Қирғизистоннинг йирик объектлари Хитойга ўтиб кетиши мумкин

503
0

Қирғизистоннинг йирик объектлари Хитойга ўтиб кетиши мумкин

 Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизмати унинг мамлакат давлат қарзини тўламаган тақдирда, кўплаб объектларини қўлдан бой бериши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.

 Аввалроқ Садир Жапаров ахборот агентликларидан бирига берган интервьюсида собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев давлат қарзи бўйича битимлар имзолагани, улар туфайли Қирғизистон кўплаб объектларидан маҳрум бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати гап айнан қайси объектлар ва кредит битимлари ҳақидаги гап бораётганига ойдинлик киритмаган.

 “Атамбаев даврида кўплаб ташқи кредитлар олинган, жумладан, Хитой ва бошқа мамлакатлардан. Бугунги кунда икки томонлама имзоланган ўша алоҳида шартномаларни бажармасак, кредитни тўламасак, объектлар қарз берган томонга ўтиб кетиши мумкин. Бу жуда йирик объектлар. Президент қийинчиликларга қарамасдан маблағ топилишига, кредитлар ўз вақтида тўланишига, объектлар эса ҳеч кимга берилмаслигига умид билдирди”, – деди президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек “Sputnik” мухбирининг саволига жавоб бераётиб.

 Изоҳ: Молия вазирлиги эълон қилган ҳисоботда 2020-йил 31-декабр ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг умумий қарзи 5 миллиард доллар (4 млрд. 928,67 миллион)га яқинлашиб қолган. Энг кўп қарз Хитойдан олинган бўлиб, бу ташқи қарзнинг 41,8%ини ташкил этади. Сўнги 12 йилда Қирғизистоннинг Хитой олдидаги давлат қарзи 200 баробар ўсди. Бугунги кунда Қирғизистоннинг Хитойдан олган қарзи 1 миллиард 782 миллион долларни ташкил этмоқда. Қирғиз расмийлари Хитойдан қарзни тўлаш муддатини кечиктиришни илтимос қилган ҳолда ундан яна қарз сўраб келишмоқда. Қирғизистон ҳукумати ўтган йиллар мобайнида фақат олинган қарзларнинг фоизини тўлаб келди. Янги, 2021-йилдан бошлаб қўшимча фоиз билан бирга олинган қарзларнинг танини қайтаришни ҳам бошлаши зарур.

 Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, Хитой ҳукумати берган қарз эвазига қарздор давлатларнинг ерлари, кон бойликлар ва портларини тортиб олган. Бунга Тожикистоннинг Тоғли Бадахшонидаги қазилма бойликлар сероб ерлари, Кениянинг Мамбос порти, Замбия давлати тўлиғича Хитой бошқарувига ўтгани, Шри-Ланка Хамбантота йирик порти акцияларининг 70 фоизини 99 йилга хитой компанияси бошқарувига ўтказиб бергани мисол бўла олади…

 Қирғизистон расмийлари қарз эвазига Хитой нима талаб қилаётганини расман маълум қилмаётган бўлишсада, Жапаров президентлик сайлови арафасида Норин вилоятига қилган сафари вақтида вилоятдаги Жетим-Тоо темир кони хорижий давлатларга берилмаслигини айтган эди. Демак, Хитой ҳукумати қарз эвазига Жетим-Тоо конини беришни талаб қиляпти. Албатта, қирғиз расмийлари кон ёки бошқа йирик объектларни бераётган вақтда “биз бутунлай бериб юбораётганимиз йўқ. 50 ёки 99 йилга ижарага беряпмиз” дейишлар мумкин. Аммо, бу вақт давомида кондан бирор нарса қолиш ёки қолмаслиги уларни қизиқтирмайди. Қолаверса, тузиладиган шартномада бу муддатни узайтириш банди ҳам қўшиб қўйилиши эҳтимолдан узоқ эмас. Худди, 2017-йили Россия ҳарбий базаларини Қирғизистонда қолиш муддати узайтирилгани каби. Ўша вақтда Россиянинг тўрт ҳарбий объекти – Қант авиабазаси, Иссиқкўлдаги синов базаси, сейсмостанция ва РФ ҲДФ (ҳарбий-денгиз флоти)нинг узоқ алоқа тармоғи аввалги ўринларида қолган. Мазкур келишув 15 йил давомида амалда бўлиши белгиланган, шу билан бирга томонлардан бири уни тўхтатишга қарор қилгунга қадар автоматик равишда 5 йил муддатга узайтирилши белгилаб қўйилган эди.

 Мустамлакачи давлатлар босиб, эгаллаб олган ерларини ҳеч қачон ўз ихтиёрлари билан ташлаб чиқиб кетишмайди. Уларни фақат ўзидан қудратли бўлган бошқа бир кучгина мажбурлаб чиқариб юбора олади. Қирғизистон халқи учун ушбу нажоткор куч ким бўлиши мумкин? Бир фикрлаб кўринглар!!!

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here