Эй мусулмонлар! Албатта сизлар Рафаҳда, Ғазода, қолаверса, бутун Фаластинда яҳудийлар содир этаётган жиноятларни кўриб турибсиз

1693
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй мусулмонлар! Албатта сизлар Рафаҳда, Ғазода, қолаверса, бутун Фаластинда яҳудийлар содир этаётган жиноятларни кўриб турибсиз

Ҳукмдорлар эса, Фаластинга ёрдам кўрсатиш учун армияни ҳаракатга келтиришмаяпти, аксинча, ўзларининг қизил чизиқларидан ҳам кўз юмиб, Америка ва унинг издошлари воситачилиги билан қаноатланишмоқда!

Эй мусулмонлар!

Бас, етар энди… Яҳудийларнинг ваҳшийликлари беҳисоб одамларнинг умрига зомин бўлди. Уларнинг бу жиноятларидан ҳатто дов-дарахтлар ҳам омон қолмади. Мана, энди улар Миср режими тажовуз қилинишига сукут сақлаш мумкин бўлмаган қизил чизиқ деб ҳисоблайдиган Рафаҳ ўтказиш пунктига ҳам тажовуз қилишди. Бироқ, бу қизил чизиқ яҳудийлар босиб олганидан кейин яшил чизиққа айланди ва Миср режими норозилик билдириш билан кифояланди! (Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги юқори мартабали Миср расмийсига таяниб билдиришича, Миср Рафаҳга қилинган ҳужум юзасидан Тель-Авив, Вашингтон ва Европа ҳукуматларига норозилик билдирган. Ал-Жазира, 2024 йил 12 май). Арабийя Ҳадас агентлиги 2024 йил 7 майда қуйидаги хабарни эълон қилди: (Миср мудофаа вазирининг собиқ ёрдамчиси генерал-майор Али Ҳифзий Арабийя нет ва Ҳадас нетга берган эксклюзив интервюсида Филаделфия коридори Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги Фаластин буфер зонаси эканини билдириб, Қуролли кучлар Миср чегараларини жуда ишончли тарзда ҳимоя қилишини, ҳеч бир (Исроил) кучлари яқинлаша олмаслигини, чунки бу қизил чизиқ эканини таъкидлади. Сешанба куни (Исроил) армияси бир кун олдин бошланган ҳарбий амалиётда Ғазо секторини Миср ҳудудидан ажратиб турувчи Рафаҳ қуруқлик ўтиш пунктининг Фаластин томонини тўлиқ назоратга олганини эълон қилди. Филаделфия коридорига (Исроил) ҳарбий машиналари илк бор 2005 йилда кирган. Сешанба куни (Исроил) артиллерия ҳужумини кучайтиргани сабабли, Ғазо сектори билан Миср ўртасида жойлашган Рафаҳ қуруқлик ўтказиш пунктига яқин ҳудудда қуюқ тутун кўтарилган).

Эй мусулмонлар!

Ачинарлиси шундаки, Ғарб, хусусан, Америка мусулмон юртларидаги ҳукмдорларни бошқариб, ўзининг бу борадаги эътиборини яҳудий вужудини ўраб турган давлатларга қаратмоқда. Чунки Америка мусулмон армияларининг Ғазо урушига аралашишини истамайди. У буни ўзининг «Урушни кенгайтирмаслик» ҳақидаги гаплари билан очиқ айтиб ўтди. Қўшма Штатлар яҳудий вужудининг мўрт эканини яхши билади. Чунки тажовуз бошлаганига саккиз ой ўтса ҳамки, яҳудий вужуди ўз мақсадига эриша олгани йўқ. Ҳолбуки, унинг қаршисида кам сонли ва ҳарбий техникалари ҳам оз бўлган мўъмин гуруҳгина бор эди. Шундай экан, тасаввур қилаверинг, агар мусулмон армиялари, қолаверса, фақат Фаластин атрофидаги армиялар урушга аралашса қандай бўлади? Американи ташвишга солаётган нарса мана шудир. Шунинг учун Америка расмийлари араб ҳукмдориларига босим ўтказиш орқали мусулмон армияларининг Фаластин аҳлига ёрдам кўрсатишига йўл қўймаслик учун минтақани кезиб юришибди. Аслида, Американинг бу малай ҳукмдорларга босим ўтказишига эҳтиёж ҳам йўқ. Чунки улар фақат бугун эмас, балки 1948 йилдан бери Фаластинни яҳудийлар тажовузидан озод этишни рад этиб келишди. Ғарб, хусусан, Америка расмийларининг сафарларини ўрганган ҳар бир киши улардан кўзланган мақсад мусулмон армияларининг Фаластин аҳлига ёрдам кўрсатишига йўл қўймаслик эканини билади. Мана, АҚШ давлат котиби Блинкен минтақани деярли тарк этмай қўйди. Америка бу билан кифояланиб қолмасдан, минтақага бир неча кунлик сафар билан марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бернсни жўнатди. Гарчи у Қатарга сафар қилган бўлса ҳам, унинг сафари Миср режими ва яҳудий вужудига ҳамда улар ўртасидаги, хусусан, Рафаҳ мавзусидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилди. Бу борада Арабий Жадид 2024 йил 8 майда нашр қилган қуйидаги хабар диққатга сазовор:

(Хусусий манбаларнинг «Арабий Жадид»га маълум қилишича, босқинчи (Исроил) армияси ҳарбий техникаларининг Рафаҳга бостириб кириб, Филаделфия коридорига, ҳатто Фаластин томонидан Мисрнинг Рафаҳ ўтказиш путктидаги дарвозасигача етиб бориши Миср томони бу ҳақда хабардор қилинганидан кейин ва Америка билан тўлиқ келишилган ҳолда бўлди… Манбанинг айтишича, «Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс Моссад раҳбари Давид Барнеа билан бирга операцияни ташкиллаштирган ҳамда Нетаняху билан телефон мулоқоти чоғида операциянинг чекланган бўлиши кераклигини таъкидлаган»).

Кейин Америка атайлаб гап тарқатди. Буни айрим ҳукмдорлар ва бир қатор оммавий ахборот воситалари олқишлашди. Эмишки, Америка билан яҳудий вужуди ўртасида келишмовчилик бор бўлиб, яҳудларнинг АҚШ қуролларидан фойдаланиши қонунга зид. Блинкен ҳам бу ҳақда айлантириб, авраб-алдаш тарзида айтиб ўтди. Бироқ, ақлли кишилар бу нарсани яхши тушинди. Унинг Конгрессга тақдим этган ҳисоботида шундай дейилади:

[Халиж газетаси: 2024 йил 11 май. Вашингтон – (AFP):

(АҚШ давлат департаментининг жума кунги узоқ кутилган ҳисоботида (Исроил)нинг Ғазо урушида АҚШ қуролларидан фойдаланиши танқид қилинди. Бироқ, юкларни тўхтатиб қўйишда қонунбузарликларга йўл қўйилгани борасида етарли далиллар қўлга киритилмаган)… Ҳисоботга кўра, ((Исроил) «қуролларни халқаро гуманитар ҳуқуққа зид равишда ишлатган» деб баҳо бериш мантиқий бўлади… Лекин Қўшма Штатлар «аниқ хулосага кела олмаган…»). Ҳисоботда яна шундай қўшимча қилинади: (Қўшма Штатлар (Исроил)нинг ўз «хатти-ҳаракатлари ёки бепарволиги» туфайли давом этаётган гуманитар фалокатга ҳисса қўшганига ишонса-да, лекин «ушбу ёрдамларнинг етказилиши ва ўтказилиши (Исроил) расмийлари томонидан қасддан «тақиқланган ва чекланган» деган хулосага келмаган…»)]. Булардан бир вақтнинг ўзида ҳам қоралаш ва ҳам оқлашдан иборат аниқ сўз ўйини кўриниб турибди. Америка бу билан бир тарафдан яҳудийларни қўллаб-қувватлаш ва мусулмон юртларидаги ҳукмдорларни алдашни хоҳлаётган бўлса – аслида бу малай ҳукмдорлар алдовсиз ҳам унинг буйруқларини амалга оширишга мунтазирлар ­– иккинчи тарафдан, одамлар кўзига Американи гўёки яҳудий вужуди билан қарама-қаршидек қилиб кўрсатмоқчи бўляпти.

Эй мусулмонлар!

Мусибат – мустамлакачи кофирларнинг, айниқса, Американинг измида бўлган ҳукмдорлардир. Бу ҳукмдорлар Американинг айтганини айтиб, у истаган ишни қилишмоқда. Улар шаҳидларнинг жасадларини ўз кўзлари билан кўриб, гўдаклар фарёдини ўз қулоқлари билан эшитиб туришибди. Инсонларнинг ўз фарзандлари ва аёллари билан бирга кўчирилаётганини қалбни ўртайдиган саҳналарда гувоҳ бўлишмоқда. Ҳукмдорлар буларнинг барчасини кўзлари билан кўриб, қулоқлари билан эшитиб туришди-ю, лекин бу нарса уларда Мўътасимнинг жасоратини қўзғамади. Зеро, улар армияларнинг Ғазодаги биродарларига ёрдам кўрсатишига тўсқинлик қилишди. Қолаверса, шаҳидларни санаб, ўз матбуотларида уларни «ўликлар», деб атаб, нима бўлаётганини кузатиб туришибди. Уларнинг тузукроқ йўл тутгани ўзларини бетараф кўрсатиб, Аллоҳ ва Расулининг душмани бўлган яҳудийлар билан ҳар бир қарич ерида тажовузга учраётган Ғазодаги мусулмонлар ўртасида воситачилик қилаётганларидир.

Эй мусулмон армияларидаги аскарлар!

Яҳудийларга қарши жанг қилиш ва муборак заминни озод этиш учун ҳукмдорлардан буйруқ кутишингиз «олма пиш, оғзимга туш» деганга ўхшайди. Олма пишиб, хеч қачон ўзи оғизга тушмайди. Шундай экан, ташаббусни ўз қўлингизга олинг, албатта Аллоҳ сизлар билан биргадир ва Уммат сизларга эргашади. Душманингиз Ғазони қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан қандай бомбардимон қилиб, кулга айлантираётганини албатта кўриб, эшитиб турибсиз… Хўш, нега биродарларингизга ёрдам кўрсатмаяпсиз ёки жанг қилмаяпсиз?!

Эй мусулмон армияларидаги аскарлар!

Сизларнинг орангизда, айниқса, Кинона ва Шом заминида аскарларга бошчилик қиладиган, қолган армиялар ҳам ва уларнинг ортидан Уммат ҳам такбирлар садоси остида унга эргашадиган ақли расо киши йўқми?!

﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ﴾

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам нусрат берурмиз»                         [Ғофир 51]

Етар энди, эй мусулмон армиялар! Баҳона изловчига баҳона, ҳужжат изловчига ҳужжат қолмади. Душманларингизга ғазаб билан тишларингизни ғичирлатиб, ҳеч нарса қилмасликдан фойда йўқ. Балки сизлар Аллоҳ Азза ва Жалла айтганидек,

﴿قَٰتِلُوهُمۡ يُعَذِّبۡهُمُ ٱللَّهُ بِأَيۡدِيكُمۡ وَيُخۡزِهِمۡ وَيَنصُرۡكُمۡ عَلَيۡهِمۡ وَيَشۡفِ صُدُورَ قَوۡمٖ مُّؤۡمِنِينَ + وَيُذۡهِبۡ غَيۡظَ قُلُوبِهِمۡۗ وَيَتُوبُ ٱللَّهُ عَلَىٰ مَن يَشَآءُۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ﴾

«Уларга қарши жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлларингиз билан азоблайди, уларни расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади»                           [Тавба 14-15]

 

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                        5 зулқаъда 1445ҳ

13 май 2024м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here