Марказий матбуот бўлими
Ҳижрий: 1446 йил, Шаъбон ойининг 29 куни
Мелодий: 2025 йил, 28 феврал, жума куни
Баёнот №: 1446\092
Ҳижрий 1446 йил Рамазон ойининг бошланиши ҳақида эълон
Бисмиллаҳир Роҳманир Раҳим!
Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин. Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ва у кишининг аҳли оиласи ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин. Бухорий ўзининг “Саҳиҳ”ида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни ривоят қилади: “Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деганларини эшитдим. «Расулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўза тутинглар (рўзани бошланглар), ойни кўриб оғиз очинглар (рўзани тугатинглар), агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойини саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун, 1446 йил шаъбон ойининг 29 куни, милодий 2025 йил 28 феврал, жумадан шанбага ўтар кечасида муборак Рамазон ҳилоли кузатилди. Натижада, айрим Исломий ўлкаларда ҳилолнинг шаръий кўриш билан кўрилгани ўз тасдиғини топди. Шунга кўра, эртага, шанба куни бу йилги муборак Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.
Шу фурсатдан фойдаланиб, мен, Марказий ахборот бўлими бошлиғи ва унинг барча ходимлари, муҳтарам Ато бин Халил Абу Руштага табрикларимизни йўллаймиз. Аллоҳдан амиримизга ва бутун Умматга нусрат ва ғалаба ато этишини сўраб қоламиз.
Бу йил Рамазон ойи Ислом Уммати учун жуда муҳим даврда кириб келмоқда. Уммат Аллоҳнинг ҳукмлари билан бошқарадиган салтанатни тиклаш масаласига аввалгидан кўра кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бироқ Ғарб кучлари турли босим ва таҳдидлар билан бу жараённинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Миср кул остида ловуллаб турган чўғга ўхшаш ҳолатда турибди. У Ғазога қараб, унга ёрдам бериш учун портлаш арафасида. Мағриб ўлкаларининг ҳукмдорлари мусулмонлар кучини назорат остига олиб, уларнинг норозилигини бостиришга ҳаракат қилмоқда. Марказий Осиёда Ғарбнинг босқинчи сиёсати ва уюшган фитналари бу минтақани ҳолдан тойдирди, шунинг учун одамлар Исломни тиклашга эътибор қарата олмаяпти. Лекин уларнинг малайлари қанчалик қаршилик қилмасин, мусулмонлар Исломни барпо этиш ғоясидан воз кечмадилар.
Шарқий Осиёда Ғарб мусулмонларни Умматдан ажратиш учун уларга босимни кучайтирмоқда. Форс кўрфази минтақасида секуляризм куч билан татбиқ этилмоқда: Бузғунчиликнинг тарқалиши одатий ҳолга айланиб қолган. Сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш орқали Исломни сиёсатдан ажратишга ҳаракат қилинмоқда.
Шом (Сурия)га келсак, унинг нигоҳи Дамашқнинг янги ҳукмдорларига қаратилган. Халқ улардан Ислом билан ҳукм юритишни талаб қилмоқда. Лекин улар турли йўллар орқали бундан бош тортиб, қочиб юришибди. Бу воқеаларнинг барчаси реал ҳаётда ҳам, Уммат онгида ҳам бир вақтда содир бўлмоқда. Бугун Уммат жуда танг аҳволда қолган, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни диққат билан кузатиб, ҳамма нарсани кўриб, эшитиб турибди. Бунинг натижасида Ислом шариатини татбиқ қилиш, Уммат бирлиги, Фаластин масаласи ва Ғарбнинг босқинчилик ниятлари каби асосий масалалар бўйича жамоатчилик фикри бир нуқтага марказлаша бошлади.
Бугунги кунда бу ҳолат яққол кўзга ташланмоқда: Уммат Ислом шариатини татбиқ этишни кечиктиришдан чарчаган ва уни зудлик билан амалга оширишни талаб қилмоқда. Секуляризмни ва уни қўллаб-қувватловчиларни бутунлай рад этиб, улардан очиқ тарзда юз ўгирмоқда.
Эй мусулмонлар!
Сиз билан бирга Халифаликни тиклаш ўртасида кўз очиб юмгунча вақт қолди! Орангиздаги қуч-қувват эгалари яқинда келадиган самимий Халифага байъат бериб, уни ҳокимиятга олиб келишлари керак. Мадина аҳли Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺга байъат қилганидек, сиз ҳам шундай байъат беринг! Уларга бу буюк ишни бажаришда ёрдам беринг, уларни қўллаб-қувватланг! Рамазон ойи тугагунча Пайғамбарлик минҳожи асосида иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга муваффақ бўлинг!
Эй мусулмонлар! Эй ақл эгалари!
Барча минбар эгаларига, ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларига шундай мурожаат йўллаймиз! Сиз жамоатчилик фикрини шакллантириш масъулиятини ўз зиммангизга олгансиз. Бу масъулиятни бажармаслик катта хиёнат эканлигини яхши биласиз! Шундай экан, вазифангизни ҳаққи-рост бажаринг ва Умматни ҳақ йўлдан чалғитманг! Аксинча, Умматнинг жасоратини кучайтириб, уни сўнгги ҳал қилувчи қадамга чорланг! Халифалик бугун тиклансин, эртага эмас! Мусулмонларнинг масаласи муҳокама қилинганда Халифаликни тиклаш масаласи асосий мавзу бўлиши керак!
Эй мусулмонлар! Куч-қудрат эгалари!
Ушбу муқаддас ойда Аллоҳнинг динини юксалтиришга ёрдам беринг, шунда У Зот ҳам ғалаба билан қадамларингизни мустаҳкамлайди! Ўзингиз яхши биласизки, Халифаликни тиклаш айни пайтда сизнинг вазифангиздир! Аллоҳ Таоло сизларни Умматнинг ҳимоячиси қилди. Шундай экан, Умматни Ғарб ва уларнинг малай ҳукмдорлари қўлига топшириб қўйишга ҳеч ҳам ҳаққингиз йўқ! Улар Умматни ҳар тарафга судраб, тонгдан то кечгача уларни қирғин қилиб йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда!
Бугун халифаликни тикланг, Уммат албатта сизга эргашади, Аллоҳга дуо қилиб, ортингизда такбир айтиб туришига ҳеч шубҳа йўқ! Бугун Уммат Халифаликни қумсаб, унга интилмоқда. Ахир бу Аллоҳ Таолонинг ваъдаси ва Пайғамбар ﷺнинг башоратидир! Шундай экан, унинг олдинги сафидаги мард ўғлонлари бўлинг! Агар сиз рад этсангиз ёки кутиб ўтираверсанггиз, Аллоҳ сизнинг ўрнингизга сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяди, сўнг улар сизларга ўхшамайди! Аллоҳ Таоло айтади:
وَإِن تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ ثُمَّ لا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ
“Агар сизлар юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар!” (Муҳаммад: 38).
1446-ҳижрий йил, Рамазон ойининг 1-кечаси (шанба).
Салоҳиддин Азаза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раҳбари