Яҳуд аскарларининг ярми гиёҳванд модда истеъмол қилади

528
0

Яҳуд аскарларининг ярми гиёҳванд модда истеъмол қилади

(Исроил)даги наркотик моддаларга қарши кураш агентлиги яҳуд армияси сафида хизмат қилаётган аскарлар ўртасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш тобора кенгайиб бораётганини маълум қилди.

Агентликнинг тадқиқотига кўра, яҳуд аскарларининг ярмидан кўпроғи, яъни 54,3 фоизи ўтган йили камида бир марта бўлса ҳам, гиёҳванд модда истеъмол қилган. Ўтган бир ойнинг ўзида эса, гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган ҳарбийларнинг сони 40 фоиздан ошиб кетганлиги кузатилган.

Шунингдек агентлик яҳуд аскарлари орасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ўтган йили 2009 йилга нисбатан 11 фоизга ошганини таъкидлади.

“Қаҳромонлик” кўрсатиб, фаластинлик аёллар ва ёш болаларни қамоққа олаётган “паҳлавон” яҳуд аскарларининг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши ўтган йилга қадар жиноят ҳисобланиб, бунинг учун айрим жазо чоралари, шу жумладан қамоққа олиш жазоси ҳам қўлланилар эди. Бироқ 2017 йил январ ойидан бошлаб яҳуд армияси сафида гиёҳванд моддаларни тақиқлаш қонуни бекор қилинди. Шундан сўнг яҳуд армиясида гиёҳванд моддаларни беш маротабадан ортиқ бўлмаган ҳолда истеъмол қилиш учун қамоққа олиш ўрнига интизомий жазо қўлланиладиган бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу қарор бир тарафдан гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган аскарларга қарши олиб бориладиган терговнинг моддий юкларидан қутулиш бўлса, иккинчи тарафдан аскарларга яна бир бор имконият бериш учун қабул қилинган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here