Эрдоган Туркияси АҚШнинг Кипр муаммосига нисбатан АҚШ ечимини илгари сурмоқда, Европа эса буни рад қилишга уринмоқда

150
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган Туркияси АҚШнинг Кипр муаммосига нисбатан АҚШ ечимини илгари сурмоқда, Европа эса буни рад қилишга уринмоқда

«Turkpress» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 13 зулқаъда, милодий 2021 йил 24 июн куни) тарқатилган хабарда бундай дейилади:

«Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи билан Туркия ўртасида диалог жараёнини тезлаштириш лозимлигини ва бу умумий манфаатлар асосида қўшма ҳамкорликда тараққиётга эришиш учун зарурлигини таъкидлади. Меркель бу сўзларни Германия парламентида жорий йил 24-25 июн кунлари бўлиб ўтган Европа саммити олдидан айтди. У Туркияда 3,7 миллион суриялик борлигини эслатиб, миграция бўйича Туркия билан бўлган келишувни молиялаштиришни давом эттириш учун БМТнинг қочқинлар бўйича комиссариятидан аниқ таклифлар беришни талаб қилди. Сўнг «Маълумки, иммиграция муаммоларини фақат Туркия билан ва диалог орқали ҳал қилиш мумкин», деди».

Роя:

Германия ва Франция Туркия билан ҳамфикр бўлиш зарур, деб билмоқда. Негаки Туркия Америка сиёсати бўйича қадам ташлайди ва бу Европанинг Яқин Шарқ ва Ўрта Ер денгизидаги манфаатларига зиён келтирмоқда, худди яқинда Ливияда бўлгани каби. Дарҳақиқат, европаликлар Кипрдаги икки давлат ечимига очиқ норозилик билдиришди. Чунки бу уларнинг Кипрни тўлиқ назорат қилиш имкониятларини барбод этади. Маълумки, Туркия томонидан яқинда илгари сурилган икки давлат лойиҳаси Америкага тегишли. Лойиҳада Кипрнинг тахминан 70 фоизини Греция назорат қилиши ва Кипр-Турк давлати учун 1974 йилги чегаралар бўйлаб юртнинг 30 фоизи етарли экани айтилган.

Шубҳасиз, бундай лойиҳани илгари суриш Эрдоган Туркияси режимининг хиёнатидир. Чунки Кипр бутунича Ислом замини ҳисобланади. Ушбу замин учинчи рошид халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу замонида мусулмонлар қўли билан фатҳ қилинган. Кейин салибчилар уни Фаластин билан бирга босиб олишган… Сўнг Кипр яна озод этилган. 1914 йил иккинчи жаҳон уруши бошланганда Британия Кипрни ўз назорати остига олганини эълон қилди. Кейин унга 1960 йил сохта мустақиллик бериб, грекларга у ердаги мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини берди ва кўпчилигини қувиб чиқарди. Британия Кипрда иккита ҳарбий база қурган ва улар ҳамон мавжуд. Америкага келсак, Кипрда нуфузини Эрдоган Туркияси воситасида ўрнатишга, бинобарин, бу икки базани ўз назорати остига олишга уринмоқда.

Роя газетасининг 2021 йил 30 июн чоршанба кунги 345-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here