Хитой чегарани тўлиқ очиш учун Қирғизистонга шарт қўйди

725
0

Хитой чегарани тўлиқ очиш учун Қирғизистонга шарт қўйди

 Хитой Қирғизистон билан чегара орқали юк ташишни кўпайтириш учун ўз талабларини қўйди. Бу ҳақда 4-ноябр куни Давлат божхона хизматидаги тадбиркорлар учрашувида маълум қилинди.

 Учрашувда Давлат божхона хизмати раиси Қодиржон Семетеев, иқтисодиёт вазири ўринбосари Элдор Алишеров, ҳукуматнинг Норин вилоятидаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари ва Давлат чегара хизмати вакиллари иштирок этишди.

 Учрашувда маълум қилинишича, қирғиз томони Хитойга юк ташиш ҳажмини кўпайтиришни сўраб мурожаат қилган. Илтимосга жавобан Хитой томони юк ҳажмини ошириш учун қуйидаги талабларни илгари сурган:

– тарнспорт воситалари ва тиркамаларининг санитария-техник ҳолатини сақлаш;

– бузилган эски транспорт автоуловларни ташишининг олдини олиш;

– юк олиб ўтишда транспорт воситаларининг техник қоидаларга мувофиқлигини ҳисобга олиш;

– Қирғизистондаги Хитой компанияларининг хавфсизлигини таъминлаш.

 Давлат божхона хизматининг маълум қилишича, Қирғизистон ушбу талабларни бажаришга ҳаракат қилади ва Хитой билан музокараларни давом эттиради.

 Изоҳ: Қирғизистондаги навбатдаги давлат тўнтаришидан сўнг вужудга келган сиёсий ва иқтисодий инқироздан фойдаланиб турли давлат ва ташкилотлари Қирғизистонга ўз талабларини қўйишни бошлашди. Аввал рус ҳукумати мамлакатдаги сиёсий вазият изга тушгунга қадар 100 миллион долларлик ёрдам кўрсатилиши номаълум муддатга кечиктирилишини маълум қилган эди. Рус ҳукуматининг бу қарорини қирғиз ҳукуматини парламент бошқарувидан президентлик бошқарув тизимига ўтишини тезлаштиришга ундаш сифатида қабул қилиш мумкин. Чунки, Қирғизистондаги парламент бошқаруви бошиданоқ Россияни қаноатлантирган эмас. Унинг учун Қирғизистонда қаттиққўл президент бошқарув тизими бўлиши манфаатли.

 Россия ортидан Европа Иттифоқи ҳам рақамлаштириш учун ажратилиши мўлжалланган 6 миллион евро ажратилиши 2021-йилга қолдирилганини хабар қилди. Бу эса Қирғизистонда парламент бошқарувини сақлаб қолиш зарурлигига берилган “сигнал” эди.

 Энди эса, Хитой ҳукумати чегараларни тўлиқ очиш учун шарт қўйди. Бу шартлардан энг асосийси Қирғизистондаги Хитой компаниялари хавсизлигини таъминлашдан иборат. Маълумки, 2018-йили Қирғизистонда Хитой компанияларига қарши кайфият вужудга келиб, маҳаллий аҳоли ханлар ишлатаётган конларни тўхтатилишини, хитойлик фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетишларини талаб қилишди. Чунки, Қирғизистон ҳукумати Хитой сармоядорлари ва ишчиларига кенг ҳуқуқ ва имкониятлар бериши ортидан хитойлик ишчилар маҳаллий аҳолига нисбатан босимлар ўтказиб, улар билан тузилган келишувларга риоя қилмай гўёки улардан худди қул қаби фойдаланиш йўлига ўтиб олган эди. Ҳатто хитойлик бир сармоядор ўз корхонасидаги маҳаллий қирғиз ишчиларини тушлик вақтида овқатни тик туриб ейишга мажбурлаб, уларга қарши куч ишлатди. Бишкекдаги ресторанлардан бирида хитой фуқароси ўзини ножўя тутгани сабабли танбеҳ берган қирғиз аёлларини ҳақорат қилиб, “мен депутатга қўнғироқ қиламан” дея таҳдид қилишгача бориб етганди…

 Мамлакатда кенг қулоч ёйган Хитой компаниялари ва фуқароларига қарши нафрат кайфияти сабабли ўша йили Хитой ҳукумати Қирғизистондаги компаниялар хавфсизлигини ўзи таъминлаш масаласини кўтарган эди. Бу эса Қирғизистонга хитойлик ҳарбийлар кириб келишини англатар эди. Бироқ, мамлакатдаги фуқароларнинг норозилик кайфияти расмий ҳукуматни бунга рухсат беришдан тўсган эди. Бугунга келиб, мамлакатда вужудга келган сиёсий ва иқтисодий инқироздан фойдаланиб қолмоқчи бўлаётган Хитой ҳукумати яна шу талабини қайта қўймоқда. Агар биз мусулмонлар ҳукуматнинг Хитой ва бошқа мустамлакачи давлатлар билан тузаётган шартномаларни зийраклик билан кузатиб бориб, ўз вақтида муҳосаба қилиб тўхтатиб қолмасак, расмий ҳукумат Хитой ва бошқа хорижий компаниялар хавфсизилигини таъминлаш баҳонаси билан шу давлат ҳарбий қўриқчиларини мамлакатга кириб келишига рози бўлиши мумкин. Бу эса Қирғиизстонда яна бир ҳарбий база пайдо бўлишига ва ҳарбий мустамлака учун йўл очилишига олиб келади.

 Абдураҳмон Одилов 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here