Ҳерзог: Биз Ғарб цивилизациясини сақлаб қолиш учун курашяпмиз
(Исроил) президенти Исаак Ҳерзог Американинг “MSNBC” телеканалига яҳудий вужудининг Ғазода содир этаётган қирғинлари ҳақида баёнот берди. Герцогнинг таъкидлашича, (Исроил)нинг ҳужумлари Ғарб цивилизациясини сақлаб қолиш учун амалга оширилмоқда.
“MSNBC” телеканали мухбирининг Ғазода тинч аҳоли қурбонлари сони ортиб бораётгани сиз учун мақбулми, деган саволига Ҳерзог “Бу уруш шунчаки (Исроил) ва ҲАМАС ўртасидаги уруш эмас, балки Ғарб цивилизациясини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилишга қаратилган урушдир” деди.
“Улар ёвуз кучларни ифодалайди. Аввал (Исроил)ни йўқ қилмоқчи, кейин Европага, ундан кейин эса Америкага ўтмоқчи. 11-сентябрь ҳужумларини ҳаммага эслатмоқчиман. Буни бутун дунё тушуниши керак”, дея қўшимча қилди Ҳерзог.
Изоҳ: Мустамлакачи Ғарб давлатлари Англия бошчилигида Халифалик давлатини қулатгандан сўнг мусулмонлар қайта бирлашиб кетмаслиги учун Исломий ўлкаларнинг қоқ марказига яҳудий вужудини ўрнаштириб қўйди. Бу вужуд мусулмонларнинг қайта бирлашувига тўсиқ бўладиган омиллардан бири бўлганлиги учун ҳам, Ғарб хавфсизлигининг асосий таянч нуқтаси ҳисобланади. Шунинг учун Ғарб яҳудий вужудини кўз қорачиғидек сақлашга ҳаракат қилади. Агар Ғарбнинг бу таянчи қуласа, табиийки Ғарбнинг ўзи ҳам қулайди. Байден, “агар (Исроил) мавжуд бўлмаганда, уни қуришимиз керак бўларди”, деб бекорга айтмаган эди.
Маълумки, Исломий ўлкаларнинг режимлари яҳудий вужудининг асосий қўриқчиларилари ва қўллаб-қувватловчилари ҳисобланади. Шунга кўра яҳудий вужудининг йўқ қилиниши авваламбор атрофдаги қўриқчи ўлкаларнинг йўқ қилиниши билан амалга ошади. Шайх Тақийюддин Набаҳоний “яҳудий вужуди араб режимларининг соясидир, араб режимлари қуласа сояси ҳам ўз-ўзидан йўқолади”, дея нақадар тўғри баҳо берган эди.
Ҳерзогдан аввал Нетаняҳу ҳам Ғарбга мурожаат қилиб, “агар биз қуласак навбат сизга келади” деган эди. Дарҳақиқат агар Фаластинда ҳақ ва ботил, Ислом ва куфр кураши авж олиб кетиши оқибатида янги араб баҳори юзага келадиган бўлса, бу жараён яҳудий вужудининг қўриқчилари бўлган режимларнинг бирма-бир қулай бошлаши, натижада яҳудий вужуди йўқ бўлиб, Ғарбнинг Ислом оламидаги мустамлакачилиги ниҳоясига етишини англатади. Бу эса, иккинчи Рошид Халифалик давлатининг тикланиши демакдир.
Халифалик давлати тикланиши биланоқ, нафақат Исломий ўлкаларни мустамлакачилардан тозалайди, балки Ислом рисолатини бутун дунёга олиб чиқади ва Росулуллоҳ ﷺ башорат қилганларидек, Румни фатҳ қилади. Ҳерзог ва Нетаняҳу огоҳлантираётган ҳамда АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларини уйқусини қочираётган нарса ҳам айнан мана шудир.
Зоҳид Заргар