Туркияда 98 уйғур қалбаки қирғиз паспортлари билан қўлга олинди

460
1

 Туркиянинг Истамбул шаҳри аэропортида Саудия Арабистонига учишга ҳозирланаётган 98 нафар хитойлик уйғур қалбаки қирғиз паспортлари билан қўлга олинди.Нurriyet” нашрининг хабар беришича, уйғурлар 16 май куни Урумчидан Истамбулга учиб келишган.

 Одатдагидек, бу ходиса ортидан қирғиз сиёсатчилари ва депутатлари бу жиноятнинг келиб чиқиш омиллари ва уларнинг бартараф қилиш учун нима қилиш ҳақида эмас, балки айбдор ва жавобгарларни қидириш пайига тушиб қолишди. Жогорку Кенеш депутати Алмамбет Шиқмаматов парламент йиғилишида сўзлаб туриб, уйғурларни қалбаки қирғиз паспортлари билан Туркияда қўлга олиниши Қирғизистоннинг обрўсига доғ туширишини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу масала четда ишлаётган қирғиз меҳнат муҳожирларига нисбатан ҳам шубҳа пайдо қилмоқда.

 “Истамбулга учиб келиб Жиддага кетишга ҳаракат қилган 98 уйғур қирғиз паспорти билан қўлга олинибди. Бу халқаро жиноят синдикатига айланиб бормоқда. Қирғизистоннинг халқаро обрўйи тушиб кетяпти. Бунинг ортидан четда юрган қирғизистонликлар ҳам шубҳа остида қолмоқда. МХДҚ раҳбари, Сарпашевни чақириб мълумотларини эшитайлик”,- деди Шиқмаматов.

 Шундан сўнг қолган депутутлар ҳам ШИқмаматов ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бу биринчи марта содир бўлмаётгани, бунга қадар ҳам қувғиндаги қозоқ миллионери Мухтар Аблязов ва Чеченистондаги жиноятчилар қирғиз паспортлари билан қўлга олинганини қўшимча қилишди.

Туркистон: 

Қирғизистон ММХҚ (мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси) ташкилоти бошчилигида, қувват эгаларидан ташкил топган бир қатор шахслар исломий элита вакилларининг асосий иқтисодий кирим манбаълари бўлган Ҳаж тармоғтни ҳам ўз назоратлари остига олишди. Улар ҳаж мавсумидан муфтиётга тушадиган миллионлаган доллорларни ва ҳатто норасмий йўллар билан қўлга киритиладиган тармоқларни ҳам ўз қўлларига олишди. Бунинг учун улар аввалги икки муфтийни бир неча ўн миллион сомни ўзлаштирганликда айблаб, улар устидан жиноий иш қўзғашди. Шулардан бири Чубак ҳожи Жалилов, иккинчиси Роҳматуллоҳ ҳожилар эди.

Шу каби бир неча жиноятларни рўйкач қилиб, куч хизмати ходимлари Ҳажга одам юбориш ишларини мамлакат зиммасига олиб беришди. Сўнг мамлакат ичида аввал Муфтиёт назоратида бўлган барча норасмий кирим тармоқларини ўз қўлларига олиб, чет эл фуқороларига Саудлар бераётган визаларни сота бошлашди. Фуқороларни чалғитиш мақсадида ҳар бир шаҳар ва қишлоқларга лимитли белгиланган миқдорлар бериб, визаларни мумкун қадар кўпроқ ошириб қолиш учун яхши шароитлар қилиб олишди. Улар Қирғизистоннинг баъзи шаҳар ва қишлоқларидаги исломий туйғуларнинг кучлилиги ва баъзи минтақаларда эса унчалик эмаслигидан фойдаланиб визани ошириб қолишади. Бундан ташқари, иқтисодий ҳолатимизнинг тоборо ночорлаб бораётгани ҳам уларга қўл келади. Фуқоролар Ҳаж учун улар талаб қилишаётган маблағларни тўлай олишмай қийналишаяпти. Натижаси кўриб турганимиздек, минглаган визалар чет эл фуқоролари учун ортиб қолаяпти.

Масаланинг иккинчи томони ҳам бор. ММХҚ исломий уламолар, имомлар ва диний ходимларни худди шу Ҳаж масаласида ўз тузоғига илинтириб олишни мақсад қилди. У Муфтиёт ходимлари ва масжид имомлари каби Ҳаж ишларидан илгари даромад топиб келаётган шахслар воситасида Ҳаж ишларини ММХҚ ходимлари билан бирга, уларнинг қўл остиларида иш олиб боришга рози бўлган бир қатор мусулмонларни йиғиб олишди. Улар иқтисодий манфаат тузоғига тушиб, ҳозир ўша орган ходимлари билан бирга иш юритишаяпти. Бу исломий қатлам вакиллари куфрнинг “мўътадил Ислом” лоиҳасини жамиятга олиб кириш учун ҳаракат олиб боришга мажбурланишмоқда. Бу заиф қатлам вакиллари ҳатто оғзидан бугун чиқаётган гапларига эртага тескари гапишади. Уламоларга қўйилган талаб куфрни Ислом билан муҳофаза қилиб бериш эканлиги сабабли улар жуда қийин аҳволда қолишди. Чунки бу хиёнатни амалга ошириш учун тақвосизлик ёки очофатликнинг ўзи етарли эмас. Балки нусусларни куфр манфаатлари томон буриб бериш илми ҳам керак. Бу эса улкан илм ва тадбиркорлик талаб қилади. Ҳаж ва Умрадан келиб турган даромад уламоларимиздан бир қисмини шу куфр тузоғига тушуб қолишларига сабаб бўлди.

Юқоридаги қўлга тушиб қолган паспортлар ҳам ўша куч орган ходимларининг қўл остида иш олиб бораётган бир мусулмонники бўлиб чиқади. Чунки орган ходимлари ёки етакчилари Ҳаж масаласида беъвосита ўзлари иш олиб боришмайди. Улар албатта диний қатлам вакиллари воситасида иш кўришади ва мўмай даромад ортиришади.

Жуда кўп ва забардаст олиму-уламо биродарларимиз куфр кўрсатмалари билан тузилган бу тузоққа тушиб ўтириб қолишди. Уларни дунё муҳаббати ва ваҳм (қўрқув, ўлимни ёмон кўриш туйғусининг кучайиб кетиши) шу кўйга солди. Биз Аллоҳдан бу биродарларимизни шу дунёда ҳам, кейинги абадий дунёда ҳам хор бўлиб қолишларини хоҳламаймиз. Уларни хақларига дуо қилиш билан бирга, Аллоҳдан тақво қилишга ва ҳидоят томон яна тўла қайтишга чақиришдан ҳеч тўхтамаймиз ва тоймаймиз.

Уламоларнинг вазифалари фақат Ислом аҳкомларини халққа тўла ва тўғри етказишдан иборатдир. Шу йўлда келадиган баъзи бало ва азиятлар эса ўша пок хизматлар учун Аллоҳнинг туҳфаси ҳисобланади. Чунки бало Аллоҳнинг яхши кўрган бандасига, жаннат даражасини кўтариб олиши учун берилаган бир имконияти ҳисобланади. Балоланиш биз учун Пайғамбарлардан қолган меъросдир. Мусулмонларни фақат шу тушунча куфрнинг ҳар хил тузоқларидан сақлаб қола олади инша Аллоҳ.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here