Ҳижобга доир мунозара иккинчи даражали масаладир

494
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг Афғонистондаги матбуот бўлими

Матбуот баёноти

Ҳақақиқий мунозара жамиятнинг аёл кишига бўлган қарашидир

Бир неча кун олдин либерал демократлар партияси депутати Жереми Браун жамоатчилик жойларида ҳижобни тақиқлашга доир миллий мунозара ўтказишга чақирди. Олдинроқ консерваторлар партияси депутати Филип Холлобон ҳижобни тақиқлаш қонун лойиҳасини парламентга тақдим қилган эди. Депутат Сара Волластон худди ҳижобга доир мунозара Британиядаги энг асосий масаладек «Телеграф» газетасига қуйидагича изоҳ берди: «Ҳижобга доир мунозара аёлликни уйғотишга чақириқ бўлмоғи лозим».

Уларнинг асосий ҳужжатлари «Сенга нима қилишинг лозимлигини Ислом эмас, балки либерал илмоний сиёсатчилар белгилаб бериши лозим» шиорига бориб тақалади. Аслида биз ҳижоб кийган аёлларга доир иккинчи даражали масалани мунозара қилиш ўрнига жамиятнинг аёлга бўлган қараши ва XXI асрда аёлнинг қувғинга учрашининг ҳақиқий сабабларига доир мунозарага муҳтожмиз.

Ҳизбут Таҳрир – Британия аёллар ахборот бўлимининг вакиласи Шаҳона Хон бунга қуйидагича изоҳ беради: «Парламент депутати Сара Волластон «Телеграф» газетасига берган изоҳида муслима аёлларнинг ҳижоб кийишга мажбур қилинаётгани ҳақида гапириб, ҳижоб кийган аёлларни қувғинга учраган деб даъво қилади. У бу мавзуга доир мухолиф қарашларни бемаъни қараш деб даъво қилади. Бироқ унинг қарашига мухолиф қарашлардан кўра депутат хонимнинг қарашлари бемаънироқдир.

Бу ерда ҳижобини ечган муслима аёлларга босим ўтказадиган яширин куч йўқ. Фейсбукда ҳам мажбуран ҳижобга тарғиб қиладиган бирор саҳифа мавжуд эмас. Бор-йўқ масала ўз ихтиёрлари билан ҳижоб кийган бир гуруҳ муслималарнинг Бирмингем университетининг ҳижобни тақиқлаганига қарши норозилик намойишига чиққанларидир. Айримлар эса уларни айбдор қилинишини ёки уларни «озод қилиш» учун жамиятдан четлатилишини исташмоқда.

Бугунги кунда таралган соч ёки макияж ёки Британия ўрта мактабларидаги ўқитувчи аёллар юбкаларининг узунлиги қанча бўлиши лозимлиги ҳақида мунозара қилинмаслиги жуда ажабланарлидир. Чунки 13 ёшли қизлар «идеал гўзаллик» фикрини кўтариб юришибди. Чунки улар шу нарсалар билан шуғулланишга ўзларида эҳтиёж сезишмоқда. Агар қизларни қандай кийинишга мажбур қилиниши ҳақида баҳс қилмоқчи бўлсак, айнан шу мавзуни баҳс қилиш лозим.

Сара Волластоннинг аёлларни уйғотишга чақириш лозимлиги ҳақида қайғуриши бутунлай нотўғри эмас. Албатта аёлни уйғотиш матлуб иш. Бироқ жамиятда ҳақиқий хорлаш фикрати ўзи қандай бўлишини англаб олиш лозим. Аёлларнинг ўз ақллари ва имкониятлари доирасида тақдирланмаслиги, ўзларига бўлган ишончлари тортиб олиниши ва ўзлари истагандай бўлишдан маҳрум қилиниши – мана шулар аёлларни чинакам хорлашдир. Ахборот воситаларида ва гўзаллик салонларида реклама қилинаётган аёлнинг аёллик назокатини емирувчи суратлар бугунги аёллар ҳаётини – ёшларинию қариларини – издан чиқаради.

Ҳизбут Таҳрирнинг Британиядаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here