Матбуот баёноти
Вена конференцияси ҳамда демократик ўзгаришлар хомхаёли
Қутулишнинг ягона йўли рошид Халифаликни барпо этишдир!
Австрия пойтахти Венада «Вена конференцияси жараёни»нинг бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда бир қатор сиёсий етакчилар, фуқаролик жамияти фаоллари ва ҳукмрон режимга мухолиф бўлган собиқ ҳарбий амалдорлар учрашди. Бу конференция мусулмон ўлкалари ўзларининг энг қоронғи кунларини бошдан кечираётган, масалан, мусулмонлар сохта миллатчи давлатлар ичида яшаётган бир пайтда бўлиб ўтмоқда. Шунга қарамай, демократик секуляризм ёки ирқчилик асосида ҳукмдорларга қарши чиқиш ва улар билан шу асосда курашиш Ислом шариатига зид бўлиб, мусулмонлар орасида фитна чиқаришдан бошқа нарсага хизмат қилмайди. Ислом бошқарув тузумини Ислом ақидаси асосига ўрнатган. Шу боис сиёсий, қонуний ва ҳарбий рақобатларнинг барчаси шу асосдан келиб чиқмоғи даркор. Бунинг акси ўлароқ, «Вена конференцияси жараёни» секлуяризм ва демократияга асосланган. Бу қадриятларнинг ҳар жиҳатдан муваффақиятсизликка учрагани исботланган.
Демократия билан республика, бу иккиси Афғонистон жамияти эътиқодига зид бегона мафкуралардир. Афғон халқи исломий қадриятларни қарор топтириш йўлида катта қурбонлар берди. Ғарбнинг сиёсий моделини татбиқ қилиш фақат Исломга зид бўлибгина қолмай, балки, асосан, афғон халқининг интилишларига ҳам тескаридир. Бу Вена конференциясида қатнашаётганлар Ислом Умматининг бирлиги ва улуғлиги учун ҳаракат қилиш ўрнига, Ғарбдан илҳомланган тузилмалар яратишга интилмоқдалар. Ҳолбуки, у сўнгги йигирма йил ичида фақат коррупция, уруш ва бўлинишлар олиб келди.
Ислом Уммати ўз қадр-қиммати ва куч-қудратини қайта тиклаш учун мустамлакачи Ғарбга бўлган барча турдаги фикрий, сиёсий ва ҳарбий тобеликдан халос бўлиши лозим. Шундай экан, Ғарбдан ёрдам тиланаётган анавилар қандай қилиб Уммат қадр-қимматини қайта тикласинлар?! Шунинг учун тегишли томонларнинг барчаси, жумладан, Афғонистондаги ҳукумат, мухолафат ва уларнинг иттифоқчилари бугунги таназзул даврида шуни эътироф этишлари лозимки, Ислом Уммати Ғарбу Шарқнинг ҳар бир моделини ўз тажрибасидан ўтказди, бироқ муаммолари ҳамон ечимсиз қолмоқда, бир кризисдан яна бир кризисга киришда давом этмоқда.
Аслида, Афғонистон ва барча Ислом олами миллий давлатлар қуриш ёки секуляр иттифоқлар тузиш билан эмас, балки Исломга қайтиш, рошид Халифаликни барпо этиш ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг динини ёйиш билан нажотга эришади. Зеро, Умматнинг Аллоҳга берган аҳд-паймонида содиқ туриб, ягона тақдирий масала ва исломий бошқарувнинг ҳақиқий модели бўлмиш рошид Халифалик давлатини барпо этиши сиёсий нажотнинг бирдан-бир йўлидир. Бу ҳамиша шундай бўлиб қолади. Бунга муқобил ҳар қандай йўл аввалги муваффақиятсиз тажрибаларнинг такрорланиши ва сиёсий саробга қараб чопиш бўлиб, бу дунёда хорлик ва охиратда зиёндан ўзга нарса келтирмайди.
﴿ٱلَّذِينَ يَتَّخِذُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ أَيَبۡتَغُونَ عِندَهُمُ ٱلۡعِزَّةَ فَإِنَّ ٱلۡعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعٗا﴾
«Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!). Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир» [Нисо 139]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Афғонистон вилоятидаги
матбуот бўлими