Матбуот баёноти
Ҳижрий 1446 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси
Эълон
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламлар парвардигори Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин. Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ва у кишининг аҳли оиласи ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбоннинг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун 2025 йил 28 феврал, Жумъадан шанбага ўтар кечада муборак рамазон ҳилоли кузатилганидан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга кўра, эртага шанба куни ушбу 1446 йилнинг муборак рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.
………….
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси