بسم الله الرحمن الرحيم
ХУЛҚЛАР
Гўзал ҳисобланадиган хулқлар
Вафо:
Аллоҳ Таоло айтади:
یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤا۟ أَوۡفُوا۟ بِٱلۡعُقُودِۚ
Эй иймон келтирганлар Аҳдномаларга вафо қилинг. [5:1]
أَوۡفُوا۟ بِٱلۡعَهۡدِۖ إِنَّ ٱلۡعَهۡدَ كَانَ مَسۡـُٔولࣰا
Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир. [17:34]
- Худо учун ғазабланиш:
Инсон ўзига ёки яқин инсонларига моддий-маънавий зарар етса ҳамда молига, жонига, обрўсига қаоши бўлган ишдан, холатдан ғазабланади. Бу табиий бир холат, бу инсон табиати, ғаризаларининг бир қўриниши.
Инсонниинг ҳамма ишлари яхши, оиласи, аёли, фарзандларида, ато-онасида муаммо йўқ, савдоси яхши йўлга қўйилган, уй-жойлари ўзига ёқади, обрў-эътибори, саломатчилиги, қариндош-уруғларида ҳам ғам қиладиган бирор ҳолат йўқ, лекин Аллоҳнинг сўзлари, ҳукмлари аёқ-ости бўлса, ҳатто мўминлар Аллоҳнинг ҳукмларига риоя қилмаётганини кўрса, ишлар шаръий ҳукмларга мувофиқ бўлмаётганини билган шунга ғазабланиш “Аллоҳ учун ғазабланиш” бўлади.
Энди ўзида, обрў-эътиборида, оиласида, ишларида, уй-жойларида, қариндош-уруғларида муаммо бўлса ҳам улардан кўра Аллоҳнинг калимаси олий бўлиш учун бош қотирса, шаръий ҳукмларга инсонлар риоя қилмагани учун шахсий муаммосидан кўра кўпроқ ғазабланса шунда бу иши ҳам “Аллоҳ учун ғазабланиш” бўлади, ҳамда бу мўминларнинг хулқидир. Аллоҳ Таолонинг қуйидаги оятига эътибор беринг-да:
قُلۡ إِن كَانَ ءَابَاۤؤُكُمۡ وَأَبۡنَاۤؤُكُمۡ وَإِخۡوَ ٰنُكُمۡ وَأَزۡوَ ٰجُكُمۡ وَعَشِیرَتُكُمۡ وَأَمۡوَ ٰلٌ ٱقۡتَرَفۡتُمُوهَا وَتِجَـٰرَةࣱ تَخۡشَوۡنَ كَسَادَهَا وَمَسَـٰكِنُ تَرۡضَوۡنَهَاۤ أَحَبَّ إِلَیۡكُم مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَجِهَادࣲ فِی سَبِیلِهِۦ فَتَرَبَّصُوا۟ حَتَّىٰ یَأۡتِیَ ٱللَّهُ بِأَمۡرِهِۦۗ وَٱللَّهُ لَا یَهۡدِی ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡفَـٰسِقِینَ
Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишдан қўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Расули ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз амрини келтургунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас. (Ояти каримада инсон учун бу дунёда энг қадрли саккиз нарса эслатилиб, улардан ҳам маҳбуброқ нарса Аллоҳ, Унинг Расули ва Унинг йўлида жиҳод қилиш бўлмоғи лозимлиги уқтирилмоқда. Мазкур саккиз нарсанинг ҳаммаси ёки бирортаси инсонга Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуб бўлса, унда у инсоннинг иймони нуқсонга учрайди. Бу дунёда ота-она инсонлар учун жуда қадрдон ҳисобланадилар. Ислом дини уларга яхшилик қилишни, уларни ҳурматлаш ва эъзозлашни қаттиқ тайинлаган. Аммо шундай бўлса-да, уларнинг муҳаббати Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва жиҳоддан устун бўла олмайди. Мусулмон одам бу ҳақиқатни билмоғи лозим). (Тавба сураси, 24-Оят).
Сиз ҳам мўминликни даъво қиласизу, ўзингизда мўминларнинг ушбу ҳулқи, яъни Аллоҳ учун ғазабланиш борми?!
Алий ибн Абу Толиб р.а. ривоят қилади:
كساني رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم حُلَّة سِيَرَاء، فخرجت فِيهَا، فرأيت الغضب في وجهِه، فشققتُها بين نسائي
«Пайғамбар с.а.в. менга кийим кийдирдилар, ўша кийимда чиққан эдим, у кишининг юзларида ғазабни кўрдим. Кейин уни йиртиб, аёлларимга бўлиб бердим» (муттафақун алайҳ).
Абу Масъуд Уқба ибн Амр Бадрий р.а. ривоят қилади:
جَاءَ رَجُلٌ إلى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فَقالَ: إنِّي لَأَتَأَخَّرُ عن صَلَاةِ الصُّبْحِ مِن أجْلِ فُلَانٍ؛ ممَّا يُطِيلُ بنَا ، قالَ: فَما رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ غَضِبَ فِي مَوْعِظَةٍ قَطُّ أَشَدَّ مِمَّا غَضِبَ يَوْمَئِذٍ، فَقَالَ: يا أيُّها النَّاسُ، إِنَّ مِنْكُمْ مُنَفِّرِينَ, فَأَيُّكُمْ أَمَّ النَّاسَ فَلْيُوجِزْ, فَإِنَّ مِنْ وَرَائِهِ الْكَبِيرَ وَالضَّعِيفَ وَذَا الْحَاجَةِ
«Бир киши Пайғамбар с.а.в. нинг олдиларига келиб: «Фалончи туфайли мен бомдод намозига кечикиб келаман, у узайтириб юборади», деди. Пайғамбар с.а.в. нинг ҳеч бир мавъизаларида ўша кундагидек ғазабланганларини кўрмаганман. Ўшанда: «Эй одамлар, айримларинг одамларни диндан бездириб қўйяптилар. Қайси биринглар одамларга имом бўлса, қисқа қилсин, чунки унинг орқасида қарилар, ногиронлар, ҳожатмандлар бордир», дедилар» (муттафақун алайҳ).
Оиша р.а. ривоят қилади:
«قَدِمَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ سَفَرٍ, وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيهِ تَمَاثِيلُ, فَلَمَّا رَآهُ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ وَقَالَ: يَا عَائِشَةُ, أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللَّهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللَّهِ»
«Пайғамбар с.а.в. сафардан келганларида (ўйнайдиган тўп) тошчаларимни ҳайкалларнинг расми бор қизил чойшаб билан беркитдим. Уни кўриб, йиртиб ташладилар ва юзларининг туси ўзгариб: «Эй Оиша, Қиёмат кунида Аллоҳнинг олдида энг қаттиқ азобланадиган кишилар яратувчиликда Аллоҳга ўхшамоқчи бўлган кимсалардир», дедилар» (муттафақун алайҳ).
Мўминлар хақида яхши гумонда бўлиш:
Аллоҳ Таоло айтади:
لَّوۡلَاۤ إِذۡ سَمِعۡتُمُوهُ ظَنَّ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَٱلۡمُؤۡمِنَـٰتُ بِأَنفُسِهِمۡ خَیۡرࣰا
– „(Эй мўминлар), сизлар уни(яъни бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйласалар бўлмасмиди?!“. [24:12]