Мисрда уйғурлар “ов”и бошланди

1218
0

Мисрда уйғурлар “ов”и бошланди

Мисрда Ас-Сиси ҳукумати турли университетларда таҳсил олаётган уйғур талабаларни ушлаб, Хитойга топшира бошлади. Сўнги хабарларга кўра, Хитойнинг талабига биноан Мисрда жорий ҳафта бошидан эътиборан Миср полицияси уйғур талабалар яшаётган масканларга куч билан бостириб кира бошлаган. Бу ишда Миср полициясига Хитой разведкаси ва полицияси ҳамроҳлик қилмоқда. Ҳозирча, 36 талаба ҳибсга олиниб, Миср қамоқхоналарига олиб кетилган ва уларни Хитойга топшириш устида иш олиб борилмоқда.

Коммунист Хитой ҳукумати жорий йилнинг бошидан буён Туркия, Миср, Саудия Арабистони, Япония, Канада ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги уйғур оилаларга, айниқса хорижда таҳсил олаётган талабаларга телефон қилиб, ўз юртига қайтариш учун босим ўтказишни бошлаганлиги айтилмоқда.

Ўз юртларида қолган оиласига нисбатан ҳукумат тарафидан зулм қилинишидан андишаланган кўпчилик талабалар ва тадбиркорлар Шарқий Туркистонга қайтишга мажбур бўлган ва уларнинг кўпчилиги аэропортнинг ўзидаёқ қўлга олинган. Улардан бир қанчасининг тақдири маълум эмас. Шу боис юзлаб талабалар ташвишга тушиб, Мисрдан хавфсиз деб билган мамлакатларга қочишга ҳаракат қилмоқда. Одатда Шарқий Туркистонлик уйғурлар хавфсиз деб Туркияни афзал кўришади. Бироқ Хитойнинг талабини инобатга олган Туркия ҳам, сўнгги пайтларда депорт қилиш учун бир неча оилаларни ҳибсга ушлаб турибди.

“Бу вазиятдан ташвишга тушган талабалар хавфсиз мамлакат излашга тушди. Қаёққа боришларини билмай саросимага тушиб қолган талабалар ўзлари учун бир халоскор кутишмоқда”, дейилади хабарда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here