Таҳрири Шом ҳайъатининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ва ҳақ сўзни айтганларни қамоққа олиши сабаблари

214
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом ҳайъатининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ва ҳақ сўзни айтганларни қамоққа олиши сабаблари

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими нашр қилган матбуот изоҳида қуйидагилар таъкидланди:

«Таҳрири Шом ҳайъати разведкаси томонидан ҳақ сўзни айтган инсонларга қарши олиб борилган қамоққа олиш кампанияси Шом аҳлига қарши улкан жиноятга замин тайёрлаш учун бўляпти. Ушбу жиноятни қонхўр Асад режими туркиялик дўсти билан биргаликда амалга ошириши, хориж билан алоқа қилаётган Жўлоний бошчилигидаги етакчилар уни татбиқ қилиши режалаштирилган. Қамоққа олиш амалиётларидан мақсад фронтлар очилишини талаб қилаётган, жинояткор режимни ағдаришга ҳаракат қилаётган, унинг тил бириктирувларига қарши туришга тайёр туриш учун барча кучларни жангчи гуруҳ раҳбарларидан узоқ равишда бирлаштиришга ҳаракат қилаётган ҳар бир овозни бўғишдир. Зеро, бу жангчи гуруҳ раҳбарлари барча ишларини донор давлатларга топшириб қўйишди ҳамда хўжайинлари бўлмиш турк режими буйруқларини бажаришдан бошқа ташвишлари қолмади».

Матбуот изоҳида яна бундай дейилди:

«Масала аниқ. Бизга озод этилган минтақалардаги нуфузли кишиларнинг 2019 йилдаги ўғирланиши ҳодисаси ибрат бўлиши керак. Ўшанда бу инсонлар минтақадан хавф-хатарни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилиш учун ҳамда қонхўр режимни енгиш мақсадида кучларни бирлаштириш йўлларини излаш учун йиғилган эдилар. Уларнинг ўғирлаб кетилиши ҳам худди бугунги кунгидек амалга ошиб, минтақалар тўлиқ режимга топширилган ва аксар йигитлар қамоққа ташланган эди. Ҳайъат бугунги кунда ҳам айнан ўша жиноятларни такрорлаяпти. Бу эса, аниқ огоҳлантирув бўлиб, ҳайъатнинг ўз хўжайини бўлмиш турк режимига хизмат қилиш учун улкан жиноятни амалга оширишга ҳозирланаётганини кўрсатмоқда. Шундай экан, эй Шом аҳли, қўзғолонингизни давом эттиринг, номусингизни сақланг ва болаларингизни қирғиндан қутқариб қолинг. Шунингдек, ушбу коррупцион режимларни ағдариб, бизни ўлдираётганларга қарши ҳақиқий жавоб берадиган қарор соҳибига айланинг. Чунки Жўлонийнинг жавоби режимнинг яҳудийларга қарши берадиган жавоби билан бир хил бўлиб қолди.

Роя газетасининг 2023 йил 5 июл чоршанба кунги 450-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here