Россия ва Хитой раҳбарлари Америкага қарши баёнот берди

2804
0

Россия ва Хитой раҳбарлари Америкага қарши баёнот берди

Россия президенти Владимир Путин 16-17 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда борди. Путин янги тузилган ҳукумат делегацияси билан амалга оширган ташрифи доирасида Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан тор ва кенг доирадаги музокаралар ўтказди. Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари стратегик ҳамкорлик ва кўп тармоқли шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотда Американинг ҳарбий устунлик учун олиб бораётган ҳаракатларига эътибор қаратилди. Яъни, АҚШнинг халқаро ракетага қарши мудофаа тизимининг космосга ва дунёнинг ҳар бир нуқтасида жойлаштирилиши ташвиш уйғотаётгани тилга олинди.

Бундан ташқари, Путин ва Си Цзиньпин Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олди. Шунингдек, ЕОИИ ва Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги режаларни интеграциялаш устида ҳам фикрлар бир ердан чиқди.

Маълумки, Америка Россияни Украина ботқоғига тортиш орқали уни сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан синдиришга ҳаракат қилмоқда. Уруш баҳонасида Европа давлатларини Россиянинг арзон газ ва нефтидан воз кечишга кўндирди. Натижада, Россия асосий савдо алоқаларини Хитойга қаратишга мажбур бўлди. Уруш бошланганидан буён икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошиб, 2023-йилда 227 миллиард долларга етди. Бу билан Хитой Россиянинг асосий савдо ҳамкорига айланди. Ҳатто Россия Хитойнинг савдо ҳамкорлари рўйхатида 4 ўринни эгаллади. Хитой Россияга автомобил, смартфон ва истеъмол товарлари экспорт қилади. Россиядан эса, асосан газ ва нефт импорт қилади.

Бундан аввал АҚШ Хитойни Россия билан яқинлашиш позициясидан огоҳлантириб, бу унинг Ғарб билан муносабатларига путур етказишини билдирган эди. Давлат департаменти вакили Видант Пател: “Агар Хитой Европа ва Америка билан яхши муносабатларни сақлаб қолишни истаса, Европа учун асосий таҳдид бўлган Россия билан муносабатларни ривожлантирмаслиги керак”, деди.

Америка бу билан чекланиб қолмай, агар санкциялар рўйхатидаги товарларнинг экспорт қилинганлиги аниқланса, Хитойнинг банк ва компания ҳисобларини ёпиш билан таҳдид қилиб келади. Шунинг учун Путиннинг Хитой ва Россия банк муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари самарали бўлиши кутилади. Қолаверса, фойда ва зарар жиҳатидан Американинг бу таҳдиди Хитой ва Россия ўртасидаги ҳар қандай келишувдан кучлироқдир. Зеро, Хитойнинг Америка билан савдо алоқалари устувор мавқега эга. Бу икки давлатнинг йиллик савдо айланмаси 610 миллиард долларни ташкил этади.

Американинг бундай босимлари Хитойнинг Россияга яқинлиги туфайли амалга оширилаётгани йўқ. Аксинча, бунга Хитойнинг Америка билан халқаро майдондаги рақобати сабаб бўлмоқда. Шунинг учун Америка Хитойдан импорт қилинадиган товарлар учун вақти-вақти билан божхона тўловларини ошириб келади. Хитойнинг “Бир камар ва бир йўл” лойиҳасига қарши ўзининг “Тараққиётга йўл” ва “Ҳиндистон-Европа коридори” лойиҳаларини илгари сурмоқда.

17 миллиард доллар сарфланган “Тараққиётга йўл” лойиҳасини 2028 йилда якунлаш режалаштирилган. Лойиҳа Басрадаги “Фав” портидан бошланиб, Бағдод орқали Туркияга, сўнгра денгиздан Жайҳан порти орқали ва қуруқликдан Истанбул орқали Европага ўтади. Шундай қилиб, бу коридор Кўрфаз мамлакатлари ва Европа давлатлари ўртасидаги савдо айланмасини кучайтириши кутилмоқда.

“Ҳиндистон-Европа коридори” лойиҳаси эса, АҚШ президенти Жо Байден томонидан Г20 саммитида эълон қилинган эди. Мазкур лойиҳа Ҳиндистонни Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган темир йўл ва юк ташиш коридорини ўз ичига олади. Бу билан Америка Хитойнинг Европани ўз ичига олган “Бир камар, бир йўл” лойиҳасига тўсқинлик қилмоқчи. Хитой ушбу лойиҳа учун 150га яқин давлат билан шартнома имзолаган ва унга 1 триллион доллар сармоя киритган.

Бундан ташқари, Америка Тайван масаласи ва Японияни қайта қуроллантириш орқали Хитойга ҳарбий жиҳатдан тўсқинлик қилиб келади. Мана шу тўсиқлар туфайли Хитой ва Россия вақтинчалик манфаатлар доирасида Ғарб лагерига қарши бирлашган позицияни эгалламоқда. Бироқ, бу манфаат фойда ва зарар нисбатига қараб, ўзгариб кетиш эҳтимоли катта. Биз бундай ўзгаришларни Украинада уруш бошланганидан бир йил ўтиб, Хитойнинг урушни тўхтатиш режасида кўрдик. 12 банддан иборат ушбу режада Хитой Россияни назарда тутиб, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети кафолатланишига ҳамда айрим мамлакатларнинг хавфсизлигига нисбатан жиддий ёндашишга чақирган эди. Хитойнинг бу чақириқлари Украина уруши бошланган пайтда унинг Россиядан узоқлашаётганини кўрсатди. Тўғрироғи, Россиянинг урушда заифлашиб бориши Хитойни орқага чекинишга ва Ғарб талабларига яқинроқ позицияни эгаллашга мажбур қилди.

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Хитойнинг позицияси шуки, у асосан ўз иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб, астойдил ҳаракат қилади. Чунки Россия Ғарбга қарши курашда Хитой билан муносабатларини мустаҳкамлашга мухтож. Америка эса, дунё етакчилик мавқеини сақлаб қолиш учун барча имкониятларини ишга солиб, ўзи даъват қилаётган демократик қадриятларни оёқ ости қилмоқда. Буни Ғазодаги қирғинларда яҳудийларнинг жиноятларини қўллаб-қувватлаши ва рағбатлантиришида яққол кўрдик. Демакки, бу мустамлакачи кофир давлатлар дунёга яхшилик келтириш учун эмас, балки ёмонлик ва зарар келтириш учун бир-бирлари билан курашмоқда. Бузғунчиликни ёйиш истагида бўлган бу давлатлар ўз манфаатларини рўёбга чиқарар экан, бунинг учун қанча қон тўкилиши уларни қизиқтирмайди. Ўтмишда Форс ва Рим давлатлари ўзаро курашиб, бири ғалаба қозониб, иккинчиси мағлуб бўлгани каби тарих такрорланиб бормоқда. Бу ҳол тарихда Аллоҳ Таоло ҳақиқат ва адолат соҳиби бўлган Ислом умматини нусрат ва ғалаба билан мукофотлагунча давом этган эди. Аллоҳнинг изни билан яна шундай бўлади.

Мумтоз Маваруннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here