Тожикистон армиясини қайта қуролландириш учун Россия 200 млн доллар ажратиши мумкин.

584
0

920960_3

Тожикистон армиясини қайта қуролландириш программаси бўйича Россия олдини ола хисобларга кўра, 2025 йилгача 150-200 млн доллар ажратиши мумкин, маълум қилди пайшанба куни Россия мудофаа министри Сергей Шойгу.

Министрга кўра, қурол-яроқ ва ускуналарнинг бир қисми таъмирлашни талаб қилади, кейинги қисмини эса замонавийлаштириш керак.

Россия мудофаа муассаси раҳбари шунингдек, Россия президенти Владимир Путин рус ҳарбийларига Афғонистондан коалиция кучларини олиб чиқиб кетишга боғлиқ бўлган барча хатарларни қараб чиқишликни ҳамда тожик ҳамкасбларига ёрдам беришни буюрганини маълум қилди.

Мудофаа министри Тожикистондаги рус ҳарбий базаси учун ҳеч қандай хатар йўқ эканлиги ҳақида қатъий ишонч билдирди.

 Туркистон:

Бу харакатлар Россия томонидан Афғонистондаги янги ўзгаришлардан фойдаланиб, минтақада вазиятни кескинлаштиради. Чунки Ўрта Осиёдан кейин АҚШ Россияни парчалаш режасини амалга оширишга қаттиқ киришишни режалаган. Шунинг учун Россия М Осиёда рўй бериши кутилаётган беътаинликларни олдини олишга қаттиқ киришмайди. Балки жараённинг давом этишидан ўзи учун манфаатли вазиятлар қидира бошлади. Юқоридаги базалар ўрнатиш харакатлари, Қирғизистонда олиб бораётган ишлари, шуларнинг барчаси вазиятни ўз манфаати томон буришга интилишидан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here