Тунисда сиёсий беқарорлик

384
0

 Protesters demand the dissolution of the assembly

Мисрдаги вазият кескинлашиб борар экан Араб баҳорининг бошланиш нуқтаси бўлган Тунисда ҳам ҳукуматга қарши норозиликлар кучайиши оқибатида мамлакат сиёсий зиддиятлар гирдобига тобора чуқурроқ ботиб бормоқда. Таҳлилчилар фикрича, бундай беқарорликлар ортидан Исломийлар, яъни – уларнинг тили билан айтганда – экстремист гуруҳлар фаолияти ҳам кучайиши мумкин.

Тунисда инқилобдан сўнг ҳаёт яхшиланиши ўрнига тобора ёмонлашиб бормоқда. Инсонлар нарх-навонинг баландлигидан ва ишсизлик даражасининг тобора ортиб боришидан азият чекмоқда. Бироқ шундай бўлсада, аҳоли орасида исломий шаклда юзага келиб, мусулмонлар ишончига киргандан кейин бир думалаб демократияга айланган “Наҳза” партиясининг  тарафдорлари талайгина.

Аммо, шунга қарамай, бугунга келиб ўн минглаб намойишчилар “Наҳза” партияси етакчилигидаги ҳукуматга қарши кўчаларни эгаллашган. Бунинг оқибатида конституция лойиҳасини яратиш учун масъул Миллий Конституция ассамблеяси шу ҳафта ўз ишини номаълум муддатга тўхтатганини маълум қилди. “Тунис халқи “Наҳза” партиясининг  ноқонуний фаолияти, ҳукуматдаги порахўрлик, қотилликлар ва бошқа иллатларга қарши бош кўтарди”, – дейди намойишчилардан бири.

Таҳлилчининг айтишича, Мисрда “Мусулмон Биродарлар” партиясининг ҳокимиятдан ағдарилиши Тунисдаги мухолифатнинг умидларини кучайтирган.

Миср воқеалари ҳукумат етакчиси Ғаннушийнинг уйқусини учириб юборгани аниқ. У бу ҳақида баёнот берар экан, Тунисда Миср ҳодисалари такрорланмаслигини ва у ерда ҳарбий инқилобни амалга оширадиган “Ас-Сиси” йўқлигини таъкидлади.

Тунисга сафар қилган Европа иттифоқининг вакили Бернардино Леон Европа Тунисни доим қўллаб қувватлашини таъкидлади.

Тунисдаги Мануба университети профессори Алая Алланийнинг айтишича, мамлакатда терроризм хавфи ошиб бормоқда. “Алжир ҳукумати Тунис билан чегарага 16 минг аскар жойлаштиряпти. Бу жиҳодчиларнинг нафақат Тунисга, балки бутун Шимолий Африка минтақасига таҳдид солаётганидан далолат”, – дейди профессор Алланий.

Туркистон:

Ислом оламини жиловлай оладиган янги мафкура қолмади. У уйғона бошлади. Энди бу қўзғалонлар, мусулмонларнинг ўзлигига қайтиши билан барҳам топади.

Куфр системаси энди мусулмонларни хотиржам қила олмайди. Куч билан вақтинча тинчлантириш, Сурия, Миср мисолида кўриб турганимиздек натижа бергани йўқ. Чунки хотиржам хаёт, фақат жамиятнинг асосий қисми қабул қилган мафкура асосида бошқариш билан бўлади.

Шу кунлардаги бизларнинг устимиздаги тузмлар, умматни уйқудалигида бошқариб келди. Уммат уйғона бошлади. Энди уни ўзи эътиқод қиладиган ақида асосидаги системадан бошқаси хотиржам қила олмайди. Куфр ва унинг малайлари, минглаган балки миллионлаган мусулмонни қириб юборганларида ҳам, энди мусулмонлар устиларига ўз тузумларини узоқ юргиза олмайдилар.

Мусулмонлар уйғонгани билан, уйқусираб бир қанча хатолар, тушунмовчиликларга йўл қўйишади. Лекин улар албатта Пайғамбаримиз САВ суннатларига яъни исломий тариқатга қайтшади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here