بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Қозилик
Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
روى أبو داوود في سننه قال حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَوْنٍ قَالَ أَخْبَرَنَا شَرِيكٌ عَنْ سِمَاكٍ عَنْ حَنَشٍ عَنْ عَلِيٍّ عَلَيْهِ السَّلَام قَال بعَثَنِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى الْيَمَنِ قَاضِيًا فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ تُرْسِلُنِي وَأَنَا حَدِيثُ السِّنِّ وَلَا عِلْمَ لِي بِالْقَضَاءِ فَقَالَ إِنَّ اللَّهَ سَيَهْدِي قَلْبَكَ وَيُثَبِّتُ لِسَانَكَ فَإِذَا جَلَسَ بَيْنَ يَدَيْكَ الْخَصْمَانِ فَلَا تَقْضِيَنَّ حَتَّى تَسْمَعَ مِنْ الْآخَرِ كَمَا سَمِعْتَ مِنْ الْأَوَّلِ فَإِنَّهُ أَحْرَى أَنْ يَتَبَيَّنَ لَكَ الْقَضَاءُ قَالَ فَمَا زِلْتُ قَاضِيًا أَوْ مَا شَكَكْتُ فِي قَضَاءٍ بَعْدُ
Абу Довуд ўзининг “Сунан”ида шундай дейди: Амр ибн Авн бизга Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга қози қилиб юбордилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мени ёшлик чоғимда ва қозиликдан илмим йўқ пайтимда юбораяпсиз”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб қилдилар: “Аллоҳ қалбингни ҳидоят қилади ва тилингни мустаҳкам қилади. Агар олдингда икки хусуматчи ўтирса, биринчисини эшитганингдек иккинчисини эшитмагунингча ҳукм чиқарма. Чунки ҳукм аниқ бўлиши учун энг муносиби шудир”. Ўшандан бери мен қозилик қилиб келаман ва ҳанузгача бундан шикоят қилмадим.
Азиз биродарлар ва опа-сингиллар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар ўртасидаги низоларни ажрим қилиш учун ва ўзининг номидан ҳакамлик қилиш учун бошқа бир мусулмонни ўзларига ўринбосар қилиб тайинлаганлар. Юқоридаги ҳадисда Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни Яманга қози этиб тайинламоқдалар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга “Агар олдингда икки хусуматчи ўтирса, биринчисини эшитганингдек иккинчисини эшитмагунингча ҳукм чиқарма”, деб таълим бериш билан бирга бизга ҳам одамлар ўртасидаги низоларда қандай ҳукм қилишни ўргатмоқдалар.
Бундан биз қуйидагиларни билиб оламиз:
1- Келишмовчиликларни ҳал қилишда даъвогар ва жавобгар бўлиши керак. Бу ишда икки қарама-қарши тараф бўлади. Даъвогар бўлмаса ҳеч қандай ши қўзғатилмайди.
2- Ҳукм фақат қозилик мажлисида чиқарилади: Қози олдида даъвогар билан жавобгарнинг ўтиришлари ва низолашаётган тарафларнинг далилларини қабул қилиниши шартдир. Шундагина қозилик саҳиҳ, тўғри бўлади. Акс ҳолда, агар икки тараф қозининг ёнида ўтирмаса ва улардан ҳар бири битта мажлисда ўз далилларини келтириб, кейин қози улар ўртасида ҳукм чиқармаса, бу ажрим хисобланмайди.
3-Даъвогар келтирган далил унинг даъвосини тасдиқловчи далил ҳисобланади. Бу унинг ҳақлигини тасдиқловчи ёзма ҳужжат бўлиши мумкин. Ёки қўлида ёзма ҳужжат бўлмаса, баҳсли ҳодисанинг гувоҳлари бўлиши мумкин. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидир:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ وَلْيَكْتُبْ بَيْنَكُمْ كَاتِبٌ بِالْعَدْلِ وَلَا يَأْبَ كَاتِبٌ أَنْ يَكْتُبَ كَمَا عَلَّمَهُ اللَّهُ فَلْيَكْتُبْ وَلْيُمْلِلْ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ وَلْيَتَّقِ اللَّهَ رَبَّهُ وَلَا يَبْخَسْ مِنْهُ شَيْئًا فَإِنْ كَانَ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَفِيهًا أَوْ ضَعِيفًا أَوْ لَا يَسْتَطِيعُ أَنْ يُمِلَّ هُوَ فَلْيُمْلِلْ وَلِيُّهُ بِالْعَدْلِ وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْ فَإِنْ لَمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ مِمَّنْ تَرْضَوْنَ مِنْ الشُّهَدَاءِ أَنْ تَضِلَّ إِحْدَاهُمَا فَتُذَكِّرَ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَى وَلَا يَأْبَ الشُّهَدَاءُ إِذَا مَا دُعُوا وَلَا تَسْأَمُوا أَنْ تَكْتُبُوهُ صَغِيرًا أَوْ كَبِيرًا إِلَى أَجَلِهِ ذَلِكُمْ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ وَأَقْوَمُ لِلشَّهَادَةِ وَأَدْنَى أَنْ لَا تَرْتَابُوا إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً حَاضِرَةً تُدِيرُونَهَا بَيْنَكُمْ فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ لَا تَكْتُبُوهَا وَأَشْهِدُوا إِذَا تَبَايَعْتُمْ وَلَا يُضَارَّ كَاتِبٌ وَلَا شَهِيدٌ وَإِنْ تَفْعَلُوا فَإِنَّهُ فُسُوقٌ بِكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمْ اللَّهُ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
“Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар! Ораларингизда бир котиб адолат билан ёзсин! Ҳеч бир котиб Аллоҳ билдирган ёзишдан бош тортмасин, албатта ёзсин! Зиммасида қарзи бўлган киши ёздирсин — Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқсин ва у қарздан бирон нарса камайтириб ёзмасин! Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз ё ожиз (ёш бола ё жуда кекса) бўлса, ёки (кар, соқовлиги ё тил билмаслиги сабабли айтиб туриб) ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ҳомий вакили адолат билан ёздирсин! Ва сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак топилмаса, бир эркак ва икки аёлни — бири унутиб адашса, яна бири унга эслатади— гувоҳ қилинглар! Гувоҳлар (гувоҳлик учун) чақирилганда бош тортмасинлар! Хоҳ катта, хоҳ кичик қарз бўлсин, муддати келгунича ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида адолатлироқ, гувоҳлик учун тўғрироқ ва шак-шубҳа қилмасликка яқинроқ бўлган (ҳукмдир). Лекин агар (ўртадаги муомалангиз) ораларингизда юргизиб турган нақд савдо бўлса, уни ёзмасангиз-да, сизлар учун гуноҳ йўқдир. Ва бир-бирингиз билан савдо қилганда гувоҳ келтиринг! Ва на котиб, на гувоҳга зарар етмасин. Агар шундай қилсангиз (яъни улардан биронтасига зарар етказсангиз), бу Аллоҳга итоатсизлигингиздир. Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради. Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир”. (Бақара: 282).
4-Жавобгарнинг даъвони инкор қилиш йўли қасамдир. Бу даъвогар ўз даъвосини исботлайдиган ҳеч нарсага эга бўлмаганда шундай бўлади. Бундай ҳолда, қози жавобгардан ўзига қўйилган айблар ёлғон эканлиги ҳақида қасам ичишни талаб қилади.
رواه الترمذي عن وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ : جَاءَ رَجُلٌ مِنْ حَضْرَمَوْتَ وَرَجُلٌ مِنْ كِنْدَةَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ الْحَضْرَمِيُّ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ هَذَا غَلَبَنِي عَلَى أَرْضٍ لِي فَقَالَ الْكِنْدِيُّ هِيَ أَرْضِي وَفِي يَدِي لَيْسَ لَهُ فِيهَا حَقٌّ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِلْحَضْرَمِيِّ أَلَكَ بَيِّنَةٌ قَالَ لَا قَالَ فَلَكَ يَمِينُهُ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ الرَّجُلَ فَاجِرٌ لَا يُبَالِي عَلَى مَا حَلَفَ عَلَيْهِ وَلَيْسَ يَتَوَرَّعُ مِنْ شَيْءٍ قَالَ لَيْسَ لَكَ مِنْهُ إِلَّا ذَلِكَ قَالَ فَانْطَلَقَ الرَّجُلُ لِيَحْلِفَ لَهُ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمَّا أَدْبَرَ لَئِنْ حَلَفَ عَلَى مَالِكَ لِيَأْكُلَهُ ظُلْمًا لَيَلْقَيَ اللَّهَ وَهُوَ عَنْهُ مُعْرِضٌ .
Термизий Воил ибн Ҳажардан, у отасидан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шуни баён қиладилар. Ҳазрамавт ва Киндадан икки киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди. Ҳазрамий: “Ё Расулуллоҳ, бу одам менинг еримни тортиб олди”, деди. Киндий “Йўқ, у менинг ерим, менинг қўлимда, унинг бунга ҳаққи йўқ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хазрамийдан: «Ҳужжатинг борми?» деб сўрадилар. У йўқ деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг қасами сенга етарлидир”, дедилар. У эса: “Ё Расулуллоҳ, у қасам ичган нарсасига аҳамият бермайдиган ва ҳеч нарсадан тақво қилмайдиган фожир одамдир”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен учун бундан бошқа ҳеч нарса йўқ”, дедилар. Шунда у одам қасам ичгани борганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, “У (Кинди) агар сенинг молингни зулм билан ейиш учун қасам ичган бўлса, Аллоҳ ундан юз ўгирган ҳолда Аллоҳга йўлиқади”, дедилар.
5- Яқинда барпо этиладиган халифалик давлатидаги қозилик тизимига келсак, иншаАллоҳ, Ҳизб-ут-Таҳрир дастурига кўра, у қуйидагича бўлади.
6- Маҳкамада ажрим қилиш салоҳиятига эга бўлган фақат битта қози бўлади. Бошқа қозилар ҳам бўлишлари мумкин. Аммо уларнинг ҳукм чиқариш салоҳиятлари бўлмайди. Улар фақат ўз фикрларини айтишлари, маслаҳат беришлари мумкин, холос. Уларнинг фикрларини олиш қози учун мажбурий ҳисобланмайди. Бунинг далили шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир масалага фақат битта қози тайинлаганлар.
7- Бир давлатда бир нечта қози тайинлаш ва уларнинг ҳаммаси бир жойда ишлаши жоиздир. Улар барча турдаги ишлар бўйича қозилик қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Аммо уларнинг иши масалаларга қараб алоҳида маҳкамаларда бўлади. Ҳар бир қозилик маҳкамасида ишни ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлган битта қози бўлади. Шунингдек, айрим ҳолларда қозилар муайян турдаги масалаларга хослаштирилиши ҳам жоиздир. Чунки қози халифанинг ноиби бўлиб, бу билан ваколат бир хил иш бўлгани учун уларнинг ўртасида фарқ йўқ. Вакиллик умумий ёки хусусий бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун, гарчи бир жойда бўлса ҳам, муайян бир масала юзасидан бир қози, бошқа масалаларга эса бошқа қози тайинланиши жоиздир. Энг муҳими шуки, битта қозилик маҳкамасида фақат битта қози қарор қабул қилиши керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн ал-Осни ўзларидан вакил қилиб Яманга юборганларида, уни битта масала юзасидан қозилик қилиш учун тайинладилар ва у ўша масалада қозилик қилиши учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вакили бўлди. Яманга, яъни бутун бир вилоятга қозилик қилиши учун Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзларидан вакил қилиб юбордилар. Бу эса қозини муайян иш бўйича тайинлаш ҳам, умумий ишларга тайинлаш ҳам жоиз эканидан далолат беради.
8- Демак, турли ишлар бўйича қозиларнинг мутахассислигига қараб, бир неча босқичларга рухсат берилади. Бундай тузум дастлабки даврларидаги мусулмонлар орасида мавжуд эди. Мовардий ўзининг «ал-Аҳкам ас-Султонийя» номли асарида шундай дейди: «Абу Абдуллоҳ Зубайрий айтадики, амирлар бизда Басрада бир муддат бўлган пайтларида ҳар доим жомеъ масжидига бир қози тайинлардилар. Уни масжид қозиси, деб номлардилар. У йигирма динор ёки икки юз дирҳам ва ундан оз миқдордаги ишларни кўриб чиқар ва нафақаларни белгилар эди. Ўз жойидан ва ўзига белгиланган нарсадан бошқасига ўтмасди».
9- Исломда бир масала юзасидан чиқарилган ҳукм бир хил даражага эга битта қатъий ҳукм бўлганлиги сабабли апелляция ва кассация маҳкамалари бўлмайди. Шунинг учун халифалик давлатида кассация ва апелляция қозилари бўлмайди. Агар қози ҳукм чиқарса, унинг ҳукми қонуний кучга киради ва бошқа қози унинг ҳукмини бекор қила олмайди. “Ижтиҳод ўзига ўхшаган яна бир ижтиҳод билан бекор қилинмайди”, деган шаръий қоида бор. Шундай экан, қозининг қарорларини бекор қиладиган яна бир қозининг бўлиши мумкин эмас. Лекин, қозининг ҳукми бекор қилинадиган истисно ҳолатлар мавжуд. Улар қуйидагича:
1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимки бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган ишни пайдо қилса, у рад этилур”, деган, сўзларига бноан қози куфр ҳукми билан ҳукм қилса, у бекор қилинади.
2 – Қози Қуръон, суннат ёки саҳобалар ижмосидаги қатъий ҳужжатга зид ҳукм чиқарса, у ҳукм бекор қилинади.
روى أبو داوود عَنْ جَابِرٍ أَنَّ رَجُلًا زَنَى بِامْرَأَةٍ فَأَمَرَ بِهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَجُلِدَ الْحَدَّ ثُمَّ أُخْبِرَ أَنَّهُ مُحْصَنٌ فَأَمَرَ بِهِ فَرُجِمَ
Абу Довуд Жобирдан ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Бир киши бир аёл билан зино қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дарра уришга буюрдилар, Кейин унинг уйланганлигининг хабари берилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тошбўрон қилишга буюрдилар ва у тошбўрон қилинди”.
3-Агар нотўғри ҳукм чиқарилса, мисол учун, қотилликда айбдор деб топилиб, қасос олишга ҳукм қилинган бўлса-ю кейин ҳақиқий жиноятчи маълум бўлса ҳукм бекор қилинади.
عن أبي حرب بن الاسود الديلي عن أبيه قال : رفع إلى عمر امرأة ولدت لستة أشهر، فأراد عمر أن يرجمها، فجاءت أختها إلى علي بن أبي طالب رضي الله عنه فقالت: إن عمر يرجم أختي فأنشدك الله إن كنت تعلم أن لها عذراً لما أخبرتني به، فقال علي: إن لها عذراً، فكبرت تكبيرة سمعها عمر ومن عنده. فانطلقت إلى عمر فقالت: إن علياً زعم أن لأختي عذراً، فأرسل عمر إلى علي ما عذرها؟ قال: إن الله عز وجل يقول: والوالدات يرضعن أولادهن حولين كاملين، وقال: وحمله وفصاله ثلاثون شهراً، فالحمل ستة أشهر، والفصل أربعة وعشرون شهراً، قال: فخلى عمر سبيلها.
Абдур-Раззоқ ўзининг “Мусаннаф”ида Абу Ҳарб ибн ал-Асвад ад-Дайлийдан, у эса отасидан шундай ривоят қилади: “Умарнинг ҳузурига олти ойда туғиб қўйган бир аёлни олиб келишди. Умар уни тошбўрон қилмоқчи бўлди. Шунда унинг синглиси Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳузурларига келиб: “Умар опамни тошбўрон қилади. Сиздан Аллоҳ учун, ўтиниб сўрайман, унда узр борми, биласизми? деди. Али: «Бунинг узри бор», деди. Аёл баланд овозда такбир айтди, Умар ва унинг олдидагилар буни эшитишди. Умарнинг олдига келиб: «Али опамнинг узри борлигини айтди» деди. Умар Алидан унинг узри ҳақида сўради. Али шундай деди: “Аллоҳ Таоло: (والوالدات يرضعن أولادهن حولين كاملين) “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир”, деган, ва яна: (وحمله وفصاله ثلاثون شهرا) “Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир”, деган. Демак, сутдан ажратиш муддати йигирма тўрт ой бўлса, ҳомиладорлик муддати олти ой бўлади”. Сўнг Умар уни қўйиб юборди”.
Шу ва шунга ўхшаш ҳолларда қозининг ҳукми бекор қилинади. Бундай ҳолларда ҳукмларни бекор қилиш салоҳияти мазолим қозисига берилади.
Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида Умму Саламадан ривоят қилганидек, низолашаётган ҳар икки тарафга ҳукм қилишдан олдин ва кейин ҳам маслаҳат бериш яхшидир.
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّكُمْ تَخْتَصِمُونَ إِلَيَّ وَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَنْ يَكُونَ أَلْحَنَ بِحُجَّتِهِ مِنْ بَعْضٍ فَأَقْضِيَ لَهُ عَلَى نَحْوٍ مِمَّا أَسْمَعُ مِنْهُ فَمَنْ قَطَعْتُ لَهُ مِنْ حَقِّ أَخِيهِ شَيْئًا فَلَا يَأْخُذْهُ فَإِنَّمَا أَقْطَعُ لَهُ بِهِ قِطْعَةً مِنْ النَّارِ .
Умми Салама онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Албатта сизлар талашиб, тортишиб менинг олдимга келаяпсизлар. Эҳтимол кимдир гапга усталик қилиб, ўзини ҳақдор қилиб кўрсата олар ва мен эшитган гапимга асосланиб, унинг фойдасига ҳукм қилиб юборарман. Кимнинг фойдасига ўз биродарининг бирор ҳақини ҳукм қилиб юборган бўлсам, уни ҳаргиз ола кўрмасин. Чунки мен унга дўзах ўтидан бир парча чўғни олиб берган бўламан”, деди.
Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
17 Мухаррам, 1446ҳ йил.
23 Июл, 2024м йил.