733
0

1a4e78fffe617c26bd2ca802254fab70

Матбуот баёноти

Давра суҳбатининг учинчиси ҳам муваффақиятли ўтди. Хавфсизлик хизматининг айрим тазйиқларига қарамасдан, опа-сингилларимиз ўқув юрти талаба қизлари билан бўлган давра суҳбатида Халифалик мафкурасини ўртага ташладилар ва уларнинг ушбу буюк фарзни адо этишга жавобгар эканликларини шарҳлаб бердилар.

Ушбу тадбир 2014 йил 19 апрел шанба куни Майқума минтақасидаги «Ҳожи Юсуф» номидаги қизлар ўқув юрти олдида, Судан ўрта мактаблар имтиҳонлари кунида ўтказилди. Гарчи опа-сингилларимизга айни тадбирни ўқув юрти ичкарисида ўтказишларига рухсат берилмаган бўлса-да, Аллоҳнинг фазлу карами ила, йиғинга келган талаба қизлар кўп бўлди. Бироқ тадбир охирида ўқув юрти маъмурияти билан хавфсизлик ходимлари талаба қизларни бино ичкарисида ушлаб туришиб, тадбир ўтказувчи аёллар билан савол-жавоб алмашишдан ва тадбирда қатнашишдан ман қилишди. Шунга қарамай, Ҳизбга аъзо аёллар ўзлари билан бирга олиб борган «материаллар»ни ўқув юрти маъмуриятига етказишга муваффақ бўлдилар ва маъмурият унда айтилган фикрларни юксак баҳолади. Шунингдек, маъмурият даъват етказувчи опа-сингилларимизга негр жиноий тўдалари томонидан ўқув юртига хужум қилиниши эҳтимоли борлигини, тезроқ тарқалишлари лозимлигини, акс ҳолда, уларни ҳимоя қилиш маъмурият зиммасида эмаслигини маълум қилди. Йиғинда қатнашган талаба қизлар берилган «материаллар»дан, фикрлардан  мамнун бўлдилар, саволлар бердилар, уларнинг саволларига опа-сингилларимиз жавоб бердилар ҳамда талаба қизлар берилган «материаллар»ни олдилар.

Ўз неъмати ила мана шундай солиҳ амалларга муваффақ қилган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиқаси

аёллар қисми

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here