Матбуот баёноти
Ҳиндистон ҳукмдорлари Ислом ва мусулмонларга, жумладан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши курашишда «Ноқонуний фаолиятларни олдини олиш тўғрисида»ги 1967 йилги қонундан фойдаланишмоқда
Ҳиндистон Миллий Тергов Агентлиги Ҳизб ут-Таҳрирга қарши давом этаётган кампания доирасида 2025 йил 3 феврал куни Баво Баҳриддин билан Кабир Аҳмад Алиёрни бир неча ойлик босимлардан сўнг қамоққа олди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда икки биродаримизнинг «тақиқланган ташкилот Ҳизб ут-Таҳрир мафкурасини Тамил Наду штатида тарқатишга бошқалар билан тил бириктирган»ликлари айтилди. Кейин 1967 йил «Ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонунга биноан ҳукумат бу икки йигит ишини 2024 йил май ойида қамоққа олинган доктор Ҳамид Ҳусайн иши билан боғлади.
Ҳамид Ҳусайн машинасозлик фанлари доктори даражасига эга ва жамиятда ҳурматли инсон сифатида танилган. У Ислом демократияни рад этишини, ирқи ва динидан қатъий назар барча фуқароларнинг ишларини бошқаришини ҳамда кичик этник гуруҳлар ва Далит қуйи тоифаси бошдан кечирган зулмга қарши идеал ечим Исломнинг ечими эканини айтгани учун 2024 йилнинг май ойида қамоққа олинган эди. Ижобий ва конструктив фикрларига қарамай, Ҳамид Ҳусайн «Ноқонуний фаолиятни олдини олиш тўғрисида»ги 1967 йилги қонун асосида қўзғатилган ишда асосий гумондор ҳисобланмоқда!
Бу қонун Ҳиндистон ҳукмдорлари ўз жавобгарликларини олдини олишда фойдаланаётган адолатсиз қонундир. Чунки унда ҳибсга олиш ва суд жараёнининг ўзи жазо ҳисобланади. Бу ҳақиқатни даҳшатли даражада паст 2 фоизли судланганлик даражаси ҳам кўрсатиб турибди. Ҳисоботларга кўра, 2016-2020 йилларда мазкур қонун доирасида 24134 нафар шахсга нисбатан 5027 та иш очилган бўлиб, улардан атиги 212 нафари судланган ва 386 нафари оқланган. Ҳисоботлар шуни кўрсатяптики, 2016 йилдан 2020 йилгача ушбу қонун бўйича ҳибсга олинганларнинг 97,5 фоизи судгача қамоқда ўтирган. Хўш, ушбу зулмкор қонунни бекор қилиш учун шунча катта рекорд сон етарли эмасми?!
Шундай даҳшатли рекордга қарамай, маъмурлар 2019 йил июл ойида «Ноқонуний фаолиятни олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этдилар. Бу эса вазиятни аввалгисидан ҳам ёмонлаштирди. Чунки ушбу қонун лойиҳаси маъмурларга зарур қонуний тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан, шахсларни «террорчи» деб белгилаш имконини бермоқда. Бундай айбловлар билан айбланганлар жамиятдан ажратилиб, ишдан айриладилар. Зотан, на ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасида, на асосий қонунда «терроризм» тушунчасига аниқ таъриф берилмаган. Буларнинг барчаси ҳукуматнинг жамоат тартибини сақлаш баҳонасида одамларни бостириш ва қўрқитиш қуролига айланди. Бу қонун лойиҳаси мустамлакачи британияликларнинг Ҳиндистонни босиб олишган пайтдаги зўравон қонунларидан асло фарқ қилмайди.
Ҳиндистондаги ирқчи ҳукмдорлар 2019 йилги ноқонуний фаолиятни олдини олиш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлардан Ҳиндистондаги миллионлаб мусулмонлар қалбига қўрқув солишда фойдаланмоқда. Мусулмонлар 2019 йилдаги фуқароликни ўзгартириш тўғрисидаги камситувчи қонунга қарши чиққанларида, Ҳиндистон ҳукумати ноқонуний фаолиятни олдини олиш тўғрисидаги қонунга биноан мусулмон талабалар ва фаолларни, жумладан, ҳомиладор аёлни қамоққа олди. Ҳалигача кўплаб мусулмонлар судсиз қамоқда қолмоқдалар. 2024 йил октябрда ҳинд ҳукумати мазкур 1967 йилги ноқонуний фаолиятларни тақиқлаш қонуни асосида Ҳизб ут-Таҳрирнинг расман тақиқланганини эълон қилди.
Эй Ҳиндистон аҳли, хусусан, ҳуқуқшунослар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари!
Бу ҳукмдорлар сизга вайронагарчилик, қашшоқлик, беқарорлик, дискриминация, зулм ва ижтимоий келишмовчиликлардан бошқа нарса олиб келмади. Бундан ташқари, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун овозини баланд кўтарган ҳар бир киши маъмуриятнинг зулмкор сиёсатига дуч келмоқда. Аждодларингиз золим мустамлакачиликдан мустақил бўлиш учун курашганларида шуни тасаввур қилганмидилар?! Дунёга намуна қилиб кўрсатмоқчи бўлаётганингиз ҳолат шуми?! Самовий қонун ҳам, инсон томонидан яратилган қонун ҳам, ҳеч бири бундай зулмни қабул қила олмайди.
Эй Ҳиндистон аҳли!
Золимга кўз юмиш уни янада кўпроқ зулм қилишга ундайди. Золимга қарши туриш эса, адолатсизликка барҳам беришнинг биринчи қадамидир.
Эй Ҳиндистондаги мусулмонлар, хусусан мусулмон уламолари!
Атрофингиздаги одамларнинг азоб-уқубатларига, қашшоқлик ва муҳтожликларига боқинг, наҳотки зиммангизда уларга нисбатан диний жавобгарлик бўлмаса?! Аллоҳ Субҳанаҳу саййидимиз Муҳаммад ﷺни бутун оламга фақат раҳмат қилиб жўнатди. Сизнинг аждодларингиз Ҳиндистон аҳлини юз йиллаб Ислом адолати билан бошқарганлар, уларни хавфсизлик ва фаровонлик билан таъминлаганлар, бундай ҳаётни Ҳиндистон аҳолиси ундан олдин ҳам кўришмаган эди, ундан кейин ҳам кўришмади. Бугун ҳам, уларни инсон томонидан ўйлаб топилган қонунлар зулмидан Ислом динидан бошқаси қутқаролмайди. Шундай экан, ўзингиз учун бир оз қулайлик яратиш мақсадида бундай золим режим билан ҳамкорлик қилиш билан, қарашларингизни чеклашингиз тўғри бўладими?! Исломни Ҳиндистонга қайта олиб келишга ҳаракат қилиш ўрнига, парламентдаги айрим ўринларни қувиш билан оворасиз, шундай қилишингиз тўғрими?! Золимлар Исломга бўлган даъватни ўчиришга уринишяпти, бунга сукут қилишингиз тўғри бўладими?! Сиз озчилик ҳам, заиф ҳам эмассиз, агар динингизга қатъий амал қилиб, Аллоҳ Азза ва Жаллагагина суянсангиз, сиз кўпчиликсиз ва кучлисиз. Ҳақ дин бўлмиш Исломга даъват сизни фақат бирлаштиради. Фақат шу йўл билан сиз Ҳиндистон ғоят муҳтож бўлиб турган ўзгаришлар учун улкан ва самарали кучга айланишингиз мумкин. Бас, қўзғалинг эй Ҳиндистондаги мусулмонлар, Аллоҳ сиз билан.
﴿يُرِيدُونَ أَن يُطۡفُِٔواْ نُورَ ٱللَّهِ بِأَفۡوَٰهِهِمۡ وَيَأۡبَى ٱللَّهُ إِلَّآ أَن يُتِمَّ نُورَهُۥ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡكَٰفِرُونَ﴾
«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўлиқ ёйишни истайди» [Тавба 32]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий
матбуот бўлими