بسم الله الرحمن الرحيم
ХУЛҚЛАР
Гўзал ҳисобланадиган хулқлар
2
Ҳалимлик, бардошлилик, мулойимлик
Ғазаби чиқмаслик ҳалимлик эмас, балки у қард-қиммати йўқ,
хорлик нималигини билмайдиган ҳайвон каби холга тушиб қолишдир, асло у ҳалимлик эмас.
Ҳалимлик деб: ғазабланадиган аҳволга тушиб қолганда ўзига эрк бермасдан ғазабини жиловлаб олиш сўнгра тафаккур қилиб, ақл билан муомала қилишга – айтилади.
Бардошлилик эса, шошилмасдан иш қилишни билдиради, яъни ҳар қандай хабарни олиб, уни текшириб кўрмасдан тарқатишдан ёки ўша хабар асосида шошма-шошарлик билан ҳукм чиқаришдан сақланиш – бардошлиликдир.
Мулойимлик – қўполлик ёки зўравонликнинг акси, яъни ишларни зўравонлик қилиб, куч билан эмас, хатоликларни тўғрилаб, тўғри йўлни кўрсатиш билан ишларни бошқаришдир.
Ибн Аббос ва Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. Ашаж Абдул Қайсга
إن فيك خَصلتينِ يُحِبُّهما الله: الحِلمُ، والأناة
«Сенда Аллоҳ яхши кўрадиган икки хислат бор, улар ҳалимлик ва бардошлиликдир», дедилар. Муслим ривояти.
Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.
إن الله رفيق يحب الرفق في الأمر كله
«Аллоҳ мулойимдир, ҳамма ишда мулойимликни яхши кўради», деганлар. (муттафақун алайҳ).
Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:
إن الله رفيق يحبُّ الرِّفق، ويُعطي على الرفق ما لا يُعطي على العنف، وما لا يعطي على ما سواه
«Аллоҳ мулойимдир, мулойимликни яхши кўради, қўполлик орқали эриштирмаган нарсасига ва умуман бошқа нарса орқали эриштирмаган нарсасига мулойимлик орқали эриштиради», деганлар. Муслим ривояти
Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.
إن الرِّفقَ لا يكون في شيء إلا زانَه، ولا يُنزَع من شيءٍ إلا شانَه
«Қайси бир ишда мулойимлик бўлса, уни безайди, қайси бир ишдан мулойимлик кетса, уни айбли қилиб қўяди», деганлар. Муслим ривояти
Жарир ибн Абдуллоҳ. Пайғамбар с.а.в.нинг:
مَن يُحْرَمِ الرِّفْقَ ، يُحْرَمِ الخيرَ كُلَّه
«Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлади», деганларини эшитгандим, дейди. Муслим ривояти.
Оиша р.а. Пайғамбар с.а.в.нинг мана шу уйимда
اللهُمَّ مَنْ ولِي من أمْرِ أُمَّتِي شيئًا فَشَقَّ عليهم فاشْقُقْ علَيهِ ، ومَنْ ولِيَ من أمرِ أُمَّتِي شيئًا فَرَفَقَ بِهمْ فارْفُقْ بِهِ
«Эй Аллоҳим, кимки Умматимга бирон ишда раҳбар бўлиб, уларга қўполлик қилса, Сен ҳам унга қўполлик қилгин, кимки бирор ишда Умматимги раҳбарлик қилиб, уларга мулойим бўлса, Сен ҳам унга мулойим бўлгин», деганларини эшитганман, дейди. Муслим ривояти.
Абу Мастур Ибн Муҳаммад