Жапаров: Чегара масаласи баҳорда ҳал бўлиши мумкин

8301
0

Жапаров: Чегара масаласи баҳорда ҳал бўлиши мумкин

Президент Садир Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара муаммоси 2024 йил баҳоригача ҳал бўлишига умид билдирди. Жапаров бу ҳақда Боткен вилоятининг Қапчиғай ва Дўстлик қишлоқларига ташрифи чоғида маълум қилди.

“Чегара масаласини ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз, музокаралар давом этмоқда. Чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия доимий иш олиб бормоқда. Бу массалани янги йил олдидан тугатмоқчи эдик, бироқ яна бироз давом этишга тўғри келиб қолди. Умид қиламанки, баҳорга бориб тугайди. Худо хоҳласа, чегара масалаларимиз ҳал бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ўрнатиладиган кун ҳам келади”, деди президент.

Шу йилнинг октябрь ойида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида 44 сонли баённома имзоланган ва бу – узунлиги 972 километрни ташкил қилувчи Қирғиз-Тожик чегара муаммосини ҳал қиладиган протокол экани айтилган эди.

Изоҳ: Исломий ўлкалар ўртасидаги сунъий чегара масалалари икки давлатнинг президентлари ёки делегацияларининг музокаралари билан ҳал бўлиб қоладиган масала эмас. Чунки бу чегаралар мусулмонларни бир биридан ажратиб туриш, бўлиб ташлаш, заифлаштириш, ихтилофга солиш, ўрни келганда бир-бири билан уруштириб қўйиш мақсадида мустамлакачи йирик давлатлар тарафидан қўйилган тўсиқлардир.  Шунинг учун бу масала ўша мустамлакачи давлатларнинг қош-қовоғига қараб белгиланади.

Марказий Осиё минтақасида тортилган чегаралар Россиянинг назорати остида эканлигига қараганда, Жапаровнинг “Чегара масаласини ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз” деган гапларидан икки Исломий ўлка ўртасидаги чегараларнинг яна-да мустаҳкамланиши тушунилади. Чунки Россия Марказий Осиёда ўз таъсирини сақлаб қолиш учун минтақада кескинлик ва зиддиятлар давом этишини истайди. Шунинг учун ҳам у Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги баҳсли ҳудудларнинг йўқ қилинишига асло йўл қўймайди.

Аммо Жапаровнинг “Худо хоҳласа, чегара масалаларимиз ҳал бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ўрнатиладиган кун ҳам келади”, деган гапида жон бор. Бироқ бу Жапаров таъкидлаганидек, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ёки музокаралар олиб бориш билан бўлмайди. Балки бу сунъий чегараларни таг-туби билан қўпориб ташлайдиган Халифалик давлатини тиклаш билан амалга ошади. Мусулмонларни битта байроқ остида бирлаштиришга кафил бўлган Халифалик давлати нафақат Марказий Осиё минтақасида тортилган чегараларни, балки бутун Исломий ўлкалардаги сунъий чегараларни таг-туби билан қўпориб ташлаб, Индонезиядан то Испаниягача чўзилган барча Исломий ўлкаларни битта Халифанинг қўли остида бирлаштиради.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here