Сиёсий ўзгармас принципларга амал қилиш куч бўлса, ён бериш заифликдир

77
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сиёсий ўзгармас принципларга амал қилиш куч бўлса, ён бериш заифликдир

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний

Исломнинг ҳаммаси ўзгармас принциплардан иборат. Ақидалар, аҳкомлар, мафкура, тариқат, ҳар бир нарса Исломда ўзгармайди. Ислом билан бошқалар ўртасини бирхиллаштиришни рад этиш ҳам мана шу ўзгармас принциплардан бири эканлиги маълум. Шунингдек, йўл ўртасида кофирлар билан мулоқот, деган нарсага рози бўлмаслик ҳам.

Ҳақиқий мусулмон ўзгармас принципларни маҳкам ушлаши билан ажралиб туради. Бу унга ўзининг шахсияти, вазифаси ва хатти-ҳаракатида куч беради. Росули акрам ﷺ бизга ўзгармас принципларни оғиз тишлар билан тишлаш даражасида маҳкам ушлашни ўргатганлар. Амакиси Абу Толиб Пайғамбар ﷺга «амакингизнинг ўғиллари сизнинг уларга мажлислари ва саждагоҳлари хусусида озор етказганингизни даъво қилишмоқда, бундан тўхталинг», деганда Росулуллоҳ ﷺ кўзларини самога қаратиб,

«هَلْ تَرَوْنَ هَذِهِ الشَّمْسَ؟»

«Қуёшни кўряпсизларми?», дейдилар. «Ҳа», дейишади мушриклар. Шунда ул зот

«مَا أَنَا بِأَقْدَرَ أَنْ أَدَعَ ذَلِكَ مِنْكُمْ عَلَى أَنْ تَسْتَشْعِلُوا لِي مِنْهَا شُعْلَةً»

«Менга Қуёшдан бир шуълани олиб бера олганингизда ҳам мен бу ишимни ҳаргиз тарк этмайман», дейдилар. Маълумки, Қурайш Росулуллоҳ ﷺга раҳбарлик, обрў, мол-давлатга эга бўлишни, чиройли хотинга уйланишни таклиф қилишганда ҳам ул зот ибодатда Қурайшни шерик бўлишига рози бўлмайдилар. Олдиларига Валид ибн Муғира, Асвад ибн Матлаб, Ос ибн Воиллар келишиб, «эй Муҳаммад, кел, сен ибодат қилаётган нарсага биз ҳам ибодат қилайлик, биз ибодат қилаётган нарсага сен ҳам ибодат қил, ҳамма ишларимизда шериклик қилайлик», дейишади. Шундай ул зот

﴿قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ…﴾

«Айтинг: эй кофирлар…»                                                                                        [Кафирун 1]

оятини ўқийдилар. Амакиси Абу Толиб вафот этганда, яна бир амакиси Абу Жаҳл келиб, агар Қурайш олиҳаларини сўкишни тўхтатса, ул зотни ҳимоя қилишини таклиф қилади ва «эй Муҳаммад, Абдулмуттолиб дўзахга тушадими? – деб сўрайди. Ул зот бундай дейдилар:

«وَمَنْ مَاتَ عَلَى مَا مَاتَ عَلَيْهِ عَبْدُ الْمُطَّلِبِ دَخَلَ النَّارَ»

«Кимда-ким Абдулмутталиб ўлгандек аҳволда ўлса, дўзахга тушади», дейдилар. Шунда Аллоҳнинг лаънати бўлсин Абу Лаҳаб «Аллоҳга қасамки, сени тоабад душман деб билганим бўлсин», дейди.

Росулуллоҳ ﷺ шундай тарзда ўзгармас принципларни маҳкам ушлаганлар, ҳокимият эгаларига ялтоқлик қилмаганлар, даъватни ҳеч ўрамай, айлантирмай, тилёғламалик қилмай очиқ айтганлар.

Ўзгармас принципларни маҳкам ушлашга ақида ва фикрга тааллуқли шаръий аҳкомлар ҳамда тариқатга тааллуқли аҳкомлар киради. Росулуллоҳ ﷺ Омир ибн Саъсаа қабиласидан нусрат талаб қилганларида, улар Росулуллоҳ ﷺдан кейин ҳокимиятни уларга қолишини шарт қилишади. Шунда ҳам ул зот уларнинг шартларини очиқ-ойдин қатъий рад этадилар. Ваҳоланки, ўшанда нусратга жуда-жуда муҳтож бўлиб тургандилар. Саъсаа қабиласига

«الْأَمْرُ لِلَّهِ يَضَعُهُ حَيْثُ يَشَاءُ»

«Бу иш Аллоҳники, уни истаган ерига қўяди», деб жавоб берганлар.

Демак, ўзгармас принциплар ҳеч қачон ён берилмаслиги лозим бўлган шаръий асослардир. Улар то қиёматга қадар замон ва маконга қараб асло ўзгармайди. Бу принциплар устида сабот билан туриш ва уни маҳкам тутиш фарздир. Бундан ташқари, уларга амал қилиш шундай бир зарурий эҳтиёждирки, улар ўзгартиришга ҳаракат қилинаётган ҳар қандай жамиятда бўлиши лозим.

Ҳақиқий Ислом давлати шуғулланадиган сиёсий ишлар айни ўзгармас принципларни ҳимоя қилишда адо этиладиган доимий сифатлар бўлиб, ушбу сифатлардан воз кечмоқ ён беришга олиб боради. Ён бериш эса, Умматга фалокатлар келтиради.

Агар Туркия ташқи ишлари вазирлигининг сўнгги ўн йилдаги сиёсатини мисол қиладиган бўлсак, биз унинг ўзи эълон қилган ўзгармас принциплар ҳисобига қанча-қанча ён беришлар қилганини кўрамиз. Зеро, Туркия ташқи ишлар вазирлиги шаръий ва зарурий ўзгармас принципларни йирик давдатларнинг халқаро ва регионал манфаатлари учун фидо қилиб келди!

Мисол учун, иккинчи Ҳама юз беришига йўл қўймаслигимиз керак, деб туриб, кўп Ҳамаларга йўл қўйишди. Ҳалаб устида савдолашмаймиз, деб туриб, уни жиноятчи режим қўлига топширишди. Қўллари ўз халқи қонига беланган бундай режим билан муомала қилмаймиз, деб туриб, ҳам разведка ва ҳам сиёсий жиҳатдан у била муомала қилишди. Биз бечора мусулмон суриялик қочқинлар тўғрисида асло ён бермаймиз, деб туриб, улардан воз кечишди, ён беришди, ҳатто уларга ирқчилик муомаласини қилишди. Биз сайлов орқали келмаган диктатор режимлар билан муомала қилмаймиз, дейишди, бироқ журналист Жамол Хошақжий ишини ёпиб, Саудияга топшириб юборишди ва Саудия, Миср ва Амирликлар каби энг ашаддий диктаторлар билан муносабатларни нормаллаштиришди. Ҳатто Фаластинда оддий фуқароларнинг қотили бўлган яҳудий вужуди билан муносабат ўрнатмаймиз, дейишди. Бироқ у билан муносабатларни нормаллаштириб, дипломатик, иқтисодий ва тижорий алоқаларни тўлиқ даражада кенгайтиришди!!

Ўзгармас принципдан воз кечиш ва ён беришга мисоллар кўп. Улардан бирини Ҳамас ҳаракати содир этди. У Ғазо сектори ҳокимияти бўла туриб, жиҳоддан воз кечди, жиноятчи Миср режими билан доимий мувофиқлашишга рози бўлди, яҳудий вужуди билан Фаластин маъмурияти орқали музокара қилиш принципини қабул қилди. Сектордаги Ҳамас ҳаракати раиси Яҳё Синвор «Биз босқинчиларнинг зулм машинасига қарши курашда тинч халқ қаршилиги йўлидан юришда давом этамиз», деди. Хўш, Ҳамаснинг Маҳмуд Аббосдан фарқи борми?!

Ҳамас ҳаракатидаги етакчи Мусо Абу Марзуқ эса, яҳудий вужудига қарши жанг қилишдан воз кечишга замин тайёрлаб, «Босқинчилар билан музокара қилишнинг зарари йўқ. Уларга қурол билан музокара қилганимиздек, сўзлашув билан ҳам музокара қиламиз», деди!

Кофирларга қулоқ солиш ва уларнинг таълимотларига амал қилиш ҳаддан зиёд кучайди. Толибон ҳаракатидаги расмийлардан бири бундай дейди: «Улар Афғонистонни БМТда тан олишлари эвазига мендан шариат жазо-ҳадлари татбиқини бекор қилишимни талаб қилишди».

То Ислом аҳкомларини батамом тарк этилмагунча кофирларга қулоқ солиб талабларини бажариш давом этаверади. Ҳатто ўшанда ҳам кофирлар янада ён беришни талаб қилишдан тўхташмайди. Шундан кейин ҳам бу кофирлар ён берувчидан бирор нарса сабабли кўнгиллари қолса, бошқа малайлар билан бирга уни ағдаришга ҳаракат қилишади ва ўрнига турли ён беришлар тақдим этадиган бошқа кимсани олиб келишади. Масалан, Суданда Умар Башир билан, Мисрда Муҳаммад Мурсий роҳимаҳуллоҳ билан қилишгани каби. Ваҳоланки, шариат татбиқига оид ҳар нарсада иккиси ҳам кофирларга ён беришган эди.

Демак, шариат талаби бўйича, сиёсатчилар шаръий ўзгармас принципларга қаттиқ амал қилмоқлари ва сиёсий фаолиятда аста секинлик мафкурасини рад этмоқлари даркор. Чунки буни қабул қилиш нафақат шариатга зид келувчи, балки, ҳалок қилувчи қаттол мафкурадир.

Роя газетасининг 2022 йил 14 сентябр чоршанба кунги 408-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here