Матбуот баёноти
Венадаги Ўзбекистон элчихонасига борган делегация
Ҳижрий 1446 йил 11 муҳаррам, милодий 2024 йил 17 июл чоршанба куни Ҳизб ут-Таҳрирнинг немис тилида сўзлашувчи давлатлардаги расмий вакили муҳандис Шокир Осим бошчилигидаги делегация норозилик мактубини топшириш учун Венадаги Ўзбекистон элчихонасига борди. Мактубда Ўзбекистондаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг 20 йилдан зиёд вақт қамоқ муддатини ўтаб чиққанларидан кейин ҳукумат томонидан қайта қамоққа ташлангани қораланган. Делегацияни элчихона расмийларидан бири қабул қилди.
Делегация раиси элчихона расмийсига Ҳизбни таништириб, қуйидагиларни таъкидлади: «Ҳизб ут-Таҳрир фикрий сиёсий фаолият олиб борадиган партия бўлиб, ҳеч қандай моддий (зўравонлик) фаолияти билан шуғулланмайди. Аксинча, ўз мақсадига эришишда зўравонлик воситаларидан фойдаланишни рад этиб, исломий юртларда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга жиддий ҳаракат қилади. Шунинг учун ўзбек ҳукумати Россия каби мустамлакачи давлатларни рози қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрирни террорчи ташкилотлар қаторига қўйиши катта хатодир. Шунингдек, Ҳизб аъзолари қайта ҳибсга олинганларидан сўнг имзо чектириб олиш учун уларга ёлғон иқрорномаларни тақдим этиш, агар имзо чекишдан бош тортсалар аёлини зўрлаш билан ёки фарзандларини ҳибсга олиш билан таҳдид қилиш мутлақо қабул қилиб бўлмас ишдир».
Элчихона расмийси мактубни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига етказишга ваъда берди. Делегация бунинг учун элчихона расмийсига ташаккур билдириб, салом билан учрашувни тамомлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг немис тилида
сўзлашувчи минтақалардаги
матбуот бўлими