Жапаров уран кони юзасидан баёнот берди

1736
0

Жапаров уран кони юзасидан баёнот берди

Президент Садир Жапаров 22 май куни уран кони бўйича видеомурожаат қилиб, айрим хорижий блогерларни Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди. Жапаров ўз мурожаатида блогер Анастасия Ахметованинг Иссиқкўлда уран қазиб олиш масаласи ҳақидаги гаплари ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Бундан олдин Анастасия Ахметова ТикТок ижтимоий тармоғида Қирғизистонда уран ишлаб чиқариш бўйича ҳаракатлар кетаётгани ва бунга Британиянинг Ротшилдлар клани қизиқиш билдираётгани ҳамда вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров масалага аралашиб, асосий музокараларни унинг ўринбосари, Қирғизистоннинг Британиядаги собиқ элчиси Эдил Байсалов олиб бораётгани ҳақида сўз юритган эди.

Дарҳақиқат, вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров жорий йилнинг 6 феврал куни Бишкек шаҳрида Британиянинг “Rotschild and Co” компанияси бошқаруви аъзоси Ариел Малар де Ротшилд билан учрашиб, йирик миллий стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция жалб қилиш ва бу борада консультация хизматларини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилган эди.

16 май куни Қирғизистондаги уран ва торий конларида геологик тадқиқотлар олиб бориш ва ишга туширишга рухсат бериш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси Жогорку Кенешга тақдим қилинди. Ундан олдин Президент Садир Жапаров “Ер ости бойликлари” ва “Биосфера ҳудудлари” тўғрисидаги қонунларга ўзгартишлар киритган эди. Унга кўра, Биосфера ҳудудларида геологик изланиш ва тадқиқоқ ишларини олиб бориш ҳамда фойдали конларни қазиб олиш ва ер ости бойликлари устида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳукумат қарори асосида амалга оширилади.

Жамоатчиликнинг норозилиги туфайли 2019 йил мамлакатда уран ва торий конларини қидириш, ўрганиш ва ишлатиш тақиқланган эди. Ўша йилда Россия президенти Путин бошчилигидаги рус делегацияси давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди. Ташриф чоғида кўплаб очиқ ва махфий келишувларга имзо чекилди. Натижада, иқтисодий жиҳатдан барча ер ости бойликлар Россияга тақдим қилиниб, ундан ортгани бошқаларга берилиши мумкин бўлди. Мисол учун, Қизил-Омпол конини ўрганиб чиққан “Қирғизистондаги ЮрАзиа” компанияси Канадада рўйхатдан ўтган бўлса-да, унинг 60 фоиз улуши русларга, 40 фоизи эса Қирғизистонга тегишли эди. Шу боис Қирғизистондаги АҚШга тобе фаоллар “жарандык активисттер” номи остида халқнинг “ЮрАзиа” лойиҳасига нисбатан норозилигини оширишда фаол иш олиб боришди. Натижада Жеенбеков ҳукумати Россияга берган ваъдаларини бажара олмади ва халқнинг қаршиликлари туфайли Жеенбеков Қирғизистонда уран қазиб олишга мораторий эълон қилишга мажбур бўлди.

Бугунги кунга келиб, Жапаров ҳукумати ушбу конни ишга туширишга киришмоқда. Қизил-Омполда аҳоли саломатлиги учун хавфли моддалар мавжудлигига қарамай, унинг фойдаси эътиборга олинмоқда. Жапаровнинг сўзларига кўра, бу конда ҳам “Қумтор” каби бир қанча қимматбаҳо металлар мавжуд. Аслида, минерал бойлик қаердан чиқмасин, унинг таркиби бир хил бўлмайди. Масалан, Қумторда нафақат олтин, балки кумуш, мис, олтингугурт каби кўплаб элементлар мавжуд. Бироқ, Қумтор бўйича берилган ҳисоботларда 30 йил давомида фақат олтиндан олинган фойда ҳисобланиб келади.

Уран қазиб олиш халқ учун ҳақиқий муаммодир. Мазкур кон денгиз сатҳидан 1640-3000 метр баландликда жойлашган. Ер остидан уран қазиб олинса, радиацион нурланишнинг таъсир қилиш хавфи ортади. Уранни бойитиш жараёнида ундан қолдиқлар чиқади. Унинг радиациясион хавф туғдириши бир неча минг йилларгача давом этаверади. Унинг зарари сув ва шамол орқали тарқалади. Кондаги сойларнинг сувлари бирлашиб, Чуй сувига қўшилади. Кўл ҳудуди шамолли бўлгани учун кондан Балиқчи томон доимий шамол эсади. Қазиб олинган хомашёни қайта ишлаш заводига ташиб бориш ҳам хавфлидир. Агар уран юкланган контейнерлар аварияга учраса, унинг зарарсизлигини айтиб халқни алдаб қўяверишади, лекин барибир халқ унинг зараридан азоб чекаверади. Барскоондаги циянид авариясида ана шундай ҳодисага гувоҳ бўлдик.

Аслида, уран ҳам, бошқа нарсалар каби, инсоният манфаати учун Аллоҳ берган неъматдир. Агар уни Аллоҳ буюрганидек фойдаланмасак, бу инсоният учун неъмат эмас, фалокат айланади. Ҳозир капиталистик тузумда бу уран конини ишга тушириш иқтисодий муаммо сифатида қаралиб, империалистларнинг хусусий ширкатларига берилмоқда. Унинг одамларга зарари эса эътиборга олинмаяпти. Уларнинг “зарарсиз усуллар билан қазиб оламиз” деган даъволари ёлғондан бошқа нарса эмас. Чунки улар учун фойда бўлса, бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайдилар. Ислом дини эса бунга иқтисодий муаммо эмас, балки инсоний муаммо деб қарайди. Шунинг учун уран инсон учун зарарсиз бўлгандагина қазиб олинади. Бунда одамларнинг иймон ва тақвосига таянилади.

Шариатда уран халқнинг умумий мулки ҳисобланади. Унинг фойдаси ҳар бир фуқарога етиб бориши керак. Ислом давлати уранни халқ учун ишлатади. Атом электр станциясига ёнилғи сифатида қўлланиб, ишлаб чиқарилган энергияни халққа текинга етказиб берадими ёки Ислом давлатининг ҳайбатини ошириш учун атом қуролини ишлаб чиқарадими, бунинг фарқи йўқ. Бироқ, ҳозир бундай давлат йўқ. Демак уранни кофир давлатларга ва уларнинг ширкатларига бериш ҳаром ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда капиталистик тузум фойдага асосланган тузумдир. Шунинг учун ҳам Уммат мулки бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олишда одамларга зарар етиши ҳисобга олинмайди. Уларнинг зарарсиз усуллар билан қазиб оламиз, деб даъво қилишлари ёлғондан бошқа нарса эмас. Буни Қумтордаги музликларнинг эриб йўқ бўлиши ва цианиднинг сувга тўкилиши яққол кўрсатиб турибди. Шуниндек, сиёсатчиларнинг ҳокимият учун курашларида бу муаммодан фойдаланишлари жоиз эмас. Бу ишда уларга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир. Шунинг учун уран масаласида халқ ҳукуматни Шариат ҳукмларига биноан муҳосаба қилишлари керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here