Эрдуғон: Исроил билан муносабатларимизни яхшилашимиз мумкин

529
0
A naval vessel (not seen) escorts the Mavi Marmara, a Gaza-bound ship that was raided by Israeli marines, to the Ashdod port May 31, 2010. Photo by Kobi Gideon / FLASH90.

Исроил радиосига интервью берган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон Исроил билан бузилган муносабатларни қайта яхшилаш мумкинлигини билдирди. Бироқ Эрдуғон бунинг учун қандай ишлар қилиниши ҳақида ҳануз аниқ дастур ишлаб чиқилмаганлигини билдирди.

Президент Эрдуғон минтақадаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Туркия ва Исроил ўртасидаги кескин муносабатни юмшатиш имконияти мавжудлигига урғу берди. Парижда бўлиб ўтган БМТ иқлим ўзгариши анжумани чоғида Исроилнинг “Kol Yisrael” радиосига интервью берган Туркия президенти мазкур мавзунинг тафсилотларига тўхталмади.

2011 йилда Ғазога Инсоний ёрдам олиб бораётган Мовий Мармара кемасига Исроил ҳарбийлари тарафидан уюштирилган ҳужумдан сўнг Туркия ҳукумати ҳар бир баёнотида Исроил билан алоқалари ўта таранглашиб бораётгани ва ҳеч бир соҳада алоқа ўрнатмаётлиги ҳақида айтиб келади. Исроил тараф қилган жинояти учун узр сўраш ва ҳужумларда ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон (компенсация) тўлашни рад қилганлиги сабабли Туркия у билан алоқаларини узганлигини даъво қилади.

Тадқиқотчиларга кўра, Туркия ва Исроил давлати орасидаги дўстона алоқалар ҳар турли оғзаки низолар юзага келишига қарамай, Давос инқирози, Мармара қатлиоми юзага келган йилларда ҳам тўхтаган эмас. Шунингдек, Туркия ва Исроил бир бирини қаттиқ танқид остига олишига қарамай, улар орасидаги ҳарбий битимлар ҳам бекор қилинган эмас.

Эрдуғон орадаги бузилган муносабатни қайта тузатишга ваъда бераётган бўлса-да, аслида Туркия-Исроил ўртасида муносабатлар бузилган эмас, тижорий ва бошқа алоқалар ҳам узилган эмас ёки бирор чеклов ҳам қўйилган эмас. Туркия ва Исроил ўртасидаги тижорат ҳажми охирги беш йилда энг юқори даражага кўтарилди. Туркия статистика институти тарафидан ташқи сиёсат борасида олиб борилган тадқиқот натижасига кўра, Туркия ва Исроил ўртасидаги тижорат ҳажми сўнгги беш йилда икки баробарга ортиб 5,6 миллиард долларга етган. Бу рақам Исроиллик масъуллар тарафидан ҳам тасдиқланди. Шундай давом этадиган бўлса, келажак 10 йилда икки давлат орасидаги тижорат ҳажми 20 миллиард доллардан ошиб кетишини тахмин қилиш мумкин. Мавжуд сиёсатлардан кўриниб туриптики, Исроилга қарата айтилган гапларга зид равишда Туркия у билан яхши алоқалар ўрнатган давлатдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here