بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Адолат
Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ибн Ҳажар ал-Асқалонийнинг “Фатҳ ул-Борий – шарҳи Саҳиҳи ул-Бухорий” асарида ўз мол-мулки учун жанг қилган шахс ҳақидаги бобида шундай дейилади:
حدثنا عبد الله بن يزيد حدثنا سعيد هو ابن أبي أيوب قال: حدثني أبو الأسود عن عكرمة عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: “من قتل دون ماله فهو شهيد.
Абдуллоҳ ибн Язид Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилиб айтади: “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимки ўз молини ҳимоя қилган ҳолда ўлдирилса, у шаҳиддир”, деганларини эшитдим.
Азиз биродарлар! Аллоҳ Таоло коинотни, инсонни ва ҳаётни яратди ҳамда инсоният учун ҳаёт қоидаларини қўйиб, ҳар бир ҳукм учун адолатни асос қилди. У Зот адолатсизликдан қайтариб, ундан қаттиқ огоҳлантирди. Ислом динини ўрганган киши буни яхши билади. Шунингдек, Аллоҳ Таоло қотилликни ўта оғир жиноят эканидан ҳам огоҳлантирди.
Эй мусулмонлар! Ҳозирги кунда инсониятни ҳалок қиладиган қотилликлар кўплигини кўриб, эшитиб турибмиз. Куфр Шарқ ва Ғарбга тарқалди. Куфр амаллари Умматни ҳар тарафдан ўраб олди. Инсониятни ҳалок қиладиган қотилликлар тизимли равишда одатий ҳолга айланди. Ҳатто қотилликлар уйларимизгача ҳам кириб келди. Мусулмонлар зулм остида эзилмоқда…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада давлат барпо этилгандан кейин Хузоа қабиласи билан иттифоқ туздилар. Қурайш эса Бану Бакр қабиласи билан иттифоқдош эди. Бану Бакр қабиласи битимга хиёнат қилиб, Хузоа қабиласига ҳужум қилди ва уларга Қурайш ҳам ёрдам берди. Хузоа қабиласининг бошлиғи Амр ибн Солим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб, ёрдам сўраб келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Амр, сенга нусрат берилди», дедилар. Бу воқеа Макканинг фатҳ қилиниши билан якун топди.
Эй Уммат армиясини казармаларда сақлаб турган қўмондонлар! Сиз қачон бу Умматга юзланиб: “Эй Муҳаммад Уммати, сизга нусрат берилди!” деб айтасиз?!
Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштириб, уларни бошига тушган балолардан қутқарувчи Пайғамбарлик Минҳожи асосидаги Халифалик давлатининг тикланишини тезлаштиргин. Аллоҳим, ер юзини раҳматинг билан мунаввар қилгин!
Аллоҳнинг изни ила навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
06 Робиул-аввал, 1446ҳ йил.
09 Сентябр, 2024м йил.