Россия “терроризм”га қарши курашда Иорданияга кенг миқёсли халқаро координацияни таклиф қилди

628
0

Россия “терроризм”га қарши курашда Иорданияга кенг миқёсли халқаро координацияни таклиф қилди

Россия ўтган шанба куни Иорданиянинг Фаҳис шаҳарида юз берган ҳужумни қаттиқ қоралаб, Иордан ҳукуматини “терроризм”га қарши курашда қўллаб-қувватлашини билдирди ва бунинг учун унга кенг миқёсли халқаро координацияни таклиф қилди.

“Террористлар томонидан Иорданияда содир этилган янги қўпорувчилик ҳаракатини Москва ҳукумати қаттиқ қоралайди. Бу ҳаракат уларнинг экстримистларга хос инсоний табиатини очик кўрсатмоқда. Улар учун ғаламис ҳаракатларини қаерда амалга оширилишининг ҳеч қандай фарқи йўқ”, “Бу террористик амалиётлар, давлатлар ўртасида бемалол ўтиб юрган террорчи ташкилотларга қарши кураш учун кенг миқёсли халқаро координацияни вужудга келтириш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди”, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарафидан душанба куни берилган таъзия баёнотида.

Шунингдек баёнотда Москванинг террорчилик таҳдидига қарши Иордания халқини қўллаб-қувватлаши ҳам таъкидланди.

10 августдан 11 августга ўтар тунда Иордания хавфсизлик кучлари ва полицияси пойтахт Амман яқинидаги Фаҳис шаҳарида ўтказаётган амалиёт чоғида автомобилга ўрнатилган қўлбола портловчи қурилманинг портлаши натижасида хавфсизлик кучлари сафидан камида бир киши ҳалок бўлган ва бир қанча киши жароҳат олган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here