Аллоҳнинг саховати чексиздир

226
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Аллоҳнинг саховати чексиздир

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ибн Ҳажар ал-Асқалонийнинг “Фатҳ ул-Борий – шарҳи Саҳиҳи ул-Бухорий” асарида “яхшилик ёки ёмонликни ният қилганлар” бобида шундай дейилади:

حدثنا أبو معمر حدثنا عبد الوارث حدثنا جعد بن دينار أبو عثمان، حدثنا أبو رجاء العطاردي عن ابن عباس رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم فيما يروي عن ربه عز وجل قال: “إن الله كتب الحسنات والسيئات ثم بين ذلك، فمن هَمَّ بحسنة فلم يعملْها كتبها الله له عنده حسنة كاملة، فإن هو همَّ بها فعملها كتبها الله له عنده عشر حسنات إلى سبع مائة ضعف إلى أضعاف كثيرة، ومن همَّ بسيئة فلم يعملْها كتبها الله له عنده حسنة كاملة، فإن هو همَّ بها فعملها كتبها الله له سيئة واحدة“.

Абу Муаммар бизга Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббисидан ривоят қилиб айтадилар: «Аллоҳ Таоло яхшилик ва ёмонликни ёзди, сўнг уни баён қилди. Ким бир яхшилик қилишни ният қилса-ю, бироқ уни қилмаса, Аллоҳ Таоло ўзининг ҳузурида унинг учун тўлиқ бир яхшилик ёзади. Агар яхшиликни ният қилиб, уни амалга оширса, Аллоҳ таоло уни ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзади. Кимки ёмонлик қилишни ният қилса-ю, бироқ уни қилмаса, Аллоҳ Таоло ўзининг ҳузурида унинг учун тўлиқ бир яхшилик ёзади. Агар ёмонликни ният қилса ва уни амалга оширса, Аллоҳ Таоло унинг учун битта ёмонлик ёзади”.

Азиз мухлислар! Бу Аллоҳнинг адолати ва саховатидир. Аллоҳ Таоло биз бир яхшиликни қилмасак ҳам яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди, агар қилсак, бир неча баробар кўпайтириб ёзади. Аксинча, ёмонликдан сақлансак, У Зот яна яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни қилсак, уни кўпайтирмай, битта ёмонлик қилди, деб ёзади. Бу қандай ҳам гўзал саховатпешаликдир!!! Биз эзгулик йўлини таълим берувчи олийҳиммат Аллоҳ билан муносабатдамиз. У Зот бизга ёмон нарсалардан қандай қутулишни ва яхши нарсаларни кўпайтиришни ўргатмоқда.

Эй мусулмонлар!

Ҳар биримиз бир мусулмоннинг қалбига сурур, юзига табассум олиб келадиган битта савобли иш қилсак, бизга бериладиган ажрнинг кўламини тасаввур ҳам қила олмай қоламиз. Ҳеч шубҳа йўқки, бунинг мукофоти жуда улкандир. Шундай экан, ўзимизга бир савол берайлик: кунини ҳар хил ишлар билан ўтказадиган одам қандай яхшиликларни тўпламоқда? Кунларини, ҳатто умрини ер юзидаги энг шарафли ишлардан бирини бажариш билан ўтказадиган одам ҳақида нима дейиш мумкин? Одамлар ўртасида Муқаддас Қуръон ҳукмларига амал қилиб яшашни қайта тиклашга ҳаракат қилишнинг савоблари ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ердаги савобларнинг миқдори ақлга сиғмай қолиши шубҳасиздир.

Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштириб, уларни бошига тушган балолардан қутқарувчи Пайғамбарлик Минҳожи асосидаги Халифалик давлатининг тикланишини тезлаштиргин… Аллоҳим, саховатли юзинг нури билан ер юзини мунаввар қилгин. Аллоҳумма амин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

11 Робиул-аввал, 1446ҳ йил.

14 Сентябр,           2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here