Трамп ва Макрон ўзаро ихтилофларни енгиллаштиришга интилмоқда

620
0

Трамп ва Макрон ўзаро ихтилофларни енгиллаштиришга интилмоқда

Франция Президенти Эммануэл Макрон ва АҚШ президенти Доналд Трамп Нью-Йоркда иккала мамлакат ўртасида тортишувларга сабаб бўлган масалаларни муҳокама қилдилар. Бу ҳақида Елисей саройи маълум қилди.

Худди шу манбанинг маълум қилишича, Макрон ва Трамп БМТ Бош Ассамблеясида халқаро муҳим масалаларни, шу жумладан, Сурия ва Эрон масаласини, шунингдек ўзаро савдо масалаларини муҳокама қилган. Ўзаро суҳбат бир соатга яқин давом этгани айтилмоқда

«Биз (Макрон билан) жуда яхши суҳбатлашдик, баъзида унчаликмас, аммо суҳбатимиз 99 фоизга яхши ўтди», деди Трамп, Манхеттен меҳмонхонасидаги учрашувнинг аввалида.

Икки президент АҚШ вице-президенти Майк Бенс ва икки давлат ташқи ишлар вазирлари иштирокида камералар қаршисида қўл сиқишди, лекин аввалги йиғилишларда намоён бўлган ғайрат бу гал намоён бўлмади.

“Биз бу ерга натижаларга еришиш учун келдик,» деди Макрон.

Оқ Уйнинг маълум қилишича, икки давлат раҳбари асосий масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлаган.

Франция президентига яқин манбалар  «Вашингтон ва Париж ўртасида айрим масалалар бўйича ихтилофлар мавжуд», «Бироқ булар мақсадлардан кўра, кўпроқ муолажа ва услубларга оиддир» – дейди.

Ушбу манбаларнинг таъкидлашича, ўтган йилга нисбатан қарама-қаршиликка сабаб бўладиган янги муаммолар мавжуд эмас.

Трамп биринчи жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллигини нишонлаш учун 11 ноябрь куни Францияга ташриф буюришга қизиқиши борлигини билдирган. Ушбу тадбирга 100га яқин давлатлар раҳбарлари таклиф қилинган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here