Сурия режими урушда ғалабага эриша олмаслигини тан олди

555
0

000

Британиянинг нуфузли “Гардиан” газетасининг ёзишича Сурия Бош вазирининг муовини Қадри Жамол Сурия режими бу урушда ғалабага эриша олмаслигини тан олган. “Суриядаги фуқаролар уруши шу даражага етдики, Сурия режими ҳам, исёнчилар ҳам бу уришда бир-бирларини мағлуб эта олишмайди”, деб айтган Қадри Жамол газетага.

Бош вазир муовинига кўра, Женевада режаланаётган тинчлик музокаралари чоғида расмий Дамашқ қуролли мухолифатни урушни тўхтатишга чақириши мумкин.

Сурия Бош вазири муовинининг таъкидлашича, бу сўзларни ўз ҳукумати номидан гапирган.

Жаноб Жамилга кўра, агар ортга суриб келинаётган тинчлик музокаралари қайта жонланса, ҳукумати урушни тўхтатиш таклифи билан чиқади. Урушни тўхтатиш битимини бетараф ёки дўстона давлатлар қўшинлари назорат этишига рози бўлади.

Айни пайтда Сурияда мужоҳидлар кетма-кет ғалабаларни қўлга киритиб, мамлакатнинг стротегик нуқталарини қўлга киритиб бораётган бир пайтда, Сурия миллий коалициясининг раиси Аҳмад Жабра Сурия мухолифати Суриядаги инқирозни ҳал қилиш учун Жнева конференциясига қатнашишга тайёр эканлигини эълон қилди. Бироқ унга кўра, бу конференция Сурияда муваққат ҳукуматнинг тикланишига олиб бориши шарт.

Жабра халқаро хавфсизлик мажлисига йўллаган мактубида “миллий колиция келгуси Жнева конференциясига қатнашишга тайёр. Лекин барча тарафлар қонференциядан кўзланган мақсад Сурияда барча салоҳиятга эга муваққат ҳукуматни ташкил қилиш эканлигига розилик билдиришлари лозим”, дея таъкидлайди.

Шунингдек, миллий коалициясининг раҳбари Аҳмад Жабра халқаро хавфсизлик мажлисини Асад қўлидаги кимёвий қуролни йўқ қилиш борасида АҚШ ва Россиянинг келишуви ҳақида тезроқ қарор чиқаришга ундади. АҚШ ва Россия ўртасида эришилган келишувга кўра, Сурия ўзининг кимёвий қуроллар арсенали тўғрисидаги барча маълумотни 21 сентябр кунига қадар тақдим этиши керак эди. Ҳозирда Суриядаги Башар Асад режими ихтиёрида 1000 тоннага яқин заҳарли кимёвий модда борлиги ишонилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here