Ожизона танқидлар остида Қуддус яҳудларга топширилди

689
0

Ожизона танқидлар остида Қуддус яҳудларга топширилди

Барча норозиликларга қарамай, АҚШнинг Қуддусдаги расмий элчихонаси очилганлиги эълон қилинди. АҚШ элчихонасининг Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш қарорига ҳамда яҳуд давлати тикланишининг 70 йиллигига қарши Ғазо чегарасида норозилик намойиши уюштирган фаластинлик намойишчилар яҳуд аскарларининг қаттиқ қуролли ҳужумига дуч келди. Яҳуд аскарларининг қуролсиз намойишчиларга қарата ўт очиши натижасида 59 киши ҳаётдан кўз юмди, 2771 киши жароҳат олди.

Мазкур қирғиндан сўнг яҳудлар бош вазири Бинямин Нетаняҳу Мусулмонлар қатлиоми давом этаверишини билдириб баёнот берди. У ўз баёнотида яҳуд аскарларининг қирғини «қонуний мудофаа» ҳисобланишини, яъни бу яҳудларнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш эканини ва яна давом этишини таъкидлади.

БМТ ва бир қанча давлатлар танқид қилиш билан кифояланди холос. Айниқса Туркиянинг бир қанча жойларида митинглар ташкил қилинди. Фаластинлик мусулмонлар билан ҳамжиҳатликни исботлаш учун 15 майдан бошлаб уч кунлик мотам ҳам эълон қилинди.

Бироқ “Саодат” партиясининг бош котиби Тамал Карамоллаўғли Яҳудга қарши митинглар ташкил қилинишини танқид қилиб чиқди. Қарамуллаўғлининг таъкидлашича, иқтидор эгаси ўз қаршилигини митинглар ташкил қилиш билан эмас, қатъий қадамлар ташлаш билан кўрсатиши лозим.

Шундан сўнг яҳудларнинг Анқарадаги элчиси Эйтан Наех бугун 11:15да Тел-Авивга учадиган самалёт орқали юртига жўнатиб юборилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here