Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковни журналистларга хабар беришига кўра, КХШТ (Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти)ни 23- сентябр душанба куни Сочида бўлиб ўтадиган саммитида мамлакат етакчилари халқаро ва минтақавий хавфсизликни шу жумладан, Суриядаги вазият ҳамда НАТО иттифоқи кучларини 2014-йилда Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг ҳамкорликдаги ҳаракатларини муҳокама қилишади.
Ушаковни айтишича, “Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишида 2014-йилни охирига қадар халқаро кучларни Афғонистондан олиб чиқиб кетилгандан сўнг, бу мамлакатдан чиқиши мумкин бўлган тахдидларга қарши КХШТ доирасида ҳамкорликни кучайтиришлик масаласини кўриб чиқишлик кутилмоқда. Тожикистонга тожик-афғон чегараларини мустаҳкамлашда коллектив ёрдам кўрсатиш асосий масалалардан бири бўлади”.
Унинг сўзларига кўра, Суриядаги ва унинг атрофидаги вазиятлар ҳусусида фикр алмашинади.
“КХШТга аъзо давлатлар Сурия инқирозини фақатгина сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал этиш мумкин деб хисоблашади ҳамда халқаро ҳуқуқ ва нормаларни мухофаза қилишда БМТни марказий ролини ошириш учун ҳамкорликдаги ҳаракатларини кучайтиришлари зарур”,- деди президент ёрдамчиси.
Бундан ташқари, саммит иштирокчилари ташкилот доирасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш масаласини кўриб чиқадилар. Жумладан, КХШТ ҳаво кучларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши, коллектив кучлари бошқариш тизимини ривожлантириш, Бирлашган штаб тизимига ўзгартириш киритилиши ва 2014- йил учун КХШТ бюджетини тасдиқлашлик кутилмоқда.
Саммит натижаси бўйича баёнот қабул қилиниши режалаштирилмоқда, унда ташқи сиёсат, ҳарбий ҳамкорлик, замонавий хавф ва тахдидларга қарши курашда КХШТни фаолиятига бахо берилади. Саммитдан сўнг ташкилот раислиги Қирғизистондан Россияга ўтади.