«Халифалик юртларни озод этиб, бандаларни ҳимоя қилувчидир»

1099
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир Ливан вилояти конференцияси

«Халифалик юртларни озод этиб, бандаларни ҳимоя қилувчидир»

Милодий 1924 йил 3 март куни Усмоний Халифалиги қулатилганига юз йил тўлишининг аламли хотираси доирасида Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти конференция ўтказди. Триполи маданият уюшмаси марказида бўлиб ўтган «Халифалик юртларни озод этиб, бандаларни ҳимоя қилувчидир» номли ушбу конференцияда марказ зали иштирокчилар билан тўлди…

Конференция дастури қуйидагилардан иборат бўлди:

Шайх Холид Сайф Исро сурасидан Аллоҳнинг муаттар оятларини тиловат қилди…

Устоз Аҳмад Қасос нутқ сўзлаб, Байтул Мақдиснинг саййидимиз Мусо алайҳис-салом замонидан буён ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш нуқтаи назаридан муҳим бўлиб келганлиги, Байтул Мақдиснинг Исломдаги ўрни, унинг Умар форуқ томонидан фатҳ қилинганлиги, Аббосий Халифаликнинг раббоний саркарда Салоҳиддин Айюбий қўли билан озод этилгани, Усмоний Халифалик, хусусан, халифа Абдулҳамид иккинчи томонидан авайлаб-асралгани, аммо Халифалик қулатилиши билан Байтул Мақдис ҳам қулагани… тўғрисида гапирди. Устоз Қасос, шунингдек, яҳудий вужудининг йирик давлатлар ва исломий юртлардаги тоғут ҳукмдорлар ёрдами билан Ғазодаги қонхўрликларига тўхталиб, агар мусулмонларнинг халифаси бўлганда эди, яҳудийлар ва ортларидаги қўллаб-қувватловчилар бу қатли омларга журъат қила олишмаган бўларди, ҳатто асли анави яҳудий вужудининг ўзи мавжуд бўлмасди, деди.

Кейин иккинчи нутқ Ҳизб ут-Туҳрир марказий матбуот бўлими раиси муҳандис Салоҳиддин Азозага берилди. У араб давлатларидаги малай ҳукмдорлар томонидан Уммат фарзандлари ва куч-қудрат аҳли кишанлаб қўйилгани, Умматнинг юраги қайнаб, бу ҳукмдорлардан қутулиш ва Аллоҳнинг шариатини ҳукмрон қилиш фурсатини кутаётгани ҳақида сўз юритди. У, шунингдек, Умматда Халифаликни қабул қилиш ва уни барпо этишга нисбатан жамоатчилик фикри вужудга келганини кўрсатиб берди ҳамда Умматнинг Халифаликни ўз бағрига олиш имкониятини ва бунга қодирлигини таъкидлади.

Кейин конференцияда муборак Фаластин заминига оид воқеа-ҳодисалардан ҳамда армиянинг ролидан таъсирланган ҳолда марказий матбуот бўлими билан  Воқия телеканали томонидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Кейин Аҳмад Суфий (Абу Низор Шомий) нутқ сўзлаб, Уммат фарзандларининг, уламоларининг ҳамда зобиту қўмондонлар дохил армиянинг Халифалик давлатини барпо этишдаги роли ҳақида, зеро, унинг барпо этилишига Аллоҳ Субҳанаҳу ваъда қилиб, Росули A башорат берганликлари тўғрисида гапирди.

Анжуман сўнггида Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими раиси якуний баёнотни ўқиб эшиттирди. Баёнотда мусулмон юртларни бўлиб ташлаган ва бир-бирларига ёрдам беришга халақит бераётган Сайкс-Пико мафкураси ва воқелигини парчалаш йўлидаги Ҳизб фаолиятини баён қилди. Шунингдек, Ҳизбнинг Уммат қўшинлари орасидаги фаолиятини, уларга анави ҳукмдорларни ағдариб, Уммат ҳокимиятини қайта барпо этишдек ўз бурчларини адо этиш учун лойиҳа тақдим этаётганини таъкидлади.

Якуний баёнотда қуйидаги уч томонга нома юборилди:

Бутун дунёдаги, хусусан, Ливандаги мусулмонларга…

Армияларимиз орасидаги куч-қудрат аҳлига…

Мусулмон армияларимиздан нусрат талаб қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир сафидаги йигитларга, асосан уларнинг бошида турган Ҳизб амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага.

Баёнот сўнггида чақириқни қабул қилиб конференцияга ташриф буюрганларга ташаккур билдирилди. Хусусан, марказий матбуот бўлимига ва Воқия телеканали ходимларига ушбу анжуманнинг муваффақиятли ўтказиш учун қилган барча саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик изҳор этилди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими аъзолари Аллоҳ Азза ва Жалладан юртларни озод этиб, бандаларни ҳимоя қилувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали нусратини ва ёруғ кунларини ато этишни сўраб қоламиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here