بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳалаб ва Идлибнинг шаҳарчаларида Жўлоний разведка хизматининг жиноятларига ҳамда Швецияда Қуръони Каримнинг ёқилишига қарши бир қанча намойишлар уюштирилди
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиосининг 2023 йил 30 июн жума куни тарқатган хабарига кўра, Ҳалабнинг Боб, Сурони Эъзоз, Саҳора шаҳарчаларида ҳамда Идлибнинг Атма қочқинлар лагерида жума намозидан сўнг намойишлар бўлиб ўтди. «Ҳурматларни оёқ-ости қилган кимсалар асло фронтларни очмайди», деб номланган намойишлар Таҳрири Шом ҳайъати разведкасининг зўравонликларига қарши ўтказилди. Намойишлар, шунингдек, Швецияда Қуръони Каримнинг ёқилишига қарши норозилик сифатида бўлиб ўтди. Намойишчилар жангчи гуруҳ раҳбарларининг Башар режими қирғинларига сукут қилишаётганини қоралаб, қамоққа олинганларни озод этишларини талаб қилдилар. Шу билан бирга, агар исломий юртлардаги малай ҳукмдорлар орасида битта эр киши бўлганда эди, Қуръони Карим ёқилмаган бўларди, дея таъкидладилар. Мана шу тадбирлар зимнида кеча, муборак Қурбон байрамининг иккинчи куни, Таҳрири Шом разведкаси амалиётларига қарши оммавий табдирлар давом этди. Оммавий тадбирлар қаторида Ҳалаб жанубидаги Салқин, Атама, Куфри Таҳрим, Тирмонин, Килли каби шаҳар ва районларда ҳамда Дайри Ҳассон қочқинлар лагерида, Ҳалаб жанубидаги қочқинлар лагерида, Идлибдаги Карома қочқинлар лагерида, Идлиб, Аториб, Саҳора, Боб, Эъзоз ва Суронда, Ҳалабдаги Кафара шаҳрида ҳам кечки намойишлар бўлиб ўтди.
Роя газетасининг 2023 йил 5 июл чоршанба кунги 450-сонидан