Умматнинг аянчли аҳволини фақатгина куч-қудрат аҳлининг нусрати ўзгартиради

181
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Умматнинг аянчли аҳволини фақатгина куч-қудрат аҳлининг нусрати ўзгартиради

Умматнинг аянчли аҳволини фақатгина куч-қудрат аҳлининг нусратигина ўзгартириши очиқ-ойдин аён бўлди. Уммат Аллоҳнинг шариатини ҳукмрон қилишни тинимсиз равишда талаб қилиб келди. Шунингдек, кофир режимларни ағдаришни ва уларнинг харобалари узра Ислом ҳокимиятини барпо этишни талаб қилиб, кўксини тутиб кўчаларга чиқди. Бироқ, мусулмон зобитлари ва армия қўмондонлари Умматнинг бир бўлаги ва фарзандлари бўла туриб, уни ёрдамсиз қолдиришди, ҳолбуки, Уммат уларга бола-чақасининг ризқидан сарфлаган эди. Шунинг учун бугунги кунда исломий юртлардаги золим ва малай ҳукмдорларнинг гуноҳи ҳарбийларга ҳам тушади. Улар Аллоҳ Таолонинг

﴿إِنَّ فِرْعَوْنَ وَهَامَانَ وَجُنُودَهُمَا كَانُوا خَاطِئِينَ

«Албатта Фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарлари хато қилгувчи бўлдилар»       [Қасос 8]

деган каломига кўра, гуноҳкорликда шу ҳукмдорлар билан баробардирлар. Оятдаги хато қилишдан мурод – гуноҳдир. Куфрнинг боши Фиръавн, вазири Ҳомон ва аскарлари бирдек гуноҳкордир. Шунинг учун бирорта ҳам аскар ва зобит ўзини ҳукмдорнинг зулми ва куфридан оқлаши ножоиз бўлиб, ўзини ҳукмдорнинг зулмидан, куфр билан ҳукм юритишидан, малайлигидан, фосиқ ва фожирлигидан жавобгар эмаслигини даъво қилиши тўғри келмайди. Дарҳақиқат, Термизий, Насоий ва Аҳмад ўзининг «Муснад»ида Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда келишича, Росулуллоҳ ﷺ золимларнинг ёрдамчилари бўлишдан қайтарганлар. Каъб бундай дейди: «Олдимизга Росулуллоҳ ﷺ чиқиб, бундай дедилар:

«اسْمَعُوا، إنَّهُ سَيَكُونُ بَعْدِي أُمَرَاءُ، فَمَنْ دَخَلَ عَلَيْهِمْ فَصَدَّقَهُمْ بِكَذِبِهِمْ وَأَعَانَهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ فَلَيْسَ مِنِّي، وَلَسْتُ مِنْهُ، وَلَيْسَ بِوَارِدٍ عَلَيَّ الْحَوْضَ»

«Қулоқ солинглар, мендан кейин шундай раҳбарлар бўладики, ким уларнинг олдига кириб, ёлғонини тасдиқласа ва зулмига ёрдам берса, у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасман. У Ҳавзимдан сув ичмайди».

Шунинг учун исломий армиялар сафидаги Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган ақлирасо зобитлар ўз ишларини тўғрилашлари лозим. Бу эса Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам бериш билан бўлади. Агар шундай қилсалар, икки дунёда зафар қучадилар. Аммо дунёга ёпишиб олсалар, у ҳолда, абадий диёрни қўлдан бой берадилар ва Уммат ҳам уларни худди Фиръавн ва Ҳомоннинг аскарларини эслагандек эслайди.

Роя газетасининг 2023 йил 5 июл чоршанба кунги 450-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here