Куртулмуш: Бу БМТнинг ахлат қутисига ташланганини очиқ эълон қилишдир

0
7724

Куртулмуш: Бу БМТнинг ахлат қутисига ташланганини очиқ эълон қилишдир

Туркия парламентининг Спикери Нуъман Куртулмуш БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Миср-Фаластин ўртасидаги Рафаҳ чегарасидан ўтказилмаганлигини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, бу БМТнинг ахлат қутисига ташланганини очиқ эълонидир.

“Маълумки, биз Туркия сифатида Россия ва Украина ўртасидаги урушда тинч аҳолининг ҳалок бўлишининг олдини олиш учун биринчи дақиқалардан бошлаб зиммамизга тушган масъулиятимизни бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Асирлар алмашинувини амалга ошириш ва ғалла йўлагини очиш орқали ушбу минтақада Россия ва Украина ўртасидаги уруш танглигини озайтириш учун фавқулодда саъй-ҳаракатларни амалга оширяпмиз. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш инсоний бурчимиздир. Афсуски, Украинада уруш бошланганидан буён сўнгги 2 йил ичида ҳалок бўлганлар сони Ғазода 45 кун ичида ҳалок бўлганлар сонига тенг. Биз одам ажратмаймиз. Ҳатто бир кишининг ноҳақ ўлдирилиши ҳам бутун инсониятнинг ўлдирилиши каби катта жиноятдир. Қолаверса, бугун Ғазода Исроилнинг агрессив ҳужумлари олдида катта ҳарбий жиноятлар содир этилиб, катта гуманитар қирғинлар содир этилмоқда”. “БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Рефаҳ чегара дарвозасига киришига рухсат берилмади. Бу БМТнинг ахлат қутисига ташланганини очиқ эълон қилишдир”, деди Куртулмуш.

Изоҳ: 1945 йилда тузилган БМТ ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш даъвоси бтлан тузилган халқаро ташкилотдир. Аммо ташкил этилган кундан тортиб, бугунги кунгача мусулмонлар истиқомат қиладиган ҳеч бир ерда тинчликни мустаҳкамлаганлиги ёки хавфсизликни таъминлаганлиги кузатилмади. Ваҳолангки, БМТнинг қўл остида “Хавфсизлик кенгаши” деган орган мавжуд. Унинг асосий вазифаси халқлар ўртасида тинчликни сақлаш ва хавфсизликни таъминлашдир. У тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган жанжалларни текшириш ишлари билан ҳам шуғулланади. Агар бирор давлат унинг талабини бажармаса темир йўл, денгиз ва ҳаво йўллари, почта, телеграф, радио ёки иқтисодий алоқаларни тўхтатиш ҳуқуқига эга. Агар мазкур тадбирлар ҳам кифоя қилмаса, у ҳолда қуролли кучларни ишга солишга ҳақли. Бу ҳуқуқ фақат БМТнинг Хавфсизлик кенгашига берилган. Хўш, нима учун бу орган юқорида айтилган чора тадбирларни Ғазода ёш гўдаклар, аёллар, қариялар, демай тинч аҳолини қирғин қилаётган яхудий вужудига нисбатан қўлламаяпти?! Чунки қирғин қилинаётган тараф мусулмонлардир.

Шунингдек, БМТнинг инсон ҳуқуқлари декларацияси ҳам мавжуд. Бу декларацияга биноан ҳар бир инсон – миллати, жинси, ирқи, табақаси, тили, динидан қатъий назар – унинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланиши керак. Лекин масала мусулмонларга келганда кўзлари кўр, қулолари кар бўлиб қолади. Жуда мажбур бўлиб қолганда фақат хавотир билдириб қўйиш билан кифояланишади холос. Чунки улар “Инсон ҳуқуқлари” деганда фақат ўзларининг ҳуқуқларини назарда тутишади.

Бундан ташқари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошида халқаро суд ҳам ташкил қилинган. Бу суд БМТ устави асосида иш олиб боради. Қайсидир давлат БМТ уставига амал қилмаса ёки БМТнинг ўзини тан олмаса ушбу халқаро судга топширилади. Аммо Фаластинда БМТга оид мактабни қасддан бомбалаган ва БМТ Бош котиби Гутерришни чегарадан ўтказмай қўйган яҳудийларга эса бу суд ишлмайди.

Дарҳақиқат дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларнинг ривожи нафақат БМТ каби ташкилотларни, балки уларни тузган давлатлар ҳамда уларнинг Исломий ўлкалардаги малайларини ҳам, битта қилиб, ахлат қутисига ташлаш вақти келганлигини кўрсатмоқда. Айниқса яҳудий вужудининг Ғазодаги қуролсиз тинч аҳоли устидан ёғдираётган бомбалари бу куфр давлатлари тарафидан тузилган ташкилотларнинг асл башараларини очиб ташлади. Шундай экан мусулмонларнинг бошига фалокатлар ёғдираётган яҳудий вужудини таъзирини бериб қўйишга қодир армияларни сафарбар қилиш ўрнига улар устидан БМТга шикоят қилиб ўтирган олтмишга яқин Исломий ўлка раҳбарларига айтадиган гап ҳам қолмади.

Зоҳид Заргар

NO COMMENTS