Вазирлар – Муовинлар

1992
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Вазирлар – Муовинлар

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

روى الترمذي في سننه قال: حَدَّثَنَا أَبُو سَعِيدٍ الْأَشَجُّ حَدَّثَنَا تَلِيدُ بْنُ سُلَيْمَانَ عَنْ أَبِي الْجَحَّافِ عَنْ عَطِيَّةَ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “مَا مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا لَهُ وَزِيرَانِ مِنْ أَهْلِ السَّمَاءِ وَوَزِيرَانِ مِنْ أَهْلِ الْأَرْضِ فَأَمَّا وَزِيرَايَ مِنْ أَهْلِ السَّمَاءِ فَجِبْرِيلُ وَمِيكَائِيلُ وَأَمَّا وَزِيرَايَ مِنْ أَهْلِ الْأَرْضِ فَأَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ.

Ат-Термизий “Сунан”да шундай ривоят қилади: Абу Саид ал-Ашажж бизга айтди, Толид ибн Сулаймон бизга Абу Жаҳҳофдан, у Атиядан, у эса Абу Сайид ал-Худрийдан ривоят қилиб айтади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар, Барча Пайғамбарларнинг осмон аҳлидан икки вазири ва ер аҳлидан икки вазири бўлади. Менинг самодаги икки вазирим Жаброил ва Микоилдир. Ердагилари эса – Абу Бакр билан Умардир”.

“Туҳфат ал-Аҳвазий”да шундай дейилади:

“مَا مِنْ نَبِيٍّ إِلَّا وَلَهُ وَزِيرَانِ مِنْ أَهْلِ السَّمَاءِ وَوَزِيرَانِ مِنْ أَهْلِ الْأَرْضِ”

“Пайғамбар борки, Унинг осмон аҳлидан икки вазири ва ер аҳлидан икки вазири бўлади”.

Вазир сўзи “визро” сўзидан олинган бўлиб, раҳбарининг оғир юкини кўтарувчи, деган маънони англатади. Яъни, агар унинг бошига бир иш тушса, у иккиси билан маслаҳатлашади, подшоҳ мушкул ишда вазир билан маслаҳатлашгани каби.

Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда айтади:

وَاجْعَلْ لِي وَزِيرًا مِنْ أَهْلِي هَارُونَ أَخِي اُشْدُدْ بِهِ أَزْرِي

Менга ўз аҳлим-уруғимдан бўлган Ҳорун оғамни вазир қилгин. У билан белимни маҳкам қилгин. [20:29]

Вазир амирнинг ёрдамчиси ва унинг юкини кўтарувчидир. Амир кимдан фикр ва насиҳат сўраса, у амир учун бошпана ва паноҳдир.

У киши “Бу ҳасан ғариб ҳадисдир” дедилар: (ғариб ҳадис – бу ровий ҳадис жамлагувчилардан ёлғиз ўзи ривоят қилган ҳадисдир).

Ҳоким ҳам бу ҳадисни ривоят қилиб, унинг саҳиҳлигини тасдиқлаган. У ўзининг «Наводирин» асарида Ибн Аббос ва бошқалардан ривоят қилган.

Азиз биродарлар:

Вазир сўзи тилда ёрдамчи маъносини билдиради. Қуръони Каримда ҳам “Вазир” сўзи шу луғавий маънода қўлланилган:

وَاجْعَلْ لِي وَزِيرًا مِنْ أَهْلِي

“Менга ўз аҳлим-уруғимдан бўлган бирини вазир қилгин”. (Тоҳа: 29).

Бу ҳадисда “вазир” сўзи ўзининг луғавий маъносида, яъни ёрдамчи маъносида келган. Бу сўзнинг маъноси умумий бўлиб, ҳар қандай ёрдам бериш маъносини, жумладан, Халифага унинг масъулияти ва ишларида ёрдам бериш маъносини ҳам ўз ичига олади.

Ҳизб-ут-Таҳрир ушбу ҳадисдан қуйидаги ҳукмларни олган:

1- Халифа Халифалик юкини кўтаришда ва вазифаларини бажаришда ўзига ёрдамчилар тайинлаши мумкин.

2-Бирдан ортиқ ёрдамчининг жоизлиги. Яъни Халифа ўз эҳтиёжига кўра бир ёки бир нечта ёрдамчиларни тайинлаши мумкин.

3-Халифа ҳукм юритиш ва бошқарувдан бошқа ишларга ёрдамчиларини тайинлаш ҳуқуқига эга. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг самовий ёрдамчилари унинг ҳукм юритишдаги ёрдамчилари эмас эди. Ҳукм юритишдаги ёрдамчилари Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва Умар розияллоҳу анҳу эди. Бу Халифанинг ҳукм юритиш ва бошқарувдан бошқа ишларга ёрдамчилар тайинлаш ҳуқуқи борлигини билдиради. Ҳукм юритиш ва бошқарув иши топширилганларга тафвиз муовини дейилади.

Тафвиз муовини:

  1. Улар Халифанинг юкини кўтаришда ва вазифаларини бажаришда, айниқса, Халифалик ҳудуди кенгайиб борган сари унга ёрдам бериш учун тайинланган ёрдамчилардир. Халифанинг вазифалари оғир бўлганлиги сабабли бир ёки бир неча муовинга эҳтиёж сезади.
  2. Уларнинг ваколатларини чексиз деб айтиш нотўғри. Исломдаги вазир маъносини ҳозирги замонавий демократик тузумлардаги вазирлар билан аралаштириб юбормаслик керак.
  3. Тафвиз муовинидан талаб қилинадиган шартлар Халифадан талаб қилинадиган шартлар билан бир хилдир. Аниқроғи, у эркин бўлиши, балоғатга етган бўлиши, ақли расо бўлиши, одил бўлиши, мусулмон бўлиши, ва ўзига топширилган ишларни қилишга лаёқатли эркак киши бўлиши шарт. Чунки тафвиз муовинининг иши ҳукм юритиш ва бошқарув ишига киради. У ҳукм юритишда Халифанинг вакилидир. Демак, Халифада бўлиши керак бўлган шартлар унда ҳам топилиши керак.
  4. Тафвиз муовини барча ишларни бажариши учун Халифа уни давлатнинг барча ҳудудларида ўзига вакил қилиб тайинлайди. Унга маълум бир топшириқ бериш ҳам мумкин. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг мутлақ ёрдамчилари бўлсалар ҳам, Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳажга, Умар розияллоҳу анҳуни эса закот йиғишга тайинладилар. Қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Тафвиз муовинининг ваколатларини чеклаш жоиздир:

А) Тайин қилиш жиҳатидан: Тафвиз муовини давлатнинг барча ҳудудларида умумий назоратчи ва ўрин босар вазифасини бажаради.

Б) Иш жиҳатидан. Тафвиз муовини давлатнинг бир қисмида ишга тайинланиши мумкин. Шунинг учун вилоятлар муовинлар ўртасида тақсимланади. Масалан, бири Халифанинг машриқдаги муовини, бири мағрибдаги муовини, яна бири шимолдаги муовини бўлади ва ҳоказо…

В) Бошқа жойга кўчириш жиҳатидан. Тафвиз муовини янги тайинланмай, бир жойдан иккинчи жойга ва бир ишдан бошқа жойга кўчирилиши мумкин. Бунда янги муовин тайинлашга эҳтиёж бўлмайди. Чунки муовин қилиб тайинлашининг ўзи ҳар бир ишни ўз ичига олади.

  1. Тафвиз муовини ўзига топширилган барча ишларда Халифанинг муовини сифатида унинг ваколатига эга. У мустақил ҳукм юритиш ва ҳокимларни тайинлаш ҳуқуқига эга. У шикоятларни кўриб чиқиб, уларни ҳал қилади. Жиҳодга ўзи раҳбарлик қилади ёки қўмондон тайинлайди. У ўз режаларини амалга ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олади ёки уларни амалга оширишни бошқага ишониб топширади.
  2. Тафвиз муовини идорий аппаратнинг бирон бир бўлимига, масалан, таълим-тарбия бўлимига тайинланмайди. Чунки идорий ишлар билан шуғулланувчилар ҳоким эмас, хизматчи ҳисобланади. Тафвиз муовини эса хизматчи эмас, ҳокимдир. Унинг вазифаси ишчилар ишларига қараб ҳақ оладиган ишлар сарасига кирмайди. У ҳеч қандай идорий ишни қилишдан ман қилинмайди. Бироқ, у идорий ишларга махсус тайинланмайди. Шунинг учун у умумий назорат ва бошқарувга эгадир.
  3. Тафвиз муовини қарор қилган ишлари ҳақида Халифага хабар бериб туриши керак. Токи тафвиз муовини салоҳиятда Халифа мақомида бўлиб қолмасин. Халифа у жорий қилган тадбирлар, волийликка ва вазифаларга тайин қилишларни кўриб чиқади. Агар Халифа уни бу ишдан тўхтатмаса, у ўз режасини амалга оширади. Тафвиз муовинининг воқеи шуки, у ўзига юкланган вазифаларда Халифанинг вакили ҳисобланади.
  4. Халифа тафвиз муовинининг ишларини ва унинг бошқарувини диққат билан кузатиб бориши лозим. Токи унинг ишларидан тўғрисини маъқуллаб, хатосини тўғрилаб турсин.

А) Чунки Уммат ишларини тадбир билан бошқариш Халифага топширилган ва унинг ижтиҳодига юкланган. Бунга далил Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларидир:

الإمام راع وهو مسؤول عن رعيته

“Имом бошқарувчидир ва ўз фуқароси  учун масъулдир”.

Б) Тафвиз муовини ҳам хато қилиши мумкин. Ундан содир бўладиган хато албатта тузатилмоғи лозим. Шунинг учун Халифа унинг ҳамма ишларини текшириб туриши керак.

Бу қуйидагича бўлади:

  1. Тафвиз муовини агар бир ишни тадбир қилган бўлсаю, Халифа бу ишини тасдиқлаган бўлса, ишни у тасдиқлаганидек, ҳеч қандай зиёда ё камчиликсиз адо этиши лозим.
  2. Агар Халифа фикридан қайтиб, муовиннинг айни шу ишни бажаришига қарши чиқса, у ҳолда қаралади:

А) Тафвиз муовини томонидан олиб бориладиган иш ҳукм ҳақида бўлиб, ўз йўналишида кетаётган бўлса ёки маблағ ҳақида бўлиб, ўз ўрнида сарфланаётган бўлса, бунда тафвиз муовинининг фикри нуфузли ҳисобланади. Чунки бу аслида Халифанинг фикри бўлиб, Халифа бажарилган ҳукмларни ўзгартиришга ва сарфланган маблағларни ўринсиз, дейишга ҳақли эмас.

Б) Тафвиз муовини бажарган иш бундан бошқа иш бўлса, масалан, бирон волийни тайинлаш ёки қўшин тайёрлаш бўлса, Халифа тафвиз муовинининг бундай ишига қарши чиқишга ҳақли бўлади. Бунда Халифанинг фикри нуфузли бўлиб, муовиннинг ишини бекор қилади. Чунки Халифа ўзи қилган барча ишларни қайта тўғрилаш Халифага жоиз экан, демак унга муовинининг ишларини ҳам қайта тўғрилаш жоиздир.

  1. Тафвиз муовинини тайинлаш ва хизматдан бўшатиш:

А) Тафвиз муовини Халифанинг буйруғи билан тайинланади ва ишдан олинади.

Б) Халифанинг вафоти билан тафвиз муовинининг ваколати ниҳоясига етади. Улар фақат муваққат амир даврида ўз фаолиятини давом эттирадилар.

В) Уларни муовинликдан бўшатиш учун алоҳида қарор керак бўлмайди. Чунки уларнинг ваколати уларни ўзига муовин қилиб олган халифанинг вафоти билан тугаган ҳисобланади.

Г) Агар янги Халифа уларни ёрдамчи қилиб тайинламоқчи бўлса, янги Халифа томонидан янгитдан тайинланишлари лозим бўлади.

Тафвиз муовинлари Халифалик давлатидаги иккинчи асосий жиҳоздир. Бошқача айтганда, Тафвиз муовини Халифадан кейинги иккинчи бош идора ҳисобланади.

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

15 Зулҳижжа, 1445ҳ йил.

20 Июн,          2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here