Таъзия

8204
0

Таъзия

مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳижрий 1445 йил 22 жумадул аввал, милодий 2023 йил 05 декабрь, сешанба куни Ҳизбут Таҳрирнинг тақволи аъзоларидан бири биродаримиз Султонбоев Улуғбек Иброҳим ўғли сил (туберкулёз) хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Биродаримиз 1974 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув шаҳрида таваллуд топган эди, унинг ортидан уч қиз ва уч ўғил фарзанди кўз ёш тўкиб қолди.

Ҳизбут Таҳрир сафида маломатчининг маломатидан қўрқмай, қатъият ва шижоат билан фаол ҳаракат олиб борган Улуғбек биродаримиз даъват йўлида моли ва жонини аямаган даъватчилардан эди. Биродаримиз 1998 йили Ҳизбут Таҳрир сафига қўшилиб, унинг фикрлари билан танишган дастлабки кундан бошлаб, унинг фаол аъзосига айланди. Ислом даъватини кўтариб чиқишда уни на мусибатлар ва на тоғутларнинг қувғини ҳизб фаолиятидан тўхтата олди, аксинча, унинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. У умрининг сўнгги нафасигача ҳақ устида сабот билан туриб, Рошид халифалик барпо этиш йўлида ихлос ва фидойилик билан ҳаракат қилди. Биз биродаримизни шундай деб ҳисоблаймиз. Бироқ, ҳеч кимни Аллоҳнинг ҳузурида оқламоқчи эмасмиз.

Аллоҳ Азза ва Жалладан биродаримизни мағфират қилиб, ўзиниинг кенг раҳматига буркашини, Фирдавс жаннатида пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраймиз, Улар нақадар гўзал ҳамроҳдирлар! Биродаримизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда улар учун Аллоҳдан сабру жамил тилаймиз. Шунингдек, Аллоҳ Субҳанаҳудан Улуғбек биродаримизни ҳасталикдан чеккан азиятларини гуноҳларига каффорат қилишини ва солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилишини сўраб қоламиз.

Ҳизб ут-Таҳрир сафида даъват омонатини кўтаришда елкадош бўлган биродаримиздан айрилиш бизни қанчалик чуқур қайғуга солмасин, сўзимиз ниҳоясида фақат Аллоҳ рози бўладиган сўзнигина айтамиз:

إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”  [2:156]

Хизб ут-Тахрир – Қирғизистон

  1. 12. 2023.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here