Исломга қарши 200 миллионлик фонд тузилди

569
0

la-afp-getty-topshots--turkey-us-diplomacy-jpg-20130421

Американинг Нью-Йорк таймз газетасининг ёзишича, идеологияга асосланган радикализмга (яъни Исломга) кенг кўламда қарши кураш олиб бориш учун Туркия ва АҚШ ҳамкорлигида 200 миллион долларлик фонд ташкил қилинди. Мақсад Сомали, Йаман ва Покистон каби ўлкалардаги радикал Исломий гуруҳларга қарши курашдир.

Газетанинг АҚШ ташқи ишлар вазирлигига қарашли манбага таяниб хабар қилишича, Америка ва Туркия тарафидан “оламий, ижтимоий жавобгарлик ва ривожланиш фонди” номи остида ташкил қилинган бу фонддан кўзланган мақсад Йаман, Сомали ва Покистон каби ўлкалардаги демократияга рози бўлмайдиган “радикал” Исломий ҳаракатларга қарши кураш ҳамда айни ўлкаларда ижтимоий лойиҳалар тузиб, ёшларнинг Исломий, Жиҳодий “террористик” жамоаларга қўшилиб кетишини олдини олишдир.

Фонд ташкил қилинганлигини Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довуд ўғли ва АҚШ давлат котиби Жон Керри АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган “Оламий анти-террор форуми”да эълон қилишди.

Икки давлат бир бўлиб ташкил қилган 200 миллион долларлик “Оламий, ижтимоий жавобгарлик ва ривожланиш фонди” ўз фаолиятини 2014 йилнинг ўрталарида бошлаши айтилмоқда. Фондни АҚШ ва Туркиядан ташқари нодавлат ташкилотлар ҳам маблағ билан дастаклаши мумкин.

  Туркистон:

Бу фонт, куфр билан Ислом ўртасидаги фронт линияси чизиғини бутун дунёда очиқ ойдин белгилаб беради. Бошқача айтганда бу харакат, АҚШга Ислом оламидаги куфр системасига мойил харакатларнинг хозирги пайтдаги, яъни Ислом система сифатида намоён бўлиб келаётгани ошкора бўлиб қолган даврда, ўз позицияларини очиқ намоён этиб, Ислом ёки куфр томонида эканлигини эълон қилишларини талаб қилади. Юқорида тузулаётган фонт, шу ишларни рўёбга чиқаришда хўрак вазифасини бажаради.

Бу дунё системаси илгаридан олиб бораётган ишнинг янгича шакли. Илгари бу каби ишлар катта саккизлик ёки йигирматалик давлатлари томонидан ажратилган маблағлардан сарфлаб олиб борилар эди. Хозиргиси эса, оламий фонд шаклида.

Ўзгаришнинг асоси шу ердаки. Куфр системаси монопалист мустамлакачилари томонидан шу тизимдаги манфаатларини ушлаб туриш, дунё системасини сақлаб қолишга боғлиқ бўлиб қолгани уларни катта маблағлар сарфлаб туришга мажбурлаб келади. Юқоридаги фонтда эса, шунга ўхшагани билан бундан умуман бошқа йўналишдаги харакат олиб борилади.    

Бу фонд, исломий давлатлар ва харакатларни шу системадаги манфаатларини сақлаб қолиш учун уларини харакатга келтириш мақсадида тузулди. Бу ерда маблар танқислик муаммоси деярли йўқ. У куфр манфаатларини химоячиларини мусулмонларнинг ўзларидан чиқариш учун уларни сотиб олиш ёки хисса қўшишларига мажбурлаш асосига қурилган.

Бунинг билан улар нимага эришишни кўзлашяпти? Мисрдаги экспрементларини кенгайтириш, яъни дунё мусулмонларининг ичида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариш ва кучайтириш. Капиталистик тузм фақат моддий манфаат асосига қурилганидан, у шундан фойдаланиб келаётган ва миллионлаган даромадларга эга мусулмонларга, ўзингни манфаатларингни сақлашда хиссангни қўш дейди. Уларнинг манфаатлар шу система мавжудлигига боғлаб, унинг қулашидан келадиган хатарларни тушунтириш ишларини кучайтиришади. Натижада мусулмонлар катта жиход, яъни нафс билан иймонни бирини танлашга мажбур бўлишади. Бу Иймон билан куфр ўртасидаги урушнинг сўнги харакатларидан бири бўлиб, мусулмонлар учун Оллох Субханаҳу ва Таъолоҳ томонидан бир синовдир.

Урушнинг сўнги кўринаётгани шундаки, куфр ўзидаги қуввати билан мағлуб бўлди. У курашни мусулмонлар ёрдамисиз тез кунларда қўлдан бой бериши таъйин бўлиб қолаётганини яширишга уринаётгани билан, аниқ сезилиб турибди. Хозирдаги янги услублари унга деярли ёрдам бера олмайди. Лекин мусулмонларга бироз зиён келтириши мумкин. Зиён шундаки, улар куфр манфаатларидан таъсирланган мусулмонлар билан, иймонда мустаҳкам мўъмин мусулмонлар ўрталаридаги тўқнашувлар келтириб чиқариши мумкин. Бу эса, фақат мусулмонларнинг дунёю охиратдаги манфаатларига зиён келтириши аниқ.

1 COMMENT

  1. Alhamdulillah,Bu yahshi ish,bunda yahshilik bor biz musulmonlar u-n,kim haq ustida ,kim botil ustida,tiniq ajraydi.Alhamdulillah bu munofiqlikni  yuq qiladi,bugungi munofiqlarni baasharasi ochiladi.Alhamdulillah musulmon eki kofir,uchinchisi yuq insha Alloh !!!!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here