Яроқсиз вакцина шартномаси олдида Низор Банотнинг ўлдирилиши янада даҳшатли жиноят ҳисобланади

610
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яроқсиз вакцина шартномаси олдида Низор Банотнинг ўлдирилиши янада даҳшатли жиноят ҳисобланади

Жума куни минглаб фаластинликлар сиёсий фаол Низор Банот тобутини кўтариб бориб, Халил шаҳрида жаноза намозини ўқидилар ва «Шуҳадо» қабристонига дафн қилдилар. Маросимда иштирок этган халқ Фаластин маъмурияти ва унинг хавфсизлик хизматини қоралаб ҳайқирдилар. Маълумки, пайшанба куни хавфсизлик хизмати ходимлари Низор Банот хонадонига бостириб кириб, уни аёвсиз калтаклаб, хавфсизлик хизмати бошқармасига олиб кетишган ва ўша ерда ўлдиришган эди.

Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу даҳшатли жиноят Фаластин маъмуриятининг кирдикорларини ва коррупциясини танқид қилган ва шулар борасида ундан ҳисоб талаб қилган бир сиёсий фаолни йўқ қилиш жиноятидир. Бу жиноятнинг ҳар қачонгидан ҳам манфур эканлиги шундаки, у Низор Банотнинг Фаластин режимини босқинчи давлат билан вакцина битими имзолаганлигини танқид қилганидан сўнг содир этилди».

Ҳизб ушбу нашрада қуйидагиларни қўшимча қилди:

«Бу жиноятда шахсан Низор Банот нишонга олинмаган. Балки ёмон бошқарув ва одамларнинг жони, моли ва номусларини сотиш каби жиноятлар устида режимдан ҳисоб сўраган, бу жиноятларни баралла овози билан фош этган ҳар бир шахс нишонга олинган».

Матбуот баёнотида муборак Фаластин аҳлига мурожаат қилинди:

«Эй муборак Фаластин аҳли! Бу режим ва унинг хавфсизлик хизмати сизга қарши жиноят қилишдан асло тўхташмайди, чунки улар сизнинг душманларингиз тоифасидандир. Ахир, босқинчи яҳудийларга муқаддас даргоҳларимиз ва заминимиздан воз кечган, улар билан хавфсизлик ишларини мувофиқлаштириш асосида ишлаётган кимсалардан ҳар қандай ёвуз ишларни кутиш мумкин-ку?!

Фаластин режимининг айни ҳодиса бўйича тергов-суриштирув комиссияси тузиши масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Наҳотки, бу комиссия Можид Фараж, Ҳусайн Шайх, Маҳмуд Аббос кабиларни тергов қилиб, улардан ҳисоб сўраса?! Ахир, яҳудийлар билан хавфсизлик ишларини мувофиқлаштириш асосида ишлаш жинояти Фаластин аҳлидан ўнлабининг шаҳид этилишига ва юзлабининг ҳибсга олинишига сабаб бўлганини тергов комиссияси фош этиши мумкинми, буни ундан кутиш кулгилику?!».

Фаластин режими худди Қуръонда айтилган شجرة خبيثة нопок дарахтга ўхшайди. У босқинчи давлат билан малай режимларнинг мусулмон юртидаги давомчисидир. Бас, унинг жиноятларига фақат сиз муборак Фаластин аҳлининг режимга қарши туриб, унинг жиноятларини бор овозингиз билан фош этиш позициянгиз чек қўя олади. Золимлар ва хоинлар юзига ҳақни очиқ айтинг ва Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқманг. Чунки Аллоҳ сиз билан, У зот амалларингизни асло бесамар қўймайди.

Роя газетасининг 2021 йил 30 июн чоршанба кунги 345-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here