«Америкага ўлим» шиорининг ёлғонлиги фош бўлди Ҳусийларнинг Америкага қарши уруши фақат қоғоздаги урушдир

1476
0

Матбуот баёноти

«Америкага ўлим» шиорининг ёлғонлиги фош бўлди

Ҳусийларнинг Америкага қарши уруши фақат қоғоздаги урушдир

2023 йил 31 декабр якшанба куни АҚШ кучлари Қизил денгизда Ҳусий денгиз кучларининг учта катерига ҳужум қилди. Катерлар тўғридан-тўғри ўққа тутилди. Бунинг натижасида учта катер йўқ қилиниб, чўктириб юборилди, уларнинг бортида бўлган ўнта аскар ҳалок бўлди.

Ўша кундан бошлаб шу пайтгача бунга Ҳусийлар ҳеч қандай реал жанговар жавоб йўллашмади, ваҳоланки, ўзларига «Америкага ўлим» деган нарсани шиор қилиб олиб, америкаликларга таҳдидлар билан дунёни тўлдиришади. Нега улар ҳалигача Америкага жавоб зарбасини беришмади?! Ажабланарлиси шундаки, Ҳусийлар турли муносабатлар билан пойтахт Санъодаги Сабъин майдонини тўлдириб ўтказаётган «парад»ларида баллистик ракеталари, учувчисиз самолётларини намойиш қилишади… Шунингдек, Америка қўшинларининг айни ҳужумидан атиги олти кун аввал мудофаа вазири Муҳаммад Носир Отифий денгиз кучлари ва соҳил мудофааси қўмондонлари, штаблари ва зобитлари йиғилишида жанговор шайлик эълон қилган эди.

Бу воқеа америкаликларнинг тўққиз йилдан бери Ҳусийларга Яманнинг у четидан бу четигача уруш қилишларига рози бўлиб, қўйиб берганини фош қилмоқда. Акс ҳолда, улар бу урушдан тўхтаган ва Яманга тинчлик ва хавфсизлик аллақачон келган бўларди. Бироқ, Ҳусийлар ўзларига ҳужум қилиб, аскарларини ўлдирган ҳарбий кофирларга қарата бир дона ҳам ўқ отишга журъат қилишмади… Улар Аллоҳ Таолонинг

﴿قَاتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ اللهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ

«Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизга улар устидан нусрат беради ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади» [Тавба 14]

деган каломидан бутунлай ғафлатда қолишди. Шунингдек, Америкага қарши фақат матбаот ва оммавий ахборот воситалари саҳифаларида кураш олиб бориш билан кифояланишди! Масалан, Соҳил мудофааси қўмондони «шаҳидларимиз қони беҳуда кетмайди… жавоб зарбаси ерни ларзага солади» деган баёнотни берган бўлса, Муҳаммад Али Ҳусий «Бизда яхши қурол-аслаҳа бор, Американинг жанговар кемалари эса бошқа даврда ишлаб чиқилгани маълум» деган баёнотни берди.

Кофир америкаликлар, агар мусулмонларнинг раббоний қўмондони бор деб билишганида, мусулмонларнинг юртларига ҳужум қилиб, қонларини тўкишга журъат қила олишмасди. Улар ҳозирда мусулмонларнинг қўриқчи ҳукмдорлари қўли остида пасткашлар дастурхони устидаги етимларга ўхшаб қолганларини билишади.

Эй мусулмонлар!

Фарз бўлган жиҳод қани?! Ёки у орангиздаги фитна урушларида бўладию, тажовузкор кофирларга қарши Аллоҳ Таоло вожиб қилган урушда бўлмайдими?!

Ёки Ҳусийлар Британия малайлари бўлган Ҳодий ва Ториқ Муҳаммад Абдуллоҳ Солиҳга қарши Бобул Мандабда шиддатли кураш олиб боришганида, бу кураш Яманни Британия ҳукмронлигидан чиқариб, Америка ҳукмронлигига ўтказиш учун бўлганми?!

Ҳусийлар томонидан Қизил денгизда яҳудий вужуди кемаларининг тўсиб қўйилиши шунчаки кўргазма воситасими?! Чунки улар ҳеч қачон ҳарбий кемаларни нишонга олишни режалатиришмади. Американинг ҳарбий кемалари ҳужум қилганда эса, ортга чекинишди.

Биз биламизки, америкаликлар Қизил денгиздаги сиёсатлари доирасида Ҳусийларга ўз издошлари олдида обрўларини сақлаб қоладиган чиқиш йўлини беришади.

Биз олдин чиқарган баёнотимизда Қизил денгизда кофирларнинг кемалари бўлиши мусулмон юртларга ва уларнинг муқаддас жойларига катта хавф туғдиришини ва бу кемаларнинг барчасини у ердан чиқариб ташлаш зарурлигини тушунтирган эдик.

Америка ер юзида фасод тарқатаётган, Исломни ўзи учун душман қилиб олган ва мусулмон юртларига бостириб кирган бир пайтда, бизга мусулмонлар сифатида бу давлатни тумшуғини ерга ишқаб қўядиган мардлар зарур эмасми?

1795 йилда, бизнинг давлатимиз ва халифамиз бор бўлган замонда Американинг ҳарбий кемалари мусулмон юртлардан қайтарилиб, Ўрта ер денгизида ёқиб юборилган эди… Бугун 2023 йилда, зараркунанда давлатчалар замонида эса, Американинг бундай тажовузи қаршисида жавоб зарбасини йўллашга журъат қилишолмаяпти. Дарҳақиқат, бу икки позиция ўртасида катта фарқ бор!

Ҳусийлар капиталистик тузумга амал қилиб, уни татбиқ қилишар экан, бу ишлари исломий юртларидаги бошқа малай ҳукмдорлардан фарқ қилмайдилар… Улар ёвуз амалларда ҳам, ёлғон баёнотларда ҳам бир хилдирлар.

Сайкс-Пико режимлари бу вазифани бажаришга қодир эмас. Бунга фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатигина қодирдир. Ҳизб ут-Таҳрир айни шу давлатни барпо этиш учун ҳаракат қилмоқда. У Халифаликни қайта барпо этишда Умматга етакчилик қилиш учун Уммат орасида ва У билан бирга фаолият олиб бормоқда. Эй Яман аҳли, Халифаликни барпо этиш ва Ғарб давлатларининг сизга чўзилган қўлига болта уриш учун ҳаракат қилувчилар билан бирга бўлинг. Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман

вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here