АҚШ: Туркиянинг ёрдами қанчалик қадрли эканлигини биламиз

584
0

АҚШ: Туркиянинг ёрдами қанчалик қадрли эканлигини биламиз

Пентагон сўзчиси Адриан Галловай АҚШнинг ИШИДга қарши амалга ошираётган курашида Туркияга юкланадиган вазифани маълум қилди. Галловайнинг таъкидлашича, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Туркия тарафидан қўллаб-қувватланиши ва Раққа амалиётида Туркиянинг зиммасига юкланадиган масъулиятлар эътиборга моликдир.

ИШИДга қўшилиш учун хориждан келаётган жангчиларнинг Сурияга суқилиб киришига Туркиянинг йўл қўймаётганлигини билдирган Пентагон сўзчиси Суриядаги жангда ва терроризмга (Исломга) қарши курашда Туркия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг ўта муҳимлигини таъкидлади.

“Туркия ҳукумати билан Раққада бошлайдиган ҳарбий амалиётлар борасида яқин алоқаларимиз мавжуд. НАТОдаги иттифоқдошимиз бўлган Туркиянинг ИШИДга қарши олиб бораётган курашимиздаги ёрдами қанчалик қадрли эканлигини биламиз. Турк ҳарбийлари ИШИД аскарларини Сурияга кириш ва чиқишларини муваффақиятли тарзда олдини олди. НАТОнинг бошқа аъзолари каби Туркия билан ҳам Раққа амалиёти борасида ҳукумат ва армия даражасида алоқаларимиз давом этмоқда. Раққада ИШИДни мағлуб қилиш учун Туркия билан яқиндан ҳамкорлик олиб боряпмиз”, деди сўзчи.

Шунингдек Галловай Туркиянинг Фурот қалқони амалиётини ҳам ижобий баҳолади.

“Туркия кучлари ва унинг ҳамкорлари (Сурия мухолифати) ИШИДга қарши ўтказган амалиётларида анчагина муваффақиятга эришганлигидан хабаримиз бор. Биз ҳам коалицион ҳамкорлари сифатида бу амалиётларда разведка маълумотларини алмашиш, Туркия кучлари ҳужум уюштирадиган нишонларни белгилаб бериш ҳамда Ал-боб ва унинг атрофидаги ИШИД маконларига ҳаводан зарба бериш каби ишлар билан ўз ҳиссамизни қўшяпмиз”, деди Пентагон матбуот котиби.

Туркистон:

Бундан аввал  АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчиларидан бири Сал Сайгин Шимшек АҚШнинг Яқин Шарқ сиёсати борасида Туркиядан умиди катта эканлигини билдирган эди.

Аллоҳ Таоло Ўзининг Улуғ китобида мусулмонларни:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар”. дея бежизга огоҳлантирган эмас.

Дарҳақиқат Эрдуғон ҳукумати Сурия масаласида, катта ролни бажарди, айниқса Ҳалабнинг қулаши борасида етарлича хизмат кўрсатди. Агар Туркия Ҳалаб атрофидаги ўзига тобе бўлган (яъни Туркиядан моддий ёрдам ва маблағ олиб турган) мухолиф кучларни “Фурот қалқони” баҳонасида тортиб кетмаганида эди, Асад кучлари Ҳалабга яқинлаша олмаган бўларди. Бу ҳақиқатни Россия президенти Владимир Путин ўз тили билан ошкор қилди. Чунки у Ҳалаб шарқидан қуролли жангариларни олиб чиқиб кетиш амалиёти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон билан тузилган битим бўйича амалга ошганини маълум қилди.

Эрдуғон ҳукуматининг Сурияда кўрсатган хизмати ҳақида АҚШ марказий кучлар қўмондони генерал Жозеф Вотел “Туркиядан келаётган кундалик дастак бўлмаганда эди, яқин ўтмишда Сурияда амалга оширган кўплаб фаолиятларимизни бажара олмаган бўлар эдик”, дея очиқ айтди. Лекин АҚШ учун Эрдуғон ҳукуматининг бу хизматлари етарли эмас. Энди Раққа масаласи турибди, ундан кейин яна бошқаси… Хуллас, Эрдуғон ҳукумати унинг динига кирмагунча АҚШ ундан ҳаргиз рози бўлмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here