Ҳиндистон Россиядан С-400 ракета тизимини сотиб олмоқчи

516
0

Ҳиндистон Россиядан С-400 ракета тизимини сотиб олмоқчи

 Ҳиндистон Россиядан умумий қиймати 5,43 миллиард долларлик С-400 зенит ракета тизимини сотиб олиш бўйича шартномани имзолашга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақидаSputnik” хабар қилмоқда.

 Сотиб олиш рухсатномасини бош вазир Нарендра Моди раислигида бўлган хавфсизлик масаласи бўйича қўмитаси берди.

 Бу Ҳиндистонга Россия президенти Владимир Путин октябр ойи бошида режалаштирилган ташрифи олдидан амалга оширилди.

 Ҳиндистон расмий ҳукумати С-400 тизимини ҳарид қилиш бўйича қарори ҳақида ҳозирча хабар бермади.

 Маълумот ўрнида, С-400 “Триумф” – узоқ масофага мўлжалланган янги зенит ракета тизими. У авиация, қанотли ва баллистик ракеталарни, шунингдек ер усти объектларни йўқ қилишга мўлжалланган. Ракета 400 км масофагача учади ва 30 км баландликда бўлган нишонларни ишғол қилиш қудратига эга.

 2016 йил октябрда Владимир Путин ва Нарендра Моди С-400 тизимларини етказиб бериш бўйича келишувга  эришилганди. Очиқ манбаларга кўра, шартноманинг қиймати бошида 6,5 миллиард долларни ташкил қилганди.

 Ҳиндистон шартномани имзолаши, бу “Триумф” ракета тизимини харид қилган учинчи хорижий мамлакат бўлади. Ундан аввал бу тизимни Хитой ва Туркия сотиб олган.

АҚШ Дели режаларидан ташвишланмоқда ва CAATSA қонуни бўйича санкция қўллашни истисно қилмаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here