунки сиз далилларни ўрганиб улардан ҳукмни бизнинг усулдаги тариқатимиз бўйича истинбот қиляпсиз… Бу эса яхшиликдан дарак берадиган ишдир. Мен дуо қилиб Аллоҳ Субҳанаҳудан сизга ёрдам ва тавфиқ беришини сўрайман», деган сўзларимни такрорлайман.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                             1 робиул-аввал 1435ҳ

                                                                                                                         2 январ 2014м

1 COMMENT

  1. shayhimiz ato ibn abu halil abu rushta dan alloh rozi bo’lsin u kishini ajrini alloh taolo o’zi bersin firdavs jannatida birga suhbatlashib o’tirish  nasb qilsin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here