Имомали Раҳмон тожикистонликларни ҳижоб киймаслик ва соқол қўймасликка чақирди

540
0

Имомали Раҳмон тожикистонликларни ҳижоб киймаслик ва соқол қўймасликка чақирди

 Тожикистон президент Имомали Раҳмон аксарияти мусулмон бўлган тожикистонликларни ҳижоб киймаслик ва соқол қўймасликка даъват қилди. Бу ҳақида “Азаттык” радиоси хабар қилди.

11 июл кунги чиқишида Раҳмон ҳижоб ва аëллар киядиган қора либосларнинг тожик миллий анъаналарига мос келмаслигини¸ узун соқолларнинг эса¸ диндорлик билан кўп ҳам алоқаси йўқлигини таъкидлади.

 Тожикистонликларни “Оллоҳни қалб билан севиш”га чақирган Раҳмон¸ мусулмонларга тақводорликни ташқи унсурлар билан намойиш қилишни тўхтатишни тавсия қилди.

 Шунингдек¸ тожикистонликларни ўз тарихий анъаналарига содиқ қолишга чақирган президент¸ уларни¸ айниқса¸ ëшларни интернет орқали бўлаëтган ëт маданият ва анъаналар тарғиботига учмасликка ҳам даъват қилди.

8¸5 миллионлик Тожикистонда қизларнинг ўқув масканларига рўмол ўраши¸ ўқувчиларнинг масжидга бориши тақиқланган. Душанбе ҳукумати Ироқ ва Суриядаги қуролли гуруҳларга қўшилиш эҳтимоли олдини олиш мақсадида Душанбе ҳукумати ўтган ойлар давомида хориж мадрасаларида ўқиëтган минглаб тожикистонлик талабани мажбуран ватанига қайтарди.

Туркистон:

Марказий Осиё республикаларининг мустабид президентлари АҚШ байроқ қилиб берган “терроризм”га қарши кураш баҳонасида соф Ислом дини ва мухлис мусулмонларга қарши кураш олиб боришмоқда. Ўзбекистон жаллоди Каримов ҳам 1999-йил 16-феврал портлашларини уюштирганидан сўнг оммавий равишда Ислом ва мусулмонларга қарши кураш бошлаб юборган эди. У ҳам терроризмга қарши кураш баҳонасида жамият ичидан исломий кўриниш ва қадриятларни йўқ қилди. Эркаклар соқоли, оқ дўпписи ва аёллар ҳижобига қарши кураш бошланди. Мактаб ва коллеж ўқувчиларини масжидларга киришига ва умуман диний илм олишларига чек қўйилди.

Тожикистон тоғути Имомали Раҳмон эса терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида ҳатто янги туғилган чақалоқларга исломий исмлар қўйишни ман қилди. Куни кеча эълон қилинган исмлар рўйхатида ота-оналар учун уч мингдан зиёд исмлардан бирини ўз фарзандларига қўйишлари тавсия қилинди.

 Дарҳақиқат, Тожикистон президенти ҳам ўзига берилган вақтинчалик қудрат ва ҳокимиятда туғёнга кетиб, ўзини кимлигини, қаердан келган ва қаерга боришини унутган ҳолда Ислом ва мусулмонларга қарши кураш бошлаб юборди, аммо ўзини қандай аянчили оқибат кутиб турганини унитиб қўйди. 

“Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!”.  (Нисо: 115).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here