Покистон бош вазири Имрон Хон АҚШнинг минтақадаги мустамлакасини мустаҳкамловчи ёлланма даллолдир

514
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон бош вазири Имрон Хон АҚШнинг минтақадаги мустамлакасини мустаҳкамловчи ёлланма даллолдир

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими Покистон бош вазири Имрон Хоннинг қилмишини қоралаб, ўз матбуот баёнотида бундай деди:

«Бу Американинг минтақадаги мустамлакасини мустаҳкамловчи ёлланма даллоллик қилмишидир. Зеро, Имрон Хон АҚШ билан Толибон ҳаракати ўртасида имзоланган Давҳа келишувига даллоллик қилди». Матбуот баёнотида ушбулардан огоҳ этди:

«Давҳа келишуви Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё хавфсизлиги учун хатарлидир. Чунки келишувда Американинг «терроризм»га қарши кураш ниқоби билан минтақада узоқ вақт қолиб кетиши кафолатланган. Келишувнинг яна бир хавфли жиҳати, Америкага тобе афғон ҳукуматига қонунийлик тусини бериш бўлиб, буни Толибон ҳаракатини мураккаб ва шартли амалиётга ундаш ҳамда ҳокимиятни бўлишиш орқали жиловлаб олиш билан амалга оширилмоқчи». Баёнотда қуйидагилар таъкидланди:

«Бу келишув Америка афғон мужоҳидлари қўлида мағлубиятга учраётган бир пайтда тузилди. Чунки улар бу босқинчи давлатнинг бурнини ерга ишқаб қўйишга муваффақ бўлаётган эдилар». Баёнот сўнггида Покистондаги мусулмонларга қарата бундай дейилди:

«Бажва-Имрон режими мағлубиятга юз тутиш арафасида турган хўжайини Трампнинг ғалаба қозонишига имконият яратиб берди. Покистон ҳукмдорларидан Америка мустамлакаси йўлида ўртакашлик ролини ўйнаганлари учун ҳисоб сўраш бизнинг зиммамиздадир. Биз сиз Покистон мусулмонларини шунга даъват қиламизки, Покистон қуролли кучларини Толибон ва унинг озодлик жиҳодини қўллаб-қувватлашига тарғиб қилинг. Токи, Американи минтақадан қувиб солишга муваффақ бўлсинлар. Шунингдек, Покистон қуролли кучларини ҳам Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришга чақирамиз. Ушбу Халифалик Афғонистонни АҚШ босқинчиларининг қабристонига айланишини кафолатлайди ва Афғонистон ва Покистондаги мусулмонлар кучини бирлаштириб, уларни Ислом Уммати хизматига ёллайди. Токи, бутун Уммат ошуфта бўлиб кутиб турган қайта Ислом уйғониши замонига гувоҳ бўлсин».

Роя газетасининг 2020 йил 11 март чоршанба кунги 277-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here