Афғонистон: Империалистлар фитналари

490
0

Афғонистон: Империалистлар фитналари

 Империалистлар дунёни босиб, ўзаро бўлишиб олишганидан сўнг имперализм барқарорлигини кафолатлайдиган тузум яратдилар. Мустамлака остидаги бирон бир мамлакатнинг ҳақиқий мустақилликка  эришишига йўл қўймаслик учун халқаро ташкилотлар туздилар ва улар билан бутун дунёни занжирбанд қилдилар. Ушбу ташкилотлар бошида БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) туради. Агар бирор давлат ҳақиқий мустақилликка интилмоқчи бўлса, мустамлакачилар “демократия”, “инсон ҳуқуқлари, “аёллар тенглиги”, “конституциявий тузум” ва бошқа баҳоналар билан уни ўз тузумидан бош тортишга мажбур қилишади. Мустамлакачилар ўзаро ўлжа талашганида ҳам шу тузум доирасида амалга оширадилар. Империалистларнинг турли давлатларга ҳоким қилиб қўйган малайлари ҳам ўз хўжайинларига шу тузум доирасида малайлик қилишади. Бу тузумдан қутулишни истаганларни ҳаммаси бирлашиб “экстремизм”, “терроризм” ёки “радикализм”да айблаб янчиб ташлашга ҳаракат қилишади. (Ушбу тузумни ҳимоя қилиш ва шу тузум доирасида иш олиб боришга интилган сиёсатчилар, жамоат арбоблари, ОАВ ва ташкилот вакиллари “халқаро ҳамжамият” деб номланади). Буни исботини ҳозирги Афғонистон мисолида кўриб чиқамиз.

 15-августда Афғонистон ҳукумати қулаши билан БМТнинг Хавфсизлик кенгаши 16-августда шошилинч йиғилиш чақирди. (Толибон ҳокимиятни олгунга қадар Афғонистонни “демократик” мустамлака қилиш учун мамлакатда БМТнинг 300га яқин ҳалқаро ва 3000тача маҳаллий ходимлари ишлар эди).

 Хавфсизлик кенгаши аъзолари ёпиқ эшиклар ортидаги маслаҳатлашувдан сўнг матбуотга баёнот билан чиқишди.

 Баёнотда Афғонистондаги қуролли тўқнашувлар ва зўровонликларнинг ҳар қандай кўринишини эудлик билан тўхтатишга, конституциявий тузум ва хавфсизликни ўрнатиш, миллий ярашув ва музокаралар орқали жамиятнинг барча қатламлари, шу жумладан, аёлларни ўз ичига олган янги ҳукуматни тузишга чақирилди.

 Ташкилотнинг низоми ва қарорларида бўлгани каби, албатта, бу баёнот ҳам чалғитувчи чиройли сўзлар билан бойитилди. Биз уларни қисқартириб, баёнотнинг асл маъносига тўхталиб ўтамиз.

Ундаги “конституциявий тузумни ўрнатиш” деган сўз “ҳозирги мустамлакачилик тузумига зид бўлмаган конституция бўлиши керак” деган маънони англатади. Бу мустамлакачилар мустамлака остидаги ҳукуматларни тартибсизлик ҳолатида ушлаб турадилар, ҳукумат таркибидаги гуруҳларни бир-бирига қарши қўядилар ва шу орқали ўз ҳукмронликларини ўрнатадилар. Масалан, ҳукумат таркибига ўзларининг малайлари бўлган миллат, мазҳаб, минтақа вакилларини киритадилар ва уларни бир-бирига қарши қўядилар. Буни чиройли номлаб, инклюзив ҳукумат деб аташади. Ҳозир ҳам улар ҳукумат тепасида фақат Толибон вакиллари бўлмаслиги учун тинимсиз инклюзив ҳукумат тузишга мажбур қилишмоқда.

 Шунинг учун ҳам БМТ бош котиби Гуттереш: “Инклюзив ҳукумат тузишга имконият бор деб умид қиламиз”, – деди ва толибонларни шунга бўйсундириш учун халқаро ҳамжамиятни бир хил позиция эгаллашга чақирди.

 Шу сабабли Толибон янги ҳукумат тузишда экс-президент Ҳамид Карзай, “Ҳизби Исломия” гуруҳи раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр ва Миллий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абдулла билан ишлаётганини маълум қилди. Ҳатто, Аҳмад Масъуд билан музокаралар олиб бормоқда. “Толибон” баёнотига кўра, улар исломий қадриятларни биринчи ўринга қўйувчи инклюзив ҳукумат тузишмоқчи. 

 17-августда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг толибларни мамлакатни терроризм ўчоғига айлантирмаслик ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, Столтенберг ҳарбий альянс Афғонистондан ўз кучларини олиб чиққан бўлса-да у ердаги террорчи ташкилотлари фаолиятларини кузатиб, масофадан зарба беришга тайёр эканлигини қўшимча қилди. Бу агар толиблар мустамлакачилик тузуми талаблари доирасидан чиқиб кетгудек бўлса, қайта зарба берамиз деганни англатади.

 Бунинг ортидан, 18-августда Халқаро валюта фонди Афғонистонга ёрдам кўрсатишни тўхтатди. “Ҳозирда халқаро ҳамжамиятда Афғонистон ҳукуматини тан олиш борасида аниқ позиция йўқ. Шунинг учун бу мамлакат Халқаро валюта фондининг маблағлари ва бошқа ресурсларига эга бўла олмайди”, – дея маълум қилди фонд.   

 Август ойи бошдаги қарорга асосан, фонд пандемия туфайли Афғонистонга 460 миллион доллар ажратган эди.

 Бундан ташқари, валюта фонди 370 миллион долларлик кредит дастурини ҳам тўхтатиб қўйди.

 Шу куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар комиссари Жозеп Боррелл толибларни тан олиш ёки олмаслик уларнинг бундан кейинги ҳаракатларига боғлиқ эканлигини таъкидлади. Яъни,мустамлакачилик тузумига итоат қиладими ёки йўқми, шунга боғлиқ бўлишига ишора қилди. 

 Бу орада Евроиттифоқ Афғонистонга аввал белгиланган ёрдам маблағларини тўхтатиб туришини эълон қилди.

 Ундан кейин Жаҳон банки Афғонистонга молиявий ёрдам кўрсатиш тўхтатилганини маълум қилди. Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, банк халқаро ҳамжамият ва ҳамкорлар билан мамлакатдаги вазият бўйича маслаҳатлашиб иш олиб бормоқчи. Жаҳон банки Афғонистонда 20та лойиҳа устида иш олиб бараётган эди. Аслида, ХВФ ва Жаҳон банки мустамлака остидаги давлатларни мустамлакачиларнинг доллар пул низомига бўйсундириш ва қарзга ботириш учун фаолият олиб боришади. 

 24-августда БМТнинг Озиқ-овқат дастури директори Дэвид Бизли Афғонистонда толиблар ҳокимият тепасига келганидан кейинги инқироз натижасида аҳолининг 14 миллионга яқини очарчиликка дуч келиши мумкинлигини таҳмин қилди. Ташкилотларнинг бундай таҳминлари халқни ўз манфаатларига мувофиқ қўрқитиш усули ҳисобланади.

 Ўтган йилнинг ноябр ойида хорижий давлатлар Афғонистонга 4 йил давомида 12 миллиард долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратишни режалаштирган эди. Шу билан бирга, кўплаб давлатлар бундай ёрдам Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволига боғлиқ эканлигини маълум қилишганди.

 24-августда дунёнинг иқтисоди ривожланган еттита давлатидан иборат “Катта еттилик” гуруҳи онлайн йиғилиш ўтказди. Улар толиблар келганидан кейин мамлакатдаги сўнги вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

 Йиғилиш якунида қўшма баёнот қабул қилишди. Унда терроризмни олдини олиш, инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар, қизлар, диний ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини хурмат қилиш таъкидланди. Шунингдек, энди “Толибон” Афғонистонда янги ҳукумат тузишда барча кучларнинг манфаатларини ўз ичига олган сиёсий тартибга солиш жараёнини олиб боришдан масъул эканлиги айтилган.

 Булар мустамлакачиликнинг асоси бўлган ва мустамлакачиларнинг дунёни ўргимчак тўри каби ўраб олган ташкилотлари тўғрисидаги баъзи тафсилотлар эди. Энди мустамлакачилик қуроли бўлган халқаро ҳамжамиятнинг айрим фитналарига тўхталамиз.

 Ҳозир Халқаро ҳамжамият Афғонистонда миллатчилик, маҳаллийчилик ва мазҳабпарастлик фитналарини аланга олдиришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Шу орқали “Толибон”ни келишишга мажбур қилишмоқчи.

 “Amnesty International” ташкилоти Афғонистоннинг марказий қисмида яшовчи миллий озчилик ҳазаролардан тўққиз нафарини толиблар қийнаб, шафқатсизларча ўлдирилганини хабар қилди ва буни миллий ва диний озчиликларга нисбатан зўравонлик деб сифатлади. Сабаби, ҳазаролар мамлакатдаги учинчи этник гуруҳ бўлиб, шиа мазҳабига эргашишади. Ўзи бунга қадар, АҚШ махсус кучлари “Толибон”ни ёмонотлиқ қилиш, толиблар билан миллатчилик ва мазҳабпарастлик асосида душман қилиш учун у ерарда кўплаб сунъий терактлар уюштириб келган. Шунингдек, Эрон воситасида ҳазаро миллатидаги айрим одамларни малай қилиб ишлатган. “Толибон” уларни ўлдирган тақдирда ҳам мана шундай сотқинларни ўлдирган бўлади, чунки улар бошқа миллат вакилларидан ҳам сотқин ҳисобланганларини ўлдирган. Бу ўринда миллатлараро адоватнинг маъноси йўқ. 

 “Би-би-си”, “Нью-Йорк таймс” нашрлари ва Норвегия глобал таҳлил марказлари аввал дунёга “Толибон” Америкага хизмат қилганларни жазолаётганини даҳшатли зўравонлик деб жар солишган эди. АҚШ ва унга эргашган бир қанча давлатлар Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари, аёллар ва қизлар ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари борасида “жон койитиб йиғлаб” чиқишди. Аслида, улар АҚШ бомбалари остида тинч аҳоли вакиллари қирилаётганида бунчалик йиғлашмаган ва чора кўришга чақиришмаган эди. АҚШ авиазарбалари ҳатто уйланиш тўйини нишонга олиб, тўйни 150 кишининг азасига айлантирган ҳолатлари бўлган. АҚШ расмийлари эса буни зўрға “жуда ачинарли” дейишгагина ярашган эди. Расмий тарзда ичида тинч аҳоли вакиллари бўлган автомобил бомбаланганин ҳам тан олган. Ўша вақтда халқаро ҳамжамият йиғлаб эмас “ўйнаб” юрмаганмиди… Шунингдек, Гуантанамо қамоғида мусулмонларни ваҳшийларча қийноққа солиниши олдида бундай бўрттирилган “зўравонлклар” ип эшолмай қолади-ку…

 Демак, халқаро ҳамжамиятнинг “кўз ёши” Афғонистонда муҳолифат пайдо қилишга уринишдан бошқа нарса эмас.

“Толибон”га Панжшер водийсида тожик миллатига қарши етакчиларни қарши чиқиши ҳам бир томондан миллатчилик сифатида тақдим қилинмоқда. Шунингдек, бошқа томондан у кучли муҳолифат ўқи сифатида тақдим этилиб, уларнинг етакчилари шарафланмоқда. Шунинг ўзи ҳам халқаро ҳамжамиятнинг юзсизларча сиёсатини англатиб турипти. Аслида, бу толибларга қарши уюшган демократик ҳаракатдан бошқа нарса эмас.

 Булар халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳамжамиятнинг баъзи фитналари ҳақида эди.

 Энди айрим мустамлакачи давлатларнинг баъзи бир ишларига тўхталиб ўтамиз.

 АҚШ Афғонистондан ҳарбий жиҳатдан чиқиб кетган бўлса-да ундан батамом воз кечишни хоҳламайди. Шу сабабли уни олдинган режалаштирган фитналари бисёр. Ҳозир халқаро ҳамжамият Толибонни босиб олди демоқда. Аслида, Афғонистонни Америка босиб олган, Толибон уларни ўз давлатини суриб чиқди-ку…

 Бироқ, Америка бу билан қўл қовуштириб ўтириб олмайди, балки босқинчиликни янги усуллари (фитналар)ни ишга солмоқда. АҚШ ўз таъсири остидаги халқаро ташкилотлар ва давлатларни ишга солишдан ташқари, ўзи ҳам турли чораларни кўрмоқда.

 18-августда АҚШ Афғонистоннинг Марказий банкидаги ҳисобларни вақтинча ёпиб қўйди.

 Апрел ойи охирида Афғонистон Марказий банкининг резервлари 9,4 миллард долларни ташкил этган. Мазкур маблағлар Нью-Йоркнинг Федерал заҳиралар банки ва АҚШдаги бошқа молиявий махкамаларда сақлаб келинади. Унда актив сифатида доллар ва олтин мавжуд.

 Шу куннинг ўзида собиқ вице-президент Амрулло Солиҳ ўзини Афғонистоннинг қонуний президенти деб эълон қилди. айрим ҳарбийларни қуролини топширтирмай ўзига тортиб кетди. У Ахмад Масъудга бориб қўшилди. Бу АҚШнинг Толибонга қарши ҳаракат ташкил этишдаги дастлабки қадами бўлди. Бу билан, у агар Толибон “қолипга тушмаса” мамлакатни қайта фуқаролар урушига киритиб, толибларни заифлаштирмоқчи.

 Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурайшининг 25-26-август кунлари Ўрта Осиё республикалари ва Эронга амалга оширган ташрифи АҚШнинг минтақага нисбатан сиёсати доирасида бўлмоқда. Яъни, Қурайши АҚШ айғоқчиси вазифасини ўтамоқда. Шунингдек, унинг Тожикистон президенти билан бўлган учрашувидан Толибонга ортидан пичоқ ураётганини кўриш мумкин.

 Кеча, 26-август куни Қобул аэропортида бир қатор портлашлар бўлиб, 12 америкалик ҳарбий ва 60 нафар фуқаро қурбон бўлгани хабар қилинди. Бунга қадар баъзи Ғарб давлатлари Афғонистондаги фуқароларини аэропортдан узоқ бўлишга чақирган эди. Шунингдек, Байден ҳам “ИШИД” томонидан бўладиган терактлардан огоҳлантирганди. Демак, бу уларнинг олдиндан режалаштирган иши бўлган. Биринчидан, бу Байденнинг рақиблари олдида эвакуация қилиш қарори тўғри бўлганини тасдиқлайди. Иккинчидан, Толибон ва “ИШИД” ўртасида тўқнашув чиқади. Аслида “ИШИД” Ироқда яксон қилинганидан сўнг унинг қолдиқлари Афғонистонга АҚШ вертолётлари билан етказиб қўйилгани ошкор бўлганди. Ўшанда Америка буни “ИШИД”ни Толибонга қарши солиш қўйиш учун амалга оширган ва улар ўртасида бир неча бор тўқнашувлар юз берган эди. (Россия ҳам АҚШнинг “ИШИД” ёки у кабиларни киритиб юборишидан хавфсирамоқда). Демак, энди Америка “ИШИД кнопкаси”дан фойдалана бошлади. Кечаги кунги терактларни АҚШ махсус хизматлари амалга оширдими ёки “ИШИД” орқали қилдирдими фарқи йўқ, энди Толибон ва “ИШИД” ўртасида келишмовчиликлар кучаяди. Толибон “ИШИД”ни айблайди, бошқалар “хавфсизликни таъминлай олмадинг” деб Толибонни айблайди. Шунингдек, АҚШ ёки унга қарашли томонлар “ИШИД”га ҳужум қилиш баҳонаси билан Толибон позицияларига зарба беришга ҳаракат қилишлари ҳам мумкин.

 Шу билан бир қаторда, Америка қочқинлар муаммоси орқали Россия манфаатларига ҳам таҳдид туғдирмоқда.

 Россиянинг эса Афғонистонни мустамлака қилиш даъвоси йўқ. У ҳозир Ўрта Осиёдаги ўз мустамлакаларини сақлаб қолиш ҳаракатида. Шу сабабли бу борада чоралар кўрмоқда.

 Тожикистон чегарасини мустаҳкамлаш, Ғарбнинг қочқинлар қарорига қарши чиқишда ва ҳа казо. Аслида булар Ғарбнинг мустамлака талашишига қарши ишлар ҳисобланади.

 Масалан, Путин қуйидагиларни айтди. “Ғарб давлатлари қочқинларни АҚШ ва бошқа давлатларга виза олгунларига қадар Ўрта Осиё мамлакатларида визасиз тартибда жойлаштириб туриш масаласини кўндаланг қўйишмоқда”. “Демак, қочқинлар бизнинг қўшниларга визасиз киришаверар экану, уларнинг ўзларига визасиз кириша олмас экан”.

 Бироқ, Россия ушбу чораларнинг барчасини Афғонистонда жойлашган Толибондан бошқа террорчи ташкилотлар кириб келиши мумкин деган баҳона билан амалга оширмоқда.

 Путин бу борада қуйидагиларни айтди. “ Террорчиларни чегарадош давлатларга киришига, айниқса қочоқлар кўринишида ўтиб кетишига йўл қўймаслик зарур. “Бизда қочоқлар кўринишида яна қайта қандайдир жангарилар пайдо бўлишини хоҳламаймиз”.

 Ҳозир Россия сиртдан Толибонни АҚШга берган зарбаси сабабли қўлла-қувватлаётгани билан унинг Толибонга қарши бир иши аниқ кўринмоқда. У Тожикистон орқали Панжшер ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда. Чунки, унга кучли Толибон керак эмас. Ўтмишда Россия Толибонни ағдаришда Шимолий Альянсни қўллаб-қувватлаган.

 Энди мустамлакачиларнинг малайларига келадиган бўлсак, улар империалистик тузум доирасидан чиқмай ва ўз хўжайинлари кўрсатмалари билан боришмоқда.

 Масалан, дастлаб Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси тожик миллатига мансуб Амрулло Солиҳни президент сифатида тан олишини эълон қилди. албатта, бу Тожикистоннинг қўллови билан бўлди. Имомали Раҳмон эса ҳозир Россия кўрсатмаларидан ташқари иш қилиши мумкин эмас. Имомали Покистон ТИВ билан учрашувдан сўнг президент сайтида баёнот жойлаштирилди ва унда қуйидагилар келтирилди:

 “Толибон минтақада жуда чалкаш ва ўта мураккаб геосиёсий вазиятни вужудга келтирди”

 “Далиллар шуни кўрсатмоқдаки, Толибон мамлакатдаги бошқа сиёсий кучларнинг кенг иштироки билан ўтиш даври ҳукумати тузиш ҳақидаги ваъдаларидан воз кечиб, Ислом Амирлигини қуришга тайёргарлик кўрмоқда”.

 “Афғонистонда барча этник гуруҳлар манфаатини ҳимоя қиладиган ҳукумат тузмаса Тожикистон “Толибон”ни тан олмайди”.

 Шунингдек, баёнотда афғонистонлик тожикларнинг ҳукуматда кўп бўлишига эътибор қаратилган ва Афғонистон масаласида БМТ асосий рол ўйнаши айтилган.

 Баёнотда миллатчиликка эътибор қаратилган бўлса-да, асосан унда демократик ечимлар айтилган. Аслида Имомалини миллатчилик ҳам, демократия ҳам қизиқтирмайди. У бунда ўз тахти авлодларига қадар сақланиб қолиши учун Россия кўрсатмаларини қулоқ қоққмай бажармоқда ва халқ олдида миллатчилик туйғуларидан фойдаланмоқда.

 Панжшер (миллий қаршилик) ҳаракатига раҳбарлик қилаётган Ахмад Масъуд Британияда таълим олган ва Афғонистонга келганига 2 йилгина бўлди. У бутун борлиғи билан Ғарб малайи. Шу сабабли ҳам у: “Биз Афғонистон эркинлиги (яъни демократик Афғонистон)ни охирги устунимиз”. “Ғарблик дўстларимиз ёрдам бермаса, бизнинг кучимиз етарли эмас”, – деди. Ахмад Масъуд бир йил аввал “мўътадил ислом” тарафдори эканлиги ва радикал кўз қарашдаги Толибонга қарши эканлигини эълон қилган эди. Америка уни Толибонга таъсир ўтказувчи бир ричаг қилиб олмоқчи. Уни Толибон қўйган шартларга рози бўлишига қўймайди, Толибонга эса оғир шартлар қўйдиради. Шу орқали иккиси ўртасида доимий уруш хавфи сақланиб қолаверади.

 Булар бугунги кундаги Афғонистон масаласида мустамлакачилар ва уларнинг малайларининг айрим ҳаракатларидан мисоллар бўлди. Бунда мустамлакачилар Толибонни ҳам малайга айлантиришга ҳаракат қилишмоқда. Толибон эса барчаси шариат асосида бўлишин айтмоқда. Шундай бўлганидан сўнг, у ҳолда улар шариатдаги бошқарув низоми Халифалик эканлиги ва уни барпо қилиш тариқатига ҳам мурожаат қилишлари керак.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here