Покистон ҳукмдорлари мусулмонларни репрессия қилаётганлар билан иттифоқ тузмоқда

842
0

Покистон ҳукмдорлари мусулмонларни репрессия қилаётганлар билан иттифоқ тузмоқда

Покистон ҳукмдорлари мусулмонларни очиқдан-очиқ репрессия қилаётганлар билан иттифоқ тузиб мусулмонларнинг репрессия қилинишига сукут қилишмоқда ва иқтисодий битимларни имзолаш орқали уларнинг ёвузликларига рози бўлишмоқда. Хитой ҳукумати Исломга ва Шарқий Туркистон мусулмонларига қарши уруш очиб турган бир пайтда Покистон ҳукмдорлари бу ҳукуматни очиқчасига қўллаб-қувватлаб янада пасткашлик қилишди. Дарвоқе, Покистон президенти Ориф Алви «Ал-Жазира» телеканалига берган интервьюсида Хитой ўз ҳокимияти остидаги фуқаролар билан тўғри муносабатда бўляпти, мен бунга тўлиқ ишонаман, деди. Бу сўзларни у Пекиннинг узоқ вақтдан бери уйғур мусулмонларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлаётгани ҳақидаги саволга жавоб сифатида айтди. Маълумки, Хитой ҳукумати минглаб мусулмонларни қамоқ лагерларида сақламоқда, покиза муслималарга ҳомиладор бўлиш ва туғишни тақиқламоқда, мусулмон эркакларни бичиб қўймоқда ҳамда ҳар бир мусулмон хонадонга Хитой жосусини жойлаштирмоқда. Уйғур мусулмонлари шундай азоб-уқубатларга йўлиқиб турган бир пайтда, Ориф Алви Хитой ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти ўз матбуот баёнотида таъкидлашича, бу каби хунасача позицияни Аллоҳнинг аҳкомлари билан бошқармайдиган ҳукмдорлардан кутса бўлади. Зеро, шарқдан Хитой бўладими, ғарбдан АҚШ ва Россия бўладими, фарқсиз, мусулмонларга очиқдан-очиқ уруш очган давлатлар билан муносабатларни нормаллаштириб, золимлар билан иттифоқчи бўлаётганлар мана шу ҳукмдорлардир. Ҳизбнинг баёноти сўнггида Покистондаги мусулмонларга қуйидагича хитоб йўлланади: Динимизга ҳужум қилаётган, ор-номусларимизни топтаётган душманларни сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи бундай ҳукмдорлардан тоқатимиз тоқ бўлди!

Улар биздан воз кечганлари учун биз ҳам улардан воз кечмоғимиз ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шундагина бизни мудофаа қиладиган ва юртларимизни бирлаштирадиган ҳукмдорларимиз бўлади, шундагина куч-қудратга тўлиб, душманнинг қалбига қўрқув соламиз.

Роя газетасининг 2018 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here