بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Салтанат билан Қуръон бир-биридан асло ажралмайди
Уларни қайта барпо этиш учун Рамазонни ғанимат билайлик
Ғода Муҳаммад Ҳамдий хоним
Бу йил Ислом Уммати муборак Рамазон ойини ҳар қачонгидан бошқача кутиб олмоқда. Бу бошқачалик унинг уйқудан уйғониб, қайта олам етакчилигини ва марказий мавқеини эгаллаш сари шахдам қадамлар ташлаётганида кўринмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бу йил мусулмонлар муборак Рамазонни ҳар қачонгидан онгли, журъатли, ҳақни маҳкам ушлаб, исломий шахсиятларига маҳкам ёпишган, исломий ақида асосида бирлашишга интиқ ҳолда кутиб олмоқдалар. Турли юртларда аланга олган буюк қўзғолонларда, яқиндаги Судан ва Жазоир қўзғолонларида ёшлар тоғут ҳукмдорларни ағдариш учун арслонлар мисол кўтарилдилар… зулму қашшоқликка ва илмоний капиталистик тузумга қарши чиқдилар. Зеро, бу илмоний тузумни малай ҳукуматлар мустамлакачи Ғарб вакиллари сифатида татбиқ қилиб келишди ҳамда кофир тузум ва унинг ғайриилоҳий қонунлари одамларга қанча-қанча бало-мусибатларни ёғдирди. Бу кутилмаган янгилик эмас, албатта. Чунки сўнгги юз йил ичида Қуръон давлати, Росулуллоҳ ﷺ қолдирган Халифалик давлати ағдарилди, ахир. Ушбу давлат ағдарилгунига қадар эса, Исломни мусулмонлару мусулмон бўлмаганларга татбиқ қилди, Роббул оламин шариати билан ҳукм юритиб, Қуръони Карим ва Росулуллоҳ суннатларини сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, таълим… каби барча ҳаётий соҳада қонунчиликнинг ягона манбаига айлантирди. Инсонларнинг эътиқоди ҳар хил, ички ва ташқи муносабатлари турли хил бўлишига қарамай, барчаларининг ишларини бошқариш ва муаммоларига ечим бериш ишини Қуръон бошқарди. Бутун инсоният асрлар мобайнида олтин аср ва уйғониш замонига гувоҳ бўлди. Қуръон бошқаруви исломий ақида ва кенг қамровли Ислом тузуми асосида барпо бўлди. Ўша пайтга қадар, оламда бу каби бошқарув кузатилган эмасди. Ҳатто бугунги кунда ҳам бутун олам фикрий, ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа барча соҳада тубан аҳволда қолди. Қачон оламда зулм, фисқ ва куфр ҳукмрон экан ҳамда динни одамлар ҳаётидан ажратувчи илмоний капиталистик фуқаролик давлатида Аллоҳ нозил қилган шариатдан бошқа қонунлар билан ҳукм юритилиб, одамлар шундай танг-оғир аҳволда қолар эканлар, шундай бўлиши табиий. Аллоҳ Таоло яна бундай деди:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» [Моида 44]
Аллоҳ Таоло яна бундай деди:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир» [Моида 45]
Аллоҳ Таоло яна бундай деди:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар фосиқлардир» [Моида 47]
Аллоҳ Таоло яна бундай деди:
إِنَّ هَذَا الْقُرْآنَ يَهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ وَيُبَشِّرُ الْمُؤْمِنِينَ الَّذِينَ يَعْمَلُونَ الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ أَجْراً كَبِيراً
«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қиладиган мўминларга катта ажр-мукофот борлигини(нг) хуш хабар(ини) берур» [Исро 9]
Бундан чиқди, салтанат, бошқарув ва Аллоҳ шариатининг татбиқи билан Қуръон бир-бирига чамбарчас боғлиқ экан. Аллоҳ Таоло бундай деди:
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْماً لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ
«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» [Моида 50]
Карами кенг, қудрати улуғ Аллоҳнинг бошқарувидан чиройли бошқарув дунёда йўқ. Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқарилса, одамлар ўртасида адолат рўёбга чиқади, бутун башарият тўғри йўлдан юради. Зотан, башариятнинг куч-қудратли, буюк ва улуғ башариятга айланиши учун унга Аллоҳ Субҳанаҳу мана шу тўғри йўлни ирода қилган. Аллоҳ Таоло бундай деди:
قَدْ جَاءَكُمْ مِنَ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُبِينٌ * يَهْدِي بِهِ اللَّهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلَامِ وَيُخْرِجُهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
«Мана, элчимиз (Муҳаммад алайҳиссалом) сизлар китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди. Сизларга Аллоҳ тарафидан нур-очиқ Китоб келдики, Аллоҳ у сабабли ўзининг ризосига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилур ва Ўз изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни тўғри йўлга ҳидоят қилур» [Моида 15-16]
Ушбу ҳақиқатни салафи солиҳлар ва асрлар давомидаги мусулмонлар ҳукмдорлари жуда яхши тушундилар. Шу боис, Исломга даъват қилиш ва уни бутун оламга етказиш учун Рамазон ойида Халифалик давлати қўшин сафарбар этиш билан фатҳлар қилди, ғалабаларга эришди. Барча мусулмонлар Халифалик соясида Росулуллоҳ ﷺнинг роялари остидаги битта давлатда яшадилар, юртлари ўртасида – мустамлакачи Ғарбнинг – ҳеч қандай чегаралари бўлмади. Зеро, мустамлакачи Ғарб чегаралари, бир тану бир жон Умматни бўлиб ташлади, мусулмонларни дин душмани бўлган кофирларга тайёр ем қилиб берди. Алалоқибат, мусулмонларнинг рўзалари ҳам анави тузумларнинг сиёсий манфаатига хизмат қилиш учун ихтилоф билан бошланиб, ихтилоф билан якунланадиган бўлиб қолди. Қуръон давлати йўқ қилиниши билан Рамазон шахс сифатида қилинадиган ибодатлар, тасалли берувчи теледастурлар ойи бўлиб қолди, Рамазоннинг жамоийлик ва оламшумуллик шукуҳи қолмади, мусулмонларнинг қудрат ва бирлигини ифодаламайдиган бўлиб қолди!
Дарҳақиқат, саййидимиз ва раҳбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ ва ул зотнинг изидан борган асҳоби киромлар, кейинги халифалар аксар ғазотларини Рамазон ойида қилишда ғоят қаттиқ турдилар. Чунки улар Қуръон тиловат қиладиган ва уни ер юзида татбиқ этадиган қудратли бир давлатда икки буюк ибодат-рўза ва жиҳоднинг бир бўлишини истаганлар. Шунингдек, мусулмонларнинг ҳар қандай ҳолат ва натижада бўлсин, ё нусрат ёки шаҳидлик билан чиқиб, Роббиларига тоат, тавба, мағфират ва раҳмат кунларида йўлиқишларини ҳам истаганлар. Буюк Бадр ғазоти, Макка фатҳи, Ҳиттин жанги, Салоҳиддин қўмондонлиги билан Қуддуснинг салибчилардан қайтариб олиниши, Росулуллоҳ ﷺнинг башоратлари орқали султон Муҳаммад Фотиҳ қўли билан Константинополнинг фатҳ этилиши… кабилар Рамазонда бўлган муҳим ғазотлардандир. Шубҳасиз, ушбу нусратлар, Ислом ва мусулмонлар тарихидаги барча даражадаги ютуқлар бўлиб, фақат битта ҳолатда рўёбга чиқди. Яъни, қачонки Исломдаги Халифалик бошқаруви амалий тарзда ва Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатлари асосида татбиқ қилингандагина амалга ошди. Бугун ҳам худди шу каби, агар биз қўзғолонларимиз муваффақият қучишини истасак, Қуръон давлатини барпо қилиш учун фаолият қилиш билангина Ислом Умматини жобир куфр тузумларининг оловли кишанларидан қутқара оламиз.
Дарҳақиқат, шариат ҳукмрон бўлган ва мусулмонлар халифаси етакчилик қилган замонларда мусулмонлар Росулуллоҳ ﷺдан ўрнак олган ҳолда, муборак Рамазон ойини ажойиб нусрат ва фатҳлар билан ўтказдилар. Бугун ҳам улар Рамазон ойини халифа қилиш, ғалаба қучиш, Ислом душманларини мағлуб этиш ойига айлантириш билан яна қайта нусратга эришмоқлари лозим. Зулмга қарши қўзғолон кўтарган холис мўминлар ҳам, Аллоҳ калимасини олий қилиш учун жиддий ҳаракат қилмоқлари керак. Аллоҳ калимаси эса, Қуръон ва Суннатнинг ҳокимият ва қонунчиликка ҳамда дастур ва қонунларга асос бўлишини талаб қилади. Шунингдек, золим султон олдида ҳақ сўзни айтиш ҳамда кофир Ғарбнинг мусулмон юртларидаги малай тоғутларини ағдариш билан олий бўлади. Шу билан бирга қўзғолон аҳли Ислом системасига зид келадиган ва мусулмонларни мустамлакачи кофир Ғарбга қарам қилиб қўядиган барча ажнабий чақириқларни рад этмоқлари зарур.
Биз ушбу Рамазони шарифдан эзгулик, шодлик ва бахтли хабарни кутмоқдамиз ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога дуо қилиб, сўраяпмиз: Аллоҳим, барчамизни Рамазонга етказиш баробарида бизга унинг нусратини ҳам ато эт, ушбу муборак ойни барча башарият учун Аллоҳнинг одил шариатисиз ўтказаётган рамазонларнинг сўнггиси қилгин. Зеро, Аллоҳнинг одил шариати Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида хотиржамлик ва хавфсизлик асоси бўлажак.
Роя газетасининг 2019 йил 8 май чоршанба кунги 233-сонидан